Get Mystery Box with random crypto!

Дониёр ўрнидан туриб палата эшиги ёнига борганди, йўлакдан ота | ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

Дониёр ўрнидан туриб палата эшиги ёнига борганди, йўлакдан отаси ва бош врачнинг сўзлари қулоғига чалинди

2-қисм


​​​​У ўзини ​қийнаётган саволга жавоб топиш учун отасини сўроққа тутди:
Дада, деди у иккинчи қаватдан пастга қараб тураркан, илтимос, ростини айтинг, нима учун айнан мен касал бўлганман? Бунинг сабаби нима? Содиқ ака ўғлидан кўзини олиб қочди ва:
Худо суйган бандасига дард беради-да, ўғлим. Мана энди яхши бўлиб кетасан, оз қолди, деди зўрға тили сўзга айланиб.
Алдаманг! Ҳаммасини яхши биламан…  Ўлишдан қўрқмайман, фақат…  сизни ва онамни ўйлаб сиқиламан. Дада, илтимос, айтинг, нима учун айнан мен?! Гуноҳим нима? Содиқ ака ўзини босиб туролмади. У юзини кафти билан тўсиб, ўкириб йиғлаб юборди ва хонадан отилиб чиқиб кетди. Шундан сўнг Содиқ ака туни билан ухлай олмади. Ўғлининг саволи жон-жонидан ўтиб кетганди. У шулар ҳақида ўйларкан бир замонлар бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгига келди. Ўшанда Содиқ ака иккинчи курс талабаси эди. У ёзги таътил бошланишидан олдин курсдоши Сабоҳатга дил изҳори қилди. Сабоҳат ҳам унга бефарқ эмас эканми,тезда розилик берди. Шу билан уларнинг бахтли кунлари бошланди. Иккаласи дарсдан сўнг хиёбонларда айланар, таътил вақтида ҳам бирор баҳона билан уйдан чиқиб, учрашиб туришарди. Кунлар ўтгани сари уларнинг муносабатлари чуқурлашиб борди.Энди улар бир-бирисиз яшай олмайдиган бўлиб қолишди. Шу тариқа янги ўқув йили ҳам бошланди. Улар учинчи курсга ўтганида Содиқни ота-онаси уйлантирмоқчи бўлишди. Шу боис ундан кимгадир кўнгил берганми ёки йўқлиги ҳақида сўрашди. Содиқ эса Сабоҳат ҳақида ота-онасига айтди.Улар  вақт ўтказмай совчиликка бориб келишди. Сабоҳатнинг ота-онаси ҳам рози бўлишди. Аммо улар тўйга бироз шошмай туришларини,ёшлар аввал ўқишни тамомлаб олиб, ишга жойлашишларини айтишди. Содиқнинг уйидагиларга ҳам бу таклиф ёқиб тушди. Шундан сўнг улар очиқ-ошкора учрашадиган, институтда ҳам бир-биридан айрилмай юрадиган одат чиқаришди. Улар ана шундай бахтли юрган кунларнинг бирида Сабоҳат:
Тўйни тезлаштирмасак бўлмайди, деб қолди.
— Нега? ажабланиб сўради Содиқ.
Бунга жавобан Сабоҳат фарзанд кутаётганини айтди. Буни эшитган Содиқнинг фиғони чиқди:
— Эсинг жойидами? Ўйлаб гапирсанг-чи! Ахир қандай қилиб сени бу аҳволда уйга киритаман, эшитган кулмайдими? Ўзинг  биласан,  синфдошим шундай аҳволга тушгани учун ўртоқларим ҳалиям уни гапирмайди.
— Бу нима деганингиз ахир?! Ҳаётимизни бировларнинг гапига қараб ўзгартирмаймизку!
— Менга ақл ўргатма, билдингми! Хуллас, гап шу: ё болани йўқ қиласан, ёки алвидо! деди Содиқ.
— Нима, бунинг учун фақат мен айбдорманми? Қолаверса, агар ундан воз кечсам, кейин ҳеч қачон болали бўлмаслигимиз мумкин. Шуни биласизми?
— Билишни ҳам, эшитишни ҳам истамайман! Содиқдан буни кутмаган Сабоҳат кўнглидаги гапларни тўкиб солди. Бундан ғазабланган Содиқ кетар экан атайлаб Сабоҳатни қаттиқ туртиб юборди. Зина ёнида турган Сабоҳат йиқилиб тушди. Унга қайрилиб ҳам қарамаган Содиқ зум ўтмай кўздан ғойиб бўлди. Сабоҳат эса зўрға ўзини ўнглаб, ташқарига чиқди. Аммо тоби қочиб ўриндиққа ўтириб қолди. Унинг аҳволини кўрган курсдошлари Тез ёрдам чақиришди. Кўп ўтмай Сабоҳатни жарроҳлик столига ётқизишди. Шифокорлар унинг жонини сақлаб қолишдию, аммо Сабоҳатга бир умр бефарзанд ўтишини айтишди. Бу хабарни эшитган Содиқ шифохонага уни кўриш учун келди. Сабоҳат эса юзини терс буриб:
— Бир умр болангнинг қийналаётган юзига қараб азобланмасанг, рози эмасман! деди. Шундан сўнг у бошқа бирор сўз айтмади. Кейин Содиқ бошқа қиз билан ҳаётини боғлади. Кўп ўтмай улар фарзанд кўришди. Аммо уларга Дониёрдан бошқа бола насиб етмади. Дониёр ўн ёшга тўлгач эса Содиқ аканинг бахтли ҳаётига соя тушди. Ўғли тузалмас дардга чалинган эди. У шу вақтгача бунинг сабаби ҳақида ўйламас, Сабоҳатнинг гапларини эса аллақачон унутиб юборганди. Дониёр ундан Дунёда ҳеч нарса бесабаб бўлмас экан. Хўш, унда мен нима учун бундай азоб чекишим керак? Гуноҳим нима эди? деб сўраганидан кейин Сабоҳат билан боғлиқ воқеани эслади. Сўнг кўз олдига ўғлининг илтижо билан қараб турган нигоҳи келди ва бир вақтлар қилган хатосини тушуниб етди. Аммо энди кеч бўлганди…


ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА