2022-05-15 07:09:22
Анемияни ўз вақтида аниқлаш мумкин бўлган 7 та яширин аломати1. Нафас қисилиши ва бош айланишиТемир ва В12 витамини гемоглобин оқсилини ишлаб чиқариш учун зарур. Агар гемоглобин кам бўлса, ҳужайралар етарлича кислород олмайди — нафас олиш тизими ва бош мияда қон таъминоти бузилади. Шу сабабли бош айланиб, нафас қисилиши кузатилади.
2. Чарчоқни ҳис қилишАнемиянинг яна бир аломати — доимий чарчоқ ҳисси. Агар одатдаги машғулотлардаги чарчоқни аввалгидек осонлик билан енгиш қийинлашган бўлса, гемоглобин ва В12 витамини миқдорини текшириш керак.
3. Тери ранги хиралашишиҚизил қон ҳужайраларининг етишмаслиги организмнинг энг катта органи — тери ҳужайраларини етарли миқдорда кислород билан таъминлашга тўсқинлик қилади. Шу сабабли, у рангпар ва ҳатто сарғиш кўриниши мумкин.
4. Кўкрак қафасида оғриқҚондаги қизил қон ҳужайралари қанчалик кам бўлса, юракнинг зўриқиши шунчалик ортади, бу эса кўпроқ ишлашга сабаб бўлади. Натижада юрак уриши тезлашади ва кўкрак қафасида оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.
5. Овқатланиш одатларининг ўзгаришиМуз, сода, лой, қалам ва бўёқ — бу нарсаларнинг барчаси камқонлик билан касалланганлар учун жуда ёқимли егулик бўлиб туйилиши мумкин. Шифокорлар бу ғалати одатнинг пайдо бўлиш механизмини ҳалигача тушунтириб бера олмайди, аммо улар буни анемия билан боғлашади.
6. Қўл ва оёқлар совишиТемир танқислиги ва камқонликнинг яна бир белгиси қўл ва оёқларни совишидир.
7. Бош оғриғиҲаммада ҳам вақти-вақти билан бош оғриб туришига сабаблар — стресс, уйқусизлик, шамоллаш ва бошқалар бўлиши мумкин. Аммо сабабсиз тез-тез бош оғриғи кузатилса ва узоқ давом этса, шифокор билан маслаҳатлашиб, гемоглобин учун текширувдан ўтиш керак.
@taomlanish_ilmi
5.9K views04:09