Get Mystery Box with random crypto!

Ta’lim xabarlari

Telegram kanalining logotibi talimxabarlari — Ta’lim xabarlari T
Telegram kanalining logotibi talimxabarlari — Ta’lim xabarlari
Kanal manzili: @talimxabarlari
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.40K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekistondagi uzluksiz ta’lim tizimiga oid muhim xabarlar

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-12 14:32:08
#Infografika

Олий таълим рақамларда

Kanalga ulanish
https://t.me/joinchat/SPjUQ_ILbh0aSjR1
2.1K views11:32
Ochish/sharhlash
2021-02-11 18:31:55 Бухорода янги олий таълим муассасаси ташкил этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Бухорода психология ва хорижий тиллар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ, Когон туманида ташкил этиладиган университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинади. Университет гранти асосида ўқишга тавсия қилинадиган мазкур тоифадаги абитуриентлар ажратилган квотанинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этади.

Университетда бакалавриат босқичи учун қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

1. Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
2. Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили;
3. Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили;
4. Ўзга тилли гуруҳларда рус тили;
5. Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили);
6. Психология (юридик психология);
7. Психология (спорт психологияси);
8. Психология (амалий психология);
9. Психология (оила психологияси).

Магистратура учун эса қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

• Адабиётшунослик: инглиз адабиёти;
• Адабиётшунослик: рус адабиёти;
• Лингвистика: рус тили;
• Психология (фаолият турлари бўйича);
• Психология (юридик психология).

Kanalga ulanish
https://t.me/joinchat/SPjUQ_ILbh0aSjR1
3.4K views15:31
Ochish/sharhlash
2021-02-11 16:07:29 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида «Патентшунослик» бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4965-сон қарори тасдиқланган. Қарорга мувофиқ:

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим тизимида «Патентшунослик» (бакалавр) йўналишини ташкил этиш ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси, ОТМ ва ишлаб чиқариш корхоналари учун бугунги кунда ўта зарур бўлган интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш;

бунда, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Академияси ва соҳада илғор бўлган хорижий давлатларнинг патентшунослар ҳамда патент вакилларини тайёрлаш бўйича тажрибаси ва ўқув дастурларини инобатга олиш вазифалари белгиланган.

@otm_info
2.6K views13:07
Ochish/sharhlash
2021-02-05 20:14:10
Таълим инспекцияси огоҳлантиради: фирибгарларга алданиб қолманг!

Ижтимоий тармоқлардаги айрим гуруҳлар ва Телеграм каналларида ўқитувчиларга педагог кадрлар аттестацияси учун малака (тест) синовларида тушадиган саволларни сотиб олиш таклиф этилмоқда.

Ҳурматли устозлар!

Таълим инспекцияси Сизларни аттестацияга оид бу каби ёлғон маълумотларга ишониб, қимматли вақтингиз ва пулларингизни бекор сарфламасликка чақиради!

Малака (тест) синови учун тузиладиган саволлар базаси ҳар йили бутунлай янгилаб борилади ва бу маълумотларнинг учинчи томонга тақдим этилмаслиги қатъиян кафолатланган.

Агар сизга кимдир маълум миқдордаги тўлов эвазига шу каби хизматларни таклиф қилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишни тавсия қиламиз.

Педагог кадрлар аттестациясига оид бошқа янгиликлар ҳақида Таълим инспекцияси расмий канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Батафсил: https://tdi.uz/news/669/

Youtubeда кўриш:



Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Facebook| YouTube|
5.1K views17:14
Ochish/sharhlash
2021-02-04 15:05:15 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилади

Кеча, 3 февраль куни "2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Фармонда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилиши;

ОЎМТВ Молия вазирлиги ва ДТМ билан келишиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқиши ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда тутувчи ягона электрон реестр шакллантирилади;

олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиётини йўлга қўйиш;

олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилиши, шунингдек, хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизимини жорий этиш белгиланди.

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
7.0K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2021-02-04 08:10:08 ​​Barakasizliknig boshlanishi haqida

Moliyasiz tizim, tizimsiz taraqqiyotga erishib bo'lmaydi. Biz bugun bir so'm berib 100 so'm topishimiz mumkin bo'lgan joy uchun erta boshqalarga 1 000 so'm berib 10 so'm topishimiz, balki topmasligimiz, yo yana yo'qotishimiz ham mumkin. Va buni mashoyixlarimiz uvol deb ataydilar.

Uvol esa barakasizlikning boshlanishidir. Demoqchi bo'lganim haliyam bo'lsa, kech emas, ilmni moliyalashtirish va tijoratlashtirishni jadallashtirishimiz kerak.

Oliy ta'limda oddiy kurs ishlaridan tortib, dissertatsiyalargacha sohadagi muammolarning hal etilishiga xizmat qilishi va bu ikki tomon uchun ham har jihatdan foydali bo'lishiga e'tibor qaratishimiz kerak.

Aslida, bu tizim 2019-yildayoq Vazirlar Mahkamasining 967-son qarori bilan tasdiqlab qo'yilgan. Hamma gap faqat OTMlarning o'zida. Marketing va ilmiy bo'limlar faqat to'langan kontraktlarning hisobi yoki kafedralardan chiqqan qog'ozlar bilan o'ralashib qolmasdan, tanganing bu tomoni haqida ham o'ylab ko'rishsa, maqsadga muvofiq bo'lardi.

Bahodir Firdavsiy
"Ta'lim xabarlari" loyihasi muallifi

Kanalga ulanish
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
3.5K views05:10
Ochish/sharhlash
2021-02-03 11:49:17 Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинади

Ассалому алайкум. Навбатдаги (мажбурий) 1-тоифага аттестациядан ўтувчилар ҳам 245 000 сўм давлат божини тўлайдими ёки фақат навбатдан ташқари борувчилар тўлайдими давлат божини. Мен ўз вақтида ўтаётганлар тўламайди давлат божини деб эшитгандим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдагиМактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 392-сон қарорига мувофиқ, биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармонида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, педагог ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмаслиги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган.

Яъни амалдаги тартиб бўйича 2021 йил март-июнь ойларидаги аттестация жараёнлари 392-сон қарор талаблари асосида ўтказилади. Янги тартиб эса 2021 йил сентябрь ойидан кучга киради. Соддароқ қилиб айтганда, сентябрь ойига қадар аттестациядан ўтувчи педагоглар ҳар икки ҳолатда ҳам давлат божини тўлайди.

Педагог кадрлар аттестациясига оид бошқа янгиликлар ҳақида Таълим инспекциясининг расмий телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
3.9K views08:49
Ochish/sharhlash
2021-02-02 15:01:19
#Тайинлов

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлди.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
3.5K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:02:52
#Тайинлов

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (42-сон, 30.01.2021 й.) билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Дилурод Набиев шу кунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.

Kanalga ulanish
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
4.0K viewsedited  14:02
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:20:21 #Биласизми
#Ботга_ёзишмоқда

Президент стипендиясига ҳужжат топшириш бўйича кимга мурожаат қиламиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига номзодлар кўрсатиш, талабгорлар номзодларининг ўқишдаги ва илмий (ижодий) фаолиятдаги муваффақиятлари оммавий равишда муҳокама қилингандан сўнг, давлат олий таълим муассасаларининг илмий кенгашлари томонидан амалга оширилади.

Талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни топширадилар:

синов дафтарчасидан кўчирма;
деканат, кафедра тавсияномаси;
илмий (ижодий) иш аннотацияси;
раҳбарнинг фикр-мулоҳазалари;
илмий (ижодий) ишга тақриз;
илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари.

Барча ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинади. Ҳужжатларнинг ҳар бир тўплами жилдга жойланади, ҳар бир жилд муқовасида ишни тақдим қилган муассасанинг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори (226-сон 13.10.2008 й.)

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
3.8K views11:20
Ochish/sharhlash