Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми #Ботга_ёзишмоқда Президент стипендиясига ҳужжат | Ta’lim xabarlari

#Биласизми
#Ботга_ёзишмоқда

Президент стипендиясига ҳужжат топшириш бўйича кимга мурожаат қиламиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига номзодлар кўрсатиш, талабгорлар номзодларининг ўқишдаги ва илмий (ижодий) фаолиятдаги муваффақиятлари оммавий равишда муҳокама қилингандан сўнг, давлат олий таълим муассасаларининг илмий кенгашлари томонидан амалга оширилади.

Талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни топширадилар:

синов дафтарчасидан кўчирма;
деканат, кафедра тавсияномаси;
илмий (ижодий) иш аннотацияси;
раҳбарнинг фикр-мулоҳазалари;
илмий (ижодий) ишга тақриз;
илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари.

Барча ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинади. Ҳужжатларнинг ҳар бир тўплами жилдга жойланади, ҳар бир жилд муқовасида ишни тақдим қилган муассасанинг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори (226-сон 13.10.2008 й.)

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ