Get Mystery Box with random crypto!

200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти | Ta’lim xabarlari

200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилади

Кеча, 3 февраль куни "2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Фармонда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилиши;

ОЎМТВ Молия вазирлиги ва ДТМ билан келишиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқиши ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда тутувчи ягона электрон реестр шакллантирилади;

олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиётини йўлга қўйиш;

олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилиши, шунингдек, хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизимини жорий этиш белгиланди.

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ