Get Mystery Box with random crypto!

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида «Патентшуно | Ta’lim xabarlari

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида «Патентшунослик» бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4965-сон қарори тасдиқланган. Қарорга мувофиқ:

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим тизимида «Патентшунослик» (бакалавр) йўналишини ташкил этиш ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси, ОТМ ва ишлаб чиқариш корхоналари учун бугунги кунда ўта зарур бўлган интеллектуал мулк соҳасидаги кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш;

бунда, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Академияси ва соҳада илғор бўлган хорижий давлатларнинг патентшунослар ҳамда патент вакилларини тайёрлаш бўйича тажрибаси ва ўқув дастурларини инобатга олиш вазифалари белгиланган.

@otm_info