Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода янги олий таълим муассасаси ташкил этилади. Норматив | Ta’lim xabarlari

Бухорода янги олий таълим муассасаси ташкил этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Бухорода психология ва хорижий тиллар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ, Когон туманида ташкил этиладиган университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинади. Университет гранти асосида ўқишга тавсия қилинадиган мазкур тоифадаги абитуриентлар ажратилган квотанинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этади.

Университетда бакалавриат босқичи учун қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

1. Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
2. Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили;
3. Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили;
4. Ўзга тилли гуруҳларда рус тили;
5. Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили);
6. Психология (юридик психология);
7. Психология (спорт психологияси);
8. Психология (амалий психология);
9. Психология (оила психологияси).

Магистратура учун эса қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

• Адабиётшунослик: инглиз адабиёти;
• Адабиётшунослик: рус адабиёти;
• Лингвистика: рус тили;
• Психология (фаолият турлари бўйича);
• Психология (юридик психология).

Kanalga ulanish
https://t.me/joinchat/SPjUQ_ILbh0aSjR1