Get Mystery Box with random crypto!

Ta’lim yangiliklari

Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari T
Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari
Kanal manzili: @talimda
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.00K
Kanalning ta’rifi

Таълим янгиликлари
Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-11-05 06:44:42
Сенат сайтини бузиб кирганлар 14 ёшдаги ўсмирлар экани маълум бўлди

Маълум бўлишича, Олий Мажлис Сенати сайтига киберҳужум уюштирганлар 6 киши бўлиб, уларнинг барчаси 14 ёшдаги ўсмирлар. Ёш ҳакерлар бунгача ҳам бир неча давлат органлари сайтларига, жумладан, Kundalik.com сайтига ҳам бузиб киришганини тан олишган.

Батафсил

@talimda
789 viewsedited  03:44
Ochish/sharhlash
2022-11-05 06:19:48 7 СОАТ ДАРСИ БОР ЎҚИТУВЧИ ДАРСИ ЙЎҚ КУНЛАРИ МАКТАБГА БОРМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?

#Yurist_Xizmati 3709-савол:

Assalomu alaykum. Men hozirda tashkil etilgan prezident agentligi maktabida ishlayman. Dars soatim atiga 7 soatni tashkil etadi. Haftasiga ikki kun dars qoʻyilgan menga. Boshqa kunlari ishga bormaslikka xaqqim bormi. Choraklar orasidagi taʼtil kunlari va yozgi taʼtilda ham darsim bor kunlari borib qolgan kunlari bormasam boʻladimi. Menga har kuni kelasiz deb aytmoqda. Shu savolga oydinlik kiritib bersangiz. Oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Бу масалани дарс соатларингиз ва педагогик юкламангизнинг иш графиги бўйича тақсимланишига қараб аниқлаш мумкин.

Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади. Мазкур кодекс 125-моддасига кўра иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.

Педагог ходимларнинг иш вақти улар томонидан бажарилган педагогик юкламага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади. 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат ( юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:

18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:

20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.

Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли.

Агар ўқитувчи 10 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиши кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди. Ўқитувчи неча соат дарс берса, унинг кунлик иш вақти дарс ва пед юкламаси меёридан келиб чиқиб белгиланади.

Мисол учун 9 соат дарс берадиган юқори синф ўқитувчиси ҳафтаси 18 соат (дарс ва пед юкламани қўшган ҳолда) ишлаши кифоя. Кунлик иш вақти эса дарс соатларингиздан келиб чиқиб белгиланади.

Хулоса қиладиган бўлсак, агар ўқитувчи 7 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиши кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди.

Сиздаги вазиятда ҳам агар сиз шу мактабда асосий ходим сифатида ишласангиз мактабда ҳафтасига ўртача 13 ёки 14 соат ишлашингиз керак. Шундан келиб чиқиб, бу юкламани иш берувчи билан келишган ҳолда кунлик иш соатларини ҳал қилишингиз мумкин.

@talimda
1.0K views03:19
Ochish/sharhlash
2022-11-05 05:14:34
#Муҳокама_учун_мавзу

Тошкент вилоятида "гороно" ва "милиция"ни оёққа турғазган ўқувчи: ўқитувчи тарбияга жавобгарми?

Яқинда Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси уйидан қочиб кетган, воқеа ортидан халқ таълими бўлими ва ИИБ оёққа турган, бир кун ўтиб бебош ўқувчи қаердандир топилган.

Кеча Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари ва вилоятнинг халқ таълими ходимлари шу каби муаммоларнинг илдизи қаердалиги, нима қилиш кераклигини муҳокама қилишди.

Айрим мутасаддилар таълимнинг тарбияга жавобгарлигини таъкидлашди. Масъулларга кўра, ходимлар бу вазифани суиистеъмол қилмоқда.

Уларга нисбатан таълим ходимлари ўзининг реал мулоҳазаларини билдирди. Янгийўллик тарих ўқитувчиси 21- мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ботир Азизов ҳаммаси моддиятга тақалишини айтди:

—Ўқитувчи 45 минутда дарс ўтсинми ё 25 -30 нафар ўқувчининг тарбияси билан шуғуллансинми? Бу вақтда фан ўқитувчиси тарбия билан шуғулланса, дарси қолиб кетаяпти, ваҳоланки "юқори"дан мактаб ўқувчиларининг ОТМга киришни таъминлаш бўйича топшириқ қўйилган. 12-13 соат дарси бор ўқитувчиларнинг маоши 2 ярим миллионга етмайди.

Нимага бебош ўқувчилар президент ва ижод мактабларидан чиқмаяпти? Чунки уларда алоҳида синф раҳбари штати бор. Ўқитувчиларининг маоши ҳам умумтаълим мактаблари муаллимлариникидан кўп. Барчаси моддиятга тақалади. - дейди ўқитувчи.

Халқ таълими ходимларидан яна бири эса тарбия билан ота-она шуғулланиши зарурлиги, мактаб фақат сифатли таълимга жавоб беришини таъкидлади.

Хўш, сизнингча таълимнинг бугунги шароитида ўқитувчи тарбияга жавобгарми ё ...?
1.0K views02:14
Ochish/sharhlash
2022-11-05 04:10:11
Сенат сайтини бузиб кирган хакерлар ўзимизнинг ўспирин ўзбек ёшлари бўлиб чиқди

Ҳакер бола интервью берди

@talimda
1.2K views01:10
Ochish/sharhlash
2022-11-04 20:41:18
"Кўнгил кўзи" лойиҳасининг иштирокчи болалари Саида Мирзиёевани туғилган куни билан табриклади

Саида Мирзиёеванинг «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга турли кўринишда кўмак бериб келинмоқда. Ушбу лойиҳа орқали 3 минг нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ва 400 нафардан ортиқ болалар операция қилиниб, кўриш қобилияти тикланди.

Бугун ана шу болалар Саида Мирзиёеванинг туғилган куни муносабати билан таъсирли видеотабрик йўллашди.

Kun.uz расмий канали
1.6K views17:41
Ochish/sharhlash
2022-11-04 11:23:22 #Биласизми

Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?

Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.

Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.

Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш мактабга келиш талонини беради.

Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:

ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
ўқувчининг тиббий картаси.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

@talimda
1.8K views08:23
Ochish/sharhlash
2022-11-04 07:42:26
#Диққат_эълон

Куз-қиш мавсумида юзага келган муаммолар бўйича махсус Ишонч телефонларига мурожаат қилинг

Халқ таълими вазирлиги томонидан мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларининг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қошида махсус Штаблар ташкил этилган.

Ҳурматли мактаб директорлари ва ўқитувчилари!

Мактабларнинг куз-қиш мавсумини ўтказиши билан боғлиқ юзага келган муаммо ёки таклифлар юзасидан мазкур Штабларда ташкил этилган қуйидаги Ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

Умумтаълим мактабларининг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишида барчамиз масъулмиз!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
1.1K views04:42
Ochish/sharhlash
2022-11-03 11:47:41
Эртадан мактаб ўқувчилари учун кузги таътил бошланади

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.

II-чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

@talimda
7.6K views08:47
Ochish/sharhlash
2022-11-03 11:35:58 Sertifikatlarning nаmunalari Xalq ta’limi vazirligining rasmiy sahifasidagi
https://uzedu.uz/y3/announces/771 joylashtirilgan.

@talimga_oid
1.9K views08:35
Ochish/sharhlash
2022-11-03 09:55:28
#ОНЛАЙН
ҲАЯЖОН, ҲАДИК, ИШОНЧ ВА ҒАЛАБА

Хабар берганимиздек, Нурафшон шаҳридаги 1-сонли ИДУМда асосий фан олимпиадасининг биринчи куни.

Бугун математика, инфораматика, физика, химия, биология фанларидан туман босқичида муваффақиятли иштирок этган 480 нафар 9-синф ўқувчилари беллашмоқда.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш
@toshkentvxtb
1.8K views06:55
Ochish/sharhlash