Get Mystery Box with random crypto!

Ta’lim yangiliklari

Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari T
Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari
Kanal manzili: @talimda
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.00K
Kanalning ta’rifi

Таълим янгиликлари
Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-11-11 11:15:56
#ТАҚДИРЛАШ
ОЛИМПИАДА ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Олимпиада ғолибларига пул маблағлари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Жарaёндан фотолавҳалар

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
1.4K views08:15
Ochish/sharhlash
2022-11-11 03:55:05
Туркий давлатлар етакчилари Самарқанддаги "Боқий шаҳар" мажмуаси билан танишиб, қардош халқларимизнинг қўшиқ ва рақсларидан иборат концертни томоша қилдилар.

Лидеры тюркских государств ознакомились с комплексом "Вечный город" в Самарканде и посмотрели концерт с песнями и танцами наших братских народов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
625 views00:55
Ochish/sharhlash
2022-11-11 03:55:05
Олий мартабали меҳмонлар Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюриб, туркий халқларнинг маданияти, анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастурини томоша қилдилар.

Высокие гости посетили комплекс “Вечный город” в Самарканде и посмотрели концертную программу, в которой нашли воплощение культура, традиции и ценности тюркских народов.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #koncert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
625 views00:55
Ochish/sharhlash
2022-11-11 03:55:05
Туркий давлатлар етакчилари Самарқанддаги саммитга йиғилдилар. Президент Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири, Озарбайжон ва Туркия Президентлари билан учрашди.

Лидеры тюркских государств собрались на саммит в Самарканде. Президент Шавкат Мирзиёев провел встречи с Премьер-министром Венгрии, Президентами Азербайджана и Турции.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
562 views00:55
Ochish/sharhlash
2022-11-10 18:54:04
Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этиш учун бир нечта давлат раҳбарлари Самарқандга етиб келди.

Жумладан, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан рафиқаси Анико Леваи ҳамда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўған рафиқаси Эмине Эрдўған билан биргаликда ташриф буюрди.

Уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан биргаликда кутиб олдилар.

UzbPressa.t.me
1.0K views15:54
Ochish/sharhlash
2022-11-10 17:37:21
Тарих яна такрорланяпти...

Ўтган йили сенат раиси Танзила Норбоева свет ўчиш ҳолатлари 5 йил олдинги тарих эканлиги, Ўзбекистонда бунақа ҳолатлар бутунлай бартараф қилинганлиги ҳақида айганди.

Менимча, шу опа айтаётган тарих ҳар йили қишда такрорланса керак. Айниқса қиш совуқ келса.

@talimda
1.2K views14:37
Ochish/sharhlash
2022-11-10 15:32:57 Ҳурматли кенг жамоатчилик вакиллари!

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига доир қатор ташаббуслари натижасида ўқитувчиларнинг фақат ўз хизмат фаолиятига оид ишлар билан шуғулланиши қатъий белгилаб қўйилди.

Афсуски, белгиланган мазкур чораларга қарамай жойларда мутасадди раҳбарлар томонидан ўқитувчилар зиммасига ортиқча вазифалар юклаш ва бу топшириқларни бевосита Халқ таълими вазирлиги томонидан юборилаётганлиги билан хаспўшлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали мактаб ўқитувчиларининг навбатдаги ўқув йилида мактабга чиқиши кутилаётган болаларнинг рўйхатини уйма-уй юрган ҳолда йиғиб чиқаётгани билан боғлиқ хабар тарқалди. Фаолият бошлаганимга қарийб 1 йил муддат бўлаётган бўлса, вазирлик томонидан ўқитувчиларнинг хизмат мажбуриятидан ташқари иш билан шуғулланиши бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмади. Аксинча, жойларда аниқланган бундай ҳолатлар билан доимий равишда муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Ўқитувчиларнинг уйма-уй юриб, болаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳолатга келсак, кечанинг ўзида вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мактаб педагогларига бундай ўзбошимча топшириқлар берилмаслиги юзасидан огоҳлантириш берилди.

Айтиш лозимки, ўтган бир йиллик фаолиятим давомида мамлакатимизнинг 200 дан ортиқ туман ва шаҳарларидаги 1 600 та мактабда бўлдим. Мазкур ҳудудларда мавжуд барча мактаб раҳбарлари билан учрашувлар ташкил қилиб, ўқитувчиларга муносабат ўзгариши лозимлиги, уларни эътиборини болаларнинг таълимига қаратиш, ортиқча вазифаларга жалб этмаслик бўйича доимий равишда таъкидлаб келаман.

Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан, мактаб ўқитувчилари дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа барча ишлардан, жумладан педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш, хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Мактаб ёшигача болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда умумий ўрта таълимга қамраб олиш масаласи Халқ таълими вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот хизмати ҳамда Адлия вазирлигининг ФҲДЁ бўлимлари электрон тизимига интеграция қилинган ҳолда босқичма-босқич олиб борилаётганлигини қайд этмоқчиман.

Ҳурматли соҳа мутасаддилари!

Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга билим бериш орқали мамлакатимиз тараққиёти ва келажагини таъминлашдир. Зеро, бизнинг олдимизда Ватанимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган келажак авлодни тарбиялаш каби масъулиятли иш турибди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бизнинг асосий мақсадимиз, баркамол авлодни вояга етказиш орқали юртимизни дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига қўшиш, халқимиз учун эркин ва фаровон жамият қуришдан иборат экан, бу борадаги энг катта масъулият Сиз — фидойи ўқитувчи ва мураббийлар қўлидадир.
1.6K views12:32
Ochish/sharhlash
2022-11-10 08:51:48
Onlayn

Donishmand xalqimiz maktabni dunyo imoratlari ichida eng muxtashami va eng muqaddasi deb ataydi.

Yangiyoʻl tumani Pistalik mahallasidagi 330 oʻrinli 7-umumiy oʻrta ta’lim maktabining yangi binosi ayni paytda foydalanishga topshirilmoqda.

Ochilish marosimida tuman hokimi U.Yalgashev, hokim oʻrinbosari, deputatlar, XTB va tegishli masʼullar ishtirok etishmoqda.

Ma’lumot uchun, Pistalik mahallasida ilgari maktab binosi boʻlmagan. Shu bois bugungi yangi maktab binosi mahalla ahli va farzandlariga quvonch ulashmoqda.

Maktab binosini qurgan quruvchi tomonidan oʻquvchilar uchun kutubxonaga 150 ta badiiy adabiyotlar sovgʻa qilindi.

@YangiyolTXTB
1.6K views05:51
Ochish/sharhlash
2022-11-09 15:37:00 ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ

Ижтимоий тармоқ орқали мактаб ўқитувчилари томонидан ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар ҳақида маълумотлар йиғилаётгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Энг аввало, вазирлик томонидан ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасаларга ҳеч қандай алоҳида топшириқлар берилмаганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликлари қарори асосида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида шу умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра мактаб раҳбарияти ўз мактабига бириктирилган микроҳудудда яшаётган ва келгусида мактабга келиши мумкин бўлган болалар тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши керак.

Шу билан бирга, бу жараён бугунги кунда электрон тизим орқали амалга оширилиб, бунинг учун мактаб педагоглари уйма-уй юриши зарурияти йўқ. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (онлайн) амалга оширилмоқда.

Бунинг учун Вазирликнинг электрон ахборот тизими (my.maktab.uz) тегишли вазирлик идоралар билан интгерация қилинган ҳолда маълумотлар олинмоқда. Хусусан қабул жараёнларида ота-оналарнинг яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот тизими билан, микроҳудуд (маҳалла) тўғрисидаги маълумотлар эса ахборот тизимларни интеграция қилинган ҳолда аниқланади.

Жойлардаги айрим раҳбарларнинг “ташаббуси” билан микроҳудуд бўйича маълумотларни йиғиш жараёнига педагог-ходимларни жалб қилиш ва уларни фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш эса мутлақо тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳамда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланган.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорлари ва педагог ходимларига уларнинг лавозим мажбуриятларига кирмайдиган ишларга жалб этиш қатъиян таъқиқланганлигини, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда Вазирликнинг 71-202-09-09 “Ишонч телефони”га мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
756 views12:37
Ochish/sharhlash
2022-11-09 14:00:28
Ziroat Mirziyoyeva Eko-IT oromgohi ishtirokchilariga: "Sizlar tabiatni muhofaza qilishdek muhim missiya elchilarisiz"

Зироат Мирзиёева - участникам Эко-IT-лагеря: "Вы - послы такой важной миссии, как защита природы"


#Eco_IT_oromgohi
#Эко_IT_Лагерь_2022

@zamineco

Zamin | Facebook | Instagram
894 views11:00
Ochish/sharhlash