Get Mystery Box with random crypto!

#Муҳокама_учун_мавзу Тошкент вилоятида 'гороно' ва 'милиция'н | Ta’lim yangiliklari

#Муҳокама_учун_мавзу

Тошкент вилоятида "гороно" ва "милиция"ни оёққа турғазган ўқувчи: ўқитувчи тарбияга жавобгарми?

Яқинда Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси уйидан қочиб кетган, воқеа ортидан халқ таълими бўлими ва ИИБ оёққа турган, бир кун ўтиб бебош ўқувчи қаердандир топилган.

Кеча Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари ва вилоятнинг халқ таълими ходимлари шу каби муаммоларнинг илдизи қаердалиги, нима қилиш кераклигини муҳокама қилишди.

Айрим мутасаддилар таълимнинг тарбияга жавобгарлигини таъкидлашди. Масъулларга кўра, ходимлар бу вазифани суиистеъмол қилмоқда.

Уларга нисбатан таълим ходимлари ўзининг реал мулоҳазаларини билдирди. Янгийўллик тарих ўқитувчиси 21- мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ботир Азизов ҳаммаси моддиятга тақалишини айтди:

—Ўқитувчи 45 минутда дарс ўтсинми ё 25 -30 нафар ўқувчининг тарбияси билан шуғуллансинми? Бу вақтда фан ўқитувчиси тарбия билан шуғулланса, дарси қолиб кетаяпти, ваҳоланки "юқори"дан мактаб ўқувчиларининг ОТМга киришни таъминлаш бўйича топшириқ қўйилган. 12-13 соат дарси бор ўқитувчиларнинг маоши 2 ярим миллионга етмайди.

Нимага бебош ўқувчилар президент ва ижод мактабларидан чиқмаяпти? Чунки уларда алоҳида синф раҳбари штати бор. Ўқитувчиларининг маоши ҳам умумтаълим мактаблари муаллимлариникидан кўп. Барчаси моддиятга тақалади. - дейди ўқитувчи.

Халқ таълими ходимларидан яна бири эса тарбия билан ота-она шуғулланиши зарурлиги, мактаб фақат сифатли таълимга жавоб беришини таъкидлади.

Хўш, сизнингча таълимнинг бугунги шароитида ўқитувчи тарбияга жавобгарми ё ...?