2022-11-14 05:55:55
МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ЎҚИТУВЧИНИНГ ШАХСИЙ ҲАЁТИГА АРАЛАШИШГА ҲАҚҚИ БОРИ?#Yurist_Xizmati 3716-савол:
Ассалому алайкум мен мактабда ишлайман. Мактаб рахбарини укитувчининг шахсий хаетига аралашишга хакки борми. Бундан ташкари тухмат килгани учун жавобгарлиги борми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ: Директорнинг ўқитувчининг шахсий ҳаётига аралашиши мутлақо мумкин эмас. Иш бошқа, шахсий ҳаёт бошқа.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсга туҳмат қилиш
тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан
маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Шунингдек, ушбу кодекс 46-1-моддасига мувофиқ шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш:
• базавий ҳисоблаш миқдорининг
ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин
1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан
жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат) Ҳурматли фуқаро сиз бу вазиятда
туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
@talimda
1.6K views02:55