2022-12-11 09:08:24
Барча қишлоқ хўжалиги ходимларига касб байрами муборак бўлсин!
Машаққатли меҳнати билан мўл ҳосил яратиб, халқимиз дастурхонини тўкин қилаётган фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгаларини, сувчи, механизатор ва соҳага хизмат қилаётган барча инсонларни, олижаноб касб эгаларини - қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий мубарокбод этамиз!
Бугунги кунда республикамизда 90 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, 500 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари, салкам 6 миллион томорқа ер эгалари, бир мингга яқин кластер ва кооперациялар қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот етиштирувчилардир.
Булар аҳолимиз бандлигини таъминловчи катта соҳа вакилларидир.
Табиат синовлари ва қийинчиликларига қарамасдан, бу йилги мураккаб шароитда ҳам деҳқон ва фермерларимиз астойдил меҳнат қилиб, билим ва тажрибани ишга солиб, мўл ҳосил етиштирдилар.
Давлатимиз раҳбарининг сиёсати - деҳқонни манфаатдор қилиш, ерни ҳақиқий эгасига бериш, маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни сотишгача бўлган агробизнеснинг яхлит занжирини яратиш орқали соҳани инновацион ривожлантиришга қаратилган.
Кейинги йилларда қабул қилинган кўплаб муҳим қонунлар, фармон ва қарорлар бунинг учун зарур ҳуқуқий асосни яратаяпти.
Кенгашларимиз орқали фермерлар, деҳқон ва томорқа ер эгаларимизга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларнинг илғор технологиялар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, замонавий хизматлар кўрсатиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ишларни фаол давом эттирамиз.
Аграр соҳада ҳормай-толмай меҳнат қилаётган барча инсонларга мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик, ишларига омад тилаймиз, фермер, деҳқон ва томорқачиларимиз хирмони улкан, зафарли, баракали ва манфаатли бўлаверсин!
@a_xaitov
40 views06:08