Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар учун бепул автобус йўлга қўйилди Андижоннинг қўрғон | O'zLiDeP Tadbirkor va Yoshlari

Талабалар учун бепул автобус йўлга қўйилди

Андижоннинг қўрғонтепалик талабалари Андижондаги олийгоҳларга бепул олиб борилиб, қайтиб олиб келинадиган бўлибди.

Бу ташаббус ёшларнинг қиш мавсумида йўл қатновида юзага келган ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ҳамда тумандаги фаол фермер ва тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда экан.

Талабалар учун Қўрғонтепанинг 8 та ҳудудига (Марказ, Қўрғонтепа, Қорасув, Султонобод, Дардоқ, Чимён, Қўштепа, Савой қишлоқларига) жами 11 та автобус хизмат қилади.

Автобус талабаларни якшанба куни ўзлари яшовчи ҳудудлардан олиб, ўқиш жойига қадар элтиб қўяди. Сўнг шанба куни ўқиш жойидан уйларига қадар олиб келади. Бунинг учун туман ҳокимлиги махсус чипта жорий қилган.

Бугун биринчи қатнов амалга оширилади.

Биз ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги бундай ташаббуслар бошқа жойларда ҳам давомли бўлади, деган умиддамиз.

@deputat_kusherbayev