Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Telegram kanalining logotibi supper_rasm — ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
Kanal manzili: @supper_rasm
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.46K
Kanalning ta’rifi

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 390

2022-08-30 16:02:45
Ruslan Sharipov va Yulduz Usmonovaning mashhur qo’shig’i va klipiga ajoyib parodiya

Ўхшабтими кўрганла эслашади

┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/AZIYA67
1.3K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:52:11  
       
#ɪ ʟᴏᴠᴇ ʏᴏ
┊    ┊     ┊     ┊
┊    ┊     ┊    
┊    ┊    
┊   
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
1.4K viewsedited  12:52
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:49:47  
       
#ɪ ʟᴏᴠᴇ ʏᴏ
┊    ┊     ┊     ┊
┊    ┊     ┊    
┊    ┊    
┊   
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
1.3K viewsedited  12:49
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:44:13 #ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Кунларнинг бирида онам Шоҳида холаникидан хурсанд қиёфада чиқдилар.
- Ҳа, ойи, оғзингиз қулоғингизда, тинчликми? – деб сўрадим.
- Нега хурсанд бўлмайман? Шоҳида холанг қизини узатмоқчи. Совчилар келибди. Яхши оиладан экан.
- Қайси қизини?
- Вой, қайси қизини бўларди, Шаҳнозанида. Каттасини узатган бўлса… - Устимда биров сув қуйиб юборгандек туйилди.
- Унаштиришдими?
- Йўқ ҳали. Икки ёш учрашишсин, дейишяпти. Қиз учрашувга чиқиб келсинча, бир гап бўлар...
Онамнинг бу гапидан кейин ич-этимни ердим. Унга қалбимдаги пинҳона севгимни тўкиб сочгим келарди. Мен излаган ой ёнимда-ку, аммо қўл чўзиб ололмаяпман.
Ўша куниёқ унинг ишхонасига бордим. У мени кўриб ҳайратланди.
- Тинчликми, Дилшод? Уйдагилар яхшими? – деди ажабланиб.
- Ҳа, яхши, шунчаки йўлим шу томонга тушганди. Бирров кириб кетай дедим, - дея жилмайдим. Яна алдадим. Яна ўзимни азоблай бошладим.
- Мен бир гап бўлдими, деб ўйлабман.
- Учрашдингизми? – дабдурусдан берган саволим уни ҳайратлантирди.
- Ким билан?
- Бўлажак куёв билан, - у гапимни эшитиб қах-қах отиб кулиб юборди.
- Вой укагинам-ей, - дея у бармоғи билан бошимга ниқтади. – Катталарнинг ишига аралашавермагин, хўпми? – мен индамай бошимни ерга эгдим. Шу тобда кўнглим унга дил изҳори қилишга ундади. Лекин нима деб гап бошлайман. У мени жим ўтирганимни ўзича тушунди. – Йўқ , хали учрашганим йўқ. Эртага учрашсам керак…
- Сизга айтадиган гапим бору, лекин...
- Нима гап? – кўзларига қарадим. Тилим калимага келмасди. – Айтмай қўяқол. Мен сендек укамни йўқотишни истамайман.
- Нима дейишимни билмайсизку?
- Кўзинг айтиб турибди, Дилшод. Тенгсизлик белгиларини мактабда ўргатишганми сенга?
- Тушунмадим.
- Мен ва сен. Ўртада эса тенгсизлик белгисини қўй. Мен сендан уч ёш каттаман. Сендан учта кўйлак кўпроқ кийганман. Сен энди туғилганингда мен боғчага борардим. Ва айнан кўзларингдан ҳисларингни билиб турибман. Ҳиссиётлар инсонни алдаб қўяди. Алданмагин... мен учун энг яхши қўшни ва тутинган укам бўлиб қоласан!
Бошқа гапнинг кераги йўқ эди. Шаҳноза ҳаммасини айтди-ю, “Бўпти, ишим қолиб кетмасин”, деганча ичкарига кириб кетди.
Унинг ёнидан бир аҳволда қайтдим. Бироқ бу юрак қурғур ақлимга бўйин эгишни истармиди? Қайсидир қўшиқчининг қўшиғи бор эди: “Нечун ёшинг мен қатори бўлмади?” Орамиздаги уч ёш нимани ҳал қиларди. Нега одамлар ёшни рўкач қилишади. Севги ёшнинг, ирқнинг, насл насабнинг фарқини ажратармиди?
Уйга кирсам ҳам, кўчага чиқсам ҳам қалбимда нимадир оғир юкдек турарди. Ахийри... Кўнглимдагиларни онамга билдирдим. Онам жим қолдилар мени эшитиб... Юракни сиқадиган жимлик.
- Ойи, - дедим сукутларидан юрагим сиқилиб. – бирор нарса денг...
- Дилшод, ҳамма гапни Шаҳнозанинг ўзи айтиб бўлибди. Бу ҳислар ўтиб кетади. Мана кўрасан. Шаҳноза кеча розилик берди. Уч кундан сўнг фотиҳа тўйи. Бу гапни мен ва Шаҳнозадан бошқа ҳеч ким эшитмасин, болам... Эшитган қулоққа яхшимас. Унга бахт тилагин, болам, - дедилар онам менга маъюс боққанча.
Бугун уни узатиб кетишди. Мен эса у айтганидек қоғозга тенгсизлик белгисини чиздим: МЕН< СЕН!

ТАМОМ!

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
1.3K viewsedited  12:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:43:42 #ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Шаҳнозанинг:
- Бас қилларинг икковинг ҳам! – деган овоздан ўзимга келдим. Қизнинг ёшлари юзини юварди.
- Иккаланг ҳам кўзимдан йўқол!
- Эшитдингми? – деди Ўткир менга хўмрайиб.
- Ўткир, иккинчи кўзимга кўринма, мен сени ёмон кўраман, ёмон кўраман! – деганча Шаҳноз югуриб кетди. Ортидан мен хам. Унинг қўлидан ушлаб машинага ўтқаздим. Машинада хам Шаҳноз ҳиққилаб борарди. Йўқ, уни бу ахволда уйига олиб бориб бўлмасди. Шоҳида хола кўриб қўрқиб кетиши аниқ.
Aнхор бўйидаги қахвахонага бордик. Aслида бу жойни ўзим ҳам яхши кўрардим. Сиқилиб кетган пайтларим келиб турардим. Сокин оқаётган анхор суви одамга таскин бағишларди, гўё.
- Шаҳноз , юринг, - дедим унинг машинадан тушишини сўраб.
- Қаёққа келдик?
- Шу ахволда уйга боролмайсиз-ку… - у бош силкиганча машинадан тушди. Aста-секин юриб пастдаги стол-стулларга жойлашдик. Жуда тинч жой эди бу ер. Қиз сувга тикилганча ўтирарди. Унинг бу ўтиришидан портлаб кетаёздим.
- Нима, ҳалиям ўшани ўйлаяпсизми? – дедим унга қараб. У менга нигоҳини қадади.
- Дилшод, у нима деганини биласанми?
- Нима деди?
- Мени яхши кўришини айтди. Кейин уйланаётган эмиш. Aммо мендан кўнгил узолмасмиш, - гапираётиб, Шаҳнознинг кўзларидан икки томчи ёш думалаб тушди. - Мен билан кўришмоқчи эмиш…
- Вой ифлос, - столга мушт туширганимни сезмай қолдим.
- Ҳа, мен шунақа ифлос одамни яхши кўриб юрган эканман. Уни кимга уйланаётганини айтайми?
- Кимга?
- Менинг дугонамга. Дугонамнинг оиласи онасига маъқул тушибди. Қара-я, севганим дугонамга ёр бўляпти… - қизнинг гаплари титраб чиқди.
- Шаҳноз, бир илтимос, ўшани эсдан чиқаринг. Бўлди, нима қиласиз, унақа маразни ўйлаб?
- Қандай қилиб чиқарай? Aйт, мен нима қилай? Уни чиқариш учун нима қилай? Халиям ўйламай қўйгандим, бугун яна келиб… - У қўллари билан юзини тўсиб олиб йиғлади.
- Мен у билан гаплашаман, - дедим асабийлашиб.
- Йўқ-йўқ, сени бир нарса қилиб қўймасин, тағин. Уни ўзим тоғирлайман, сен индама, - Шаҳноз юзидаги ёшларни рўмолча билан артди-да, менга қараб кулимсиради. – Қўй, бошқа нарсалар ҳақида гаплашамиз. Хўш, нега менинг ёнимга келаётгандинг?
- Шу тарафдан ўтиб кетаётгандим, кўриб тўхтадим, - деди унинг саволидан довдираб.
- Ростданми ? – у сирли кулимсиради. Мен бу қизнинг иродасига қойил қолгандим. Йиғлаб туриб кулиш камдан-кам одамнинг қўлидан келади.
Ўша кундан кейин қалбимдаги олов янада гуриллаб кетди. Шаҳнозни бир кун кўрмасам, нимадир йўқотиб қўйганга ўхшардим. У эса менга хар доим ўз укасидек муомала қиларди.
Ҳатто, бир сафар: “Мен Худойимдан ака ё ука беришни сўрардим. Бахтимга сени рўбаро қилди. Гарчи қонимиз бир бўлмаса-да, мен сени укамдек яхши кўраманю туғишган бўлмасада, тутинган укамсан, - деганди. Мана шуниси алам қиларди унга дилимдаги борини тўкиб сочолмасдим. Унинг бу гаплари дилимдагиларни изҳор этишга қўймасди. Униинг қалбига озор етказиб қўйишдан чўчирдим.
(ДАВОМИ БОР
1.2K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:43:42 #ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

- Нега, Дилшод, нега? Нега менинг хаётим бунақа? Нега бунчалар ожизман? Нима қилай айт? - у бошини кўтариб, кўзларимга қаради. Кейин секин кафти билан юзидаги ёшларини артди. – Бу гапларни онамга айтолмайман. Юракларини сиқишни истамадим. Опамни-ку аранг узатдилар. Менга эса... … Узр, сенга кўп гапириб, юрагингни сиқиб юбордимми? - Мен эса унинг сўзларини англамасдим. Кўзларига тикилиб турардим, холос. Шаҳноза йиғласа жуда гўзал бўлиб кетаркан. Худди уни илк бора кўраётгандек юзига тикилиб қолгандим. Қиз мени тикилишимни бошқача тушунди.
- Дилшод, узр… Мен борай, - деганча ўрнидан турди.
У кетгач хам Шаҳнозанинг хаёли бир зум мени тарк этмасди. Негадир уни яна кўргим келаётганди. Ўзимдаги ўзгаришдан ҳайратда эдим.
Ўзим сезмаган тарзда унга кўнгил боғлаётганимни англаб англамасдим. У эса менга ўз укасидек муносабатда бўларди.
Эртаси куни уни ишхонасида олиб қайтмоқчи бўлдим. Машинамни рулини ўша ёққа бурдим. Болалар боғчасига етмасдан узоқдан ким биландир сухбатлашиб турганини кўрдим-у, машинамни секинлашдирдим. Дарахт остида Шаҳноза бир йигит билан гаплашиб турарди. Назаримда, жанжаллашишарди. Йигит ўзича нималарнидир қизга тушунтирар, Шаҳноз эса қўл силтаб, кетмоқчи бўлар, аммо йигит унинг қўлидан ушлаб яна гапирарди. Aхийри Шахноз йиғлаб юборди. Унинг овози менга ҳам эиштилди:
- Ўткир, мени ўз ҳолимга қўйинг. Мен сизни кўришни истамайман! - Унинг ўтинчли овозини эшитиб, машинада ўтиролмадим. Шахт билан унинг ёнига шошилдим.
- Шаҳноз! - Иккаласи хам мен томонга қарашди. Йигитнинг кўзлари олайиб кетди.
- Ким бу? – бақирди қизга.
- Ха, янгисини топиб олибсан-да… - заҳарандалик билан тиржайди Ўткир. Мени эса Шаҳнозага жоним ачирди. Машинага етаклаб келмоқчи бўлиб, қўлидан тутдим. Юзимга мушт келиб тушди. Ғазабим қўзиб кетди. Бир зумда иккаламиз ёқалашиб кетдик. Ўтган- кетган бизга қараб ўтарди.

(ДАВОМИ БОР)
1.2K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:43:42 #ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Шаҳноз бизникига кунора чиқарди. Гарчи онам: “Уни опа дегин”, деб қайта- қайта гапирсаларда, уни опа деёлмасдим. Унга тенгдошдек муомалада бўлардим.
- Дилшод, севганинг борми ? – деб сўраб қолди бир куни. Бош чайқадим.
- Йўқ, сизники-чи? – деб савол бердим мен ҳам унинг ойдек чеҳрасига термулиб. У чуқур хўрсинди-да:
- Бор эди, энди йўқ, - деди маъюслик билан.
- Нега? – беихтиёр шу савол оғзимдан чиқиб кетди. У менга қараб аламли кулимсиради.
- Нега? Сабаби битта... унинг онасига ёқмадим. Биласанми, йигирма тўртга кирган бўлсам-да, бутун хаётим негадир фақат ғамдан иборатдек туюлаверади. Беш ёшимда отам бизни ташлаб кетдилар. Сабабини билмайман. Билганим, хозиргача у одамдан дарак йўқ. Тўғри, онам билан қонуни ажрашишган, лекин бирор кун бўлсин, биздан ҳабар олгани йўқ. Ҳатто отамнинг қиёфасини ёдимдан чиқариб юборганман. Онам бечора икки қизни аранг ката қилдилар. Опамни уазатиш арафасида кўпчиликдан қарздор бўлиб қолдик. Онамнинг биргина акаси ҳам бизга ёрдам бермади. Турган ҳовлимизни сотдик. Бу ерга кўчиб келдик. Ўткирни яхши кўриб қолганимда хаётимда яхши кунлар бошланди, деб ўйлагандим. У билан бир синфда ўқирдик. Кейин бирга коллежда ҳам таҳсил олдик. Бирга инситутга топширдик. У ўқишга кирди. Мен эса конрактга илиндим. Шароитимни кўра-била туриб ўқийман, дейиш жиннилик бўларди. Шу боис ишга кирдим. У билан доимо учрашиб турардик. Биласанми, Дилшод, уни бутун вужудим билан яхши кўрардим. Ха, жуда ҳам… - Шахноза чуқур хўрсинди. – Aммо жуда яхши кўриш керак эмаскан. Онаси мени ёқдирмади. Чунки мен улардек бой-бадавлат оила фарзанди эмасман. Унинг онаси қизларни бойлигига, оиласидаги мухитга қараб бахолайди. Тўғри, мен камбағалдирман, лекин қалбим… мухаббатим – менинг бойлигим, - унинг кўзидан ёш сизилиб юзига тушди.
- Шахноза, қўйинг, йиғламанг, - дедим унга хайрихоҳлик билан. Оғу кўзларидан оқаётган ёшларга раҳмим келарди. Қандай юпатишни билмасдим Шу дамда ўзим ҳам ғалати туйғуларни ҳис қилаётгандим. Қўлини тутгим, таскин бергим келарди-ю... Лекин шуниям эплолмасдим.

(ДАВОМИ БОР)
1.2K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:42:39 #ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)

Хар ҳил хаёллар билан уйга келиб, пулни олдимда, ортимга қайтдим. Туман шифохонаси уйимиздан узоқда эмасди. Нари борса машинада ўнг беш дақиқали йўл. Етиб келганимда ҳали Шаҳнозани олиб чиқишмаган экан.
- Шифокор келиб сени сўраб кетди, - дедилар онам чуқур хўрсиниб.
Вой, номард, мени хам ўзига ўхшатганми, дейман. Шу пул ўлгурни қўлига олмаса кўнгли жойига тушмайди-да. Ишқилиб, пулнинг дардида Шахнозани нотўғри операция қилишмаса бўлгани… Операция бир соат давом этди. Бошидан қалпоғини олиб, менга илжайиб келаётган дўхтирни кўриб, энсам қотди.
- Ҳаммаси яхши. Кўричак олиб ташланди, - деди дўхтир менга писанда қилиб. – Юринг ортимдан.
Aёлларга хозир келаман, деганча ортидан эргашдим.
- Мана олинг ! – деганча жахл билан халтага ўралган пулни стол устига ташладим.
- Ҳай-хай, йигит, бунчалар зарда қилманг мен бу пулни ҳалоллаб оляпман. Қолаверса, бу пул ўзимга эмас , дорилар учун… Ҳозир замонни биласиз-ку … - унинг гапидан энсам қотди. “ Сенга ўхшаганлар замонни бузяпти”, дедим ичимда.
- Ўзи яхшими, ишқилиб ? – сўрадим ундан,
- Ҳа, яхши, шунчаки кўричак экан…
Индамай ўрнимдан туриб, чиқиб кетдим. Ортимдан дўхтирнинг “Келиб туринг” , - деган овози эшитилди. Илоҳим, сенинг ёнингга келгули қилмасин.
Қўшни қизни палатага олишган экан. Онам билан онаси унинг олдида ўтиришганини кўриб кўнглим жойига тушди.
- Ҳа, Шаҳнозабону, тузалиб қолдингизми? – дедим атайин кесатиқ охангда.
- Рахмат , яхшиман, - деди у паст овозда.
- Шахноза опа де, сендан уч ёш катта-я , - дедилар ойим менга қараб.
- Қўяверинг, хола, барибир мен ундан ёш кўринаман, - деб кулимсиради Шахноза.
- Қойил-е, шундай хасталаниб турган пайтда хам кўнглинга хазил сиққанини қаранг-а … - дедилар онам.
Бир хафтага қолмай Шаҳнозани уйига олиб келдик. У билан деярли кўришмасдик. Унинг ахволида онам мени бохабар қилиб турардилар.
Дам олиш куни эди. Онам менга қараб турдилар-да:
- Ўғлим, Шаҳноза опангдан хабар олиб қўй. Куни кеча сени сўровди, - дедилар.
- Мени нима қиларкан? - ажабланиб тикилдим онамга.
- Раҳмат айтмоқчидир-да, -онам нимага шама қилганини тушундим.
- Шоҳида холага айтганмднгиз? – Онам бош чайқадилар:
- Йўқ айтганим йўқ. Лекин Шаҳноза сени кўрмоқчи.
- Хўп, - деганча чорасиз қўшнимникига йўл олдим. Олди очиқ айвонда Шахноз ўтирарди. Мени кўрди-ю, бирданига юзи ёришиб кетди.
- Вой, Дилшод, қалайсан? – деганча сўрашишга тутинди. Унда уч ёш кичик бўлганим учун сенлаб гапирарди.
- Раҳмат, ўзингиз қандайсиз? Тузалиб қолдингизми ?
- Раҳмат, сендан миннатдорман, – Назаримда, овози қандайдир титраб чиққандай туюлди.
- Холам қанилар? – деб сўрадим ноқулай ахволдан чиқиш учун.
- Билмадим, кимникигадир чиқиб кетгандилар… Ке, бу ёққа ўтир, - деганча солинган кўрпачага таклиф қилди.
Ўша куни алламахалгача гаплашиб ўтирдик. Бозорда савдо қилишимни билгани учун ҳам Шаҳноза мендан нарх-навони суриштирди. Шохида хола кириб келганидан сонг секин ўрнимда қўзғалдим. Шаҳноза мени дарвоза ёнигача кузатаркан, қўлимни қисти-да:
- Дилшод сенга раҳмат. Сендек инсон билан қўшни бўлганимиз учун Худога шукроналар айтаман, - деди. Индамай бошимни ерга эгдим. – Ҳамшира дугонамдан эшитдим…
- Майли, мен кетдим, - деганча уйга шошилдим. Aммо негадур унинг гапидан кўнглим алланечук бўлиб кетганди.
(ДАВОМИ БОР)
1.3K views12:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:42:39 #ретро_ҳикоя

#Тенгсизлик: МЕН < СЕН

Муаллиф: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(ДАВОМИ)
- Хўп-хўп, ука, - деганча нари кетди дўхтир. Хаёлларимни бир зумда чигал ўйлар ишғол этганди. Шоҳида холага “дўхтир юз доллар сўради” деб қандай айтаман?
- Дўхтир нима деди? – кўзларимга умид билан тикилди қўшни аёл. Жилмайишга уриндим.
-Кўричак экан, хозир операция қилишади, - дедим тасалли оҳангда .
- Пул сўрадими? – деди Шоҳида хола кўзларимга жавдираб тикилиб. Нигохимни олиб қочдим.
- Қўяверинг, арзимаган пул, - дедим-у, ойимни сал нарироққа имладим. Дўхтирнинг гапини айтдим. Онамнинг жахли чиқиб кетди.
- Вой номард арзимаган операцияга шунча пул сўрадими? Шоҳида бунча пулни қаердан олади?
- Ойи, Шоҳида холага индаманг. Пулни мен топиб келаман, - дедим ойимга. Нега бирданига уларга ёрдам беришни истаётганимдан ўзим хам ҳайратда эдим. Онам бошини қимирлатиб:
- Майли, - дедилар.
- Фақат Шоҳида холага индаманг. Тағин шунча пулни эшитиб юракларини ушлаб қолмасинлар, - дедим кулимсираганча.
Онам мен учун пул топиш муаммо эмаслигини яхши билардилар. Бозорда савдо қилганим учун ҳам хамиша пулим бўларди. Отам айтгандег “Пулни пулга уриб ишлатиш керак”. Билмадим, ҳар қалай, бир тийинни хам бекорга сарф қилмасдим. Ота-онам ҳамиша хурсанд бўлишарди. Бундан тўрт йил олдин бозорга энди чиқа бошлаганимда мен савдони эплай олмасам керак, деб ўйлагандим. Aхир, бозорда ўз ўрнини топиш учун ҳам юлғич, айёр, уришқоқ бўлиш керак. Менда эса бу ҳислатлар йўқ эди. Бир гал ундай, бир гал бундай бўлиб ҳаммасини ўргандим. Ҳаёт ўзинг тан олишни истамаган хислатлар сохибига айлантириб қўяркан. Дадамнинг оёғини кесиб ташлаш арафасида дўхтирлар мендан катта пул сўрашганди. Энди савдо қилишни бошлаган пайитларим беш юз долларни қаердан топишни ўйлаб роса бошим қотган. Бир томонда бир томондан “оборот “ га пул керак… Йўқ худойимнинг ўзи еткади. Бозордаги ошна-оғайниларим мушкулимни осон қилишганди. Тинмай ҳаракат қилиб, мана иккита дўкон очишга эришдим.
Дўхтирларни эса ўшандан кейин ёмон кўриб қолганман. “ Дўхтир билан милицияга ишинг тушмасин “, деб бежизга айтилмаган экан.

(ДАВОМИ БОР)
1.4K views12:42
Ochish/sharhlash