Get Mystery Box with random crypto!

-Эртага эрталаб учрашувга боришинг кераклиги ҳақида унутмадинг | ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

-Эртага эрталаб учрашувга боришинг кераклиги ҳақида унутмадингми, Ботиржон?
-Йўқ, ойижон, ёдимда....
-Ҳа майли, Илоё баҳтингни берсин. Биз ҳам кўрайлик, невара-чевараларимизни катта қилайлик, болам.
Ботир онасининг гапларидан дили алланечук бўлиб кетди. Аксига олиб, Лайло ҳам шу икки кундан бери кўринмай, телефон қўнғироқларига жавоб бермай келяпти. “Наҳот, шу даражада қаттиқ ранжиган бўлса?! Яна бир бор телефон қилиб кўрайчи....” деган ўй билан Ботир кечаси таниш рақамларни терди.
-Алло, – таниш овоз жавоб берди. Ботирнинг юраги ҳапқириб, дуккилаб кетди.
-Алло, Лайло. Қалесан, яхши юрибсанми?
..................
-Безовта қилдингиз!
-Гапларимни яхшилаб эшит! Мен сени севаман ва фақат сени дейман! Ўзинг тушунадиган қизсан ахир.... ойимнинг ҳам ҳохишларига қарши боролмайман.... Тўғриси, эртага ойим танлаган бир қиз билан учрашувга чиқаман, лекин сенга сўз бераман у қизни ёқмади дейман-у, кейин сен ҳақингда уйдагиларимга айтаман! Илтимос, мени тўғри тушун.... Ва менга яна бир карра ишон....
“Нима? Нима дейди? Эртага учрашувга чиқаман деяптими? Менга қасдма-қасдми?” деган ўйлар билан Лайло Ботирга ўзи ҳам бир йигит билан учрашувга жаҳл устида розилик бериб юборганлиги ҳақида айтмоқчи бўлди-ю, лекин айни вақтда тақдир унинг устидан мазаҳ қилаётгандай жаҳли чиқиб:
-Йўқ, бундай давом этиши мумкин эмас. Ҳаммасидан чарчадим... Виждоним олдида ҳам, одамлар олдида ҳам яшириниб, ўзимни – ўзим алдаб, сароб ортидан тўҳтовсиз чопишдан чарчадим. Дам олмоқчиман! Ҳаммасидан тўйиб кетдим! Оллоҳнинг ўзи буюрмаса... – дея чуқур тин олиб кўзлари ёшга тўла, юрагида тошдай оғир турган охирги деб ҳисоблаган сўзларини бирма – бир айтиб олишга куч топган Лайло беиҳтиёр ўтириб қолди. Гўшак эса, мажолсиз қўлларидан аста-секин сирғалиб туша бошлади.
-Лайла, Лайло! Қулоқ сол менга! Бу нима деганинг?! Нега чарчайсан? Ахир менга сўз бергандинг-ку, бир умр ёнингизда бўламан ҳеч қачон ташлаб кетмайман, сиз учун яшайман деб ваъдалар бергандинг-ку? Нега мени ҳам қийнаяпсан? Нима бўлди ахир? Гапларимни эшитяпсанми? Айт, нима қилай, ҳозир ҳамма нарсани ташлаб ёнингга етиб борайми?!
Ботирнинг жон жаҳди билан куйиниб айтган бу сўзларини афсуски Лайло умуман эшитмасди. Аниқроғи эшитадиган аҳволда эмасди... Кўзларини бир нуқтага тикканича дунёнинг бешавқатлигидан, тақдирининг алҳов-далғовлигидан, ёш бошига қанчадан қанча ҳаётнинг аёвсиз синовлари тушганидан ўйлари охирига етолмай, карахт ва мажолсиз ўтирарди...