Get Mystery Box with random crypto!

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Telegram kanalining logotibi sukutsaqlama — Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida) S
Telegram kanalining logotibi sukutsaqlama — Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Kanal manzili: @sukutsaqlama
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.09K
Kanalning ta’rifi

18 . Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/
Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-28 08:31:50 Қуйи Чирчиқдаги қотилликда участкавой беписандлик қилгани айтилмоқда

Қуйи Чирчиқ ишида янги ҳолатлар юзага қалқмоқда. Kun.uz бориб олган интервьюга кўра қизи калтакланганидан сўнг ота участка инспекторига бориб арз қилган. 3 соат кутганидан кейин Достон деган инспектор етиб келган. У ваъдаларни қуюқ бериб, куёвни қамашини, лекин ҳозир далага бориши кераклигини айтиб кетиб қолган.

Бу бизнинг ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларимиздаги энг чуқур яралардан бири. ИИВ ходими ўзининг функционал вазифасини қилиш ўрнига пахта даласида, ташриф бўйича топшириқларда ва ҳо. Бизда ўзи шу: ҳамма ўзи иши қолиб бошқалар ишини қилиб юради.

Яна бир нарса шуки, бу биздаги профилактика инспекторлари аслида нега керак деган саволни беришга мажбур қилади. Туманда жамоат хавфсизлиги бўйича барча чоралар кўрилган бўлса, участкавой деган яна битта штат аслида керакмас.

Мен Қуйи чирчиқдаги мавжуд ҳолатдан хабардорман. Битта одам ҳоким устидан судлашиб юрганда ҳокимият бир кунда ўша одамга жиноий иш қўзғатиб келганди. Осонгина. Ҳаббааа.

@bahodirahmedoff
346 views05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:00:04 ​#Фикр

Сўнгги пайтларда хотин-қизларимиздан уларнинг эрлари/акалари/оталари уяли телефондан фойдаланишни тақиқлаётганларини тобора кўп эшита бошладим. Аёл ходимларни қидираётганимда, кўпинча уларнинг хабарлари яқин эркак қариндошларининг аккаунтларидан келади.

ЮНЕСКО ва Юксалиш ҳисоботига кўра, ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган қизлар (30 ёшгача) улуши 68% дан ортиқ, эркакларда эса 34%. Узоқ йиллар олдинга кўчсак ҳам тенглик ҳақида гапириш қанчалик қийин бўлишини ҳис қилдингизми?

Коммуникация ва яхши мулоқот қобилиятлари ҳар доим муваффақиятга эришишнинг энг яқин йўлларидан бири бўлиб келган.

Олий таълимга кириш, биринчи навбатда, тармоқ орқали таъминланади, бу орқали одамлар ижтимоийлашади ва ўзлари учун имкониятлар яратади. Бизнес, фан, спорт - қаерда бўлсангиз ҳам, ижтимоий алоқаларни ўрнатиш сизга максимал муваффақиятга эришишга ёрдам беради.

Коммуникация ва аёллар мавзусига қайтадиган бўлсак. Ижтимоий алоқалар ва замонавий дунёда Интернетга кириш чекланганлиги сабабли, аёлларнинг ўсиши кўп йиллар давомида орқага чекинмоқда. Технология ривожланиши билан бу бўшлиқ ошади. Аёлларнинг жамиятдаги мулоқоти кўплаб стереотиплар билан қопланган. Масалан, аёллар ғийбатга мойил ва ишбилармон мулоқотга қодир эмас, деб ҳисобланади. Бу ҳолат фақат тизимли тенгсизлик билан боғлиқ.

Асрлар давомида аёлларга эркаклар билан тенг равишда мулоқот қилиш, таълим олиш ва ишлашга рухсат берилмаган. Мулоқотга чиқишнинг ягона йўли фақат аёллар жамияти бўлиб қолди, у ерда ижтимоий ўсиш имконияти йўқ эди.

Булар патриархал дунёда омон қолишга ёрдам берадиган қадриятлар ва қоидаларни ижтимоийлаштириш ва ривожлантириш усулидир. Буларнинг барчаси кўплаб анъанавий жамиятларда, шу жумладан бизда ҳам сақланиб қолган.

Аёлларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланган, уларга ишлаш, ўқиш, “дунёга чиқиш” тақиқланган - бу эркаклар билан тенг шароитда яшаш ва ўсишни англатади.

Нозима Давлетова,
Масс-медиа фонди директори

#СукутСақлама #фикр #гендертенглик
521 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:14:28 ​Психологик таскин (аффирмация)дан кейин ҳам соғайиб кетмадим ёҳуд нима учун психосоматикага бунчалик қаттиқ ишониб бўлмаслиги ҳақида
Психосоматик тиббиёт инсоннинг жисмоний саломатлигига психологик омилларнинг таъсирини ўрганади. Аммо сўнгги вақтларда психосоматиканинг аҳамияти бироз бўрттириб юбориляпти, дея ҳисоблашмоқда баъзи мутахассислар.

Уларнинг таъкидлашича, ушбу атама одамлар орасида қанчалик оммалашиб боргани сари, шунчалик самараси камайиб бормоқда ёки акс таъсир қиляпти. Афсуски, бу соҳада профессионал бўлмаган сохта мутахассислар ҳам учраб туради, уларнинг нотўғри, лекин оммалашиб кетган жавоблари, маслаҳатлари туфайли фойдадан кўра зарари кўпроқ кузатилади. Бунга мисоллар келтирамиз.

«АФФИРМАЦИЯЛАРНИ ЎҚИБ ЧИҚДИМУ, ЛЕКИН СОҒЛИҚ ҚАЙТМАДИ»
Баъзи бир муаллифлар касалликка қарши курашиш учун медитация ва аффирмацияларни таклиф қилишади. Баъзида бу чиндан ҳам фойда беради. Лекин унинг ўзи етарли ҳисобланмайди. Аффирмациядан ягона ёки асосий даволаниш йўли сифатида фойдаланиш ярамайди. Агар бу йўл самарали деб ҳисобласангиз, уни даволанишга қўшимча сифатида қўлланг.

«ХАФАЛИКНИ АРИТДИК, ЛЕКИН ЦИСТИТ ЎТИБ КЕТМАДИ»
Замонавий психосоматика нуқтаи назаридан касаллик маълум бир биологик моҳиятга эга бўлади ва тананинг бирор вазифага мослашуви тарзида кўриб чиқилади.
Масалан, цистит кўпинча оила ёки яқинлар даврасидаги зиддиятлар билан боғлиқ бўлади, дея ҳисобланади. Аммо ҳар доим ҳам эмас. Атрофдаги барча инсонлар билан хафаликларингизга барҳам берсангиз ҳам цистит ўтиб кетмаслиги мумкин. Ҳар бир муаммо билан ишлашда аввало унинг илк сабабини бартараф этиш керак. Фақат юзаки масалалар билан курашишнинг ўзи етарли эмас.

«САБАБИНИ ТУШУНДИМ, ШУ ЕТАРЛИМИ?»
Психосоматика мутахассислари беморлар касалликка сабаб бўлган белгиларни эсга олишганда, соғайиб кетишганини кузатишган. Аммо амалиётда бироз бошқача. Фақатгина сабабни эсга олиш етарли эмас. Муаммони ўрганиб, уни бартараф этиш йўлларини излаш керак.

Масалан, бир қиз спорт машғулотларига боришни хоҳламаяпти, аммо ҳижолат тортиб бу ҳақда мураббийига айта олмади. Тиббий кўрикда унга гипотиреоз ташхисини қўйишди ва барибир машқлардан четлаштиришди. Энди қиз сиқилмаса ҳам бўлади, машғулотлардан озод бўлди. Лекин соғлиғига путур етди. Ваҳоланки, унгача олиб бормасдан, муаммони бошида бартараф этиш мумкин эди.

«ПСИХОЛОГДАН КЕЙИН АҲВОЛИМ ЁМОНЛАШДИ»
Чиндан ҳам симптомлар билан ишлаганда касаллик зўраяди. Лекин бундан қўрқиш керак эмас. Гап шундаки, тўқималарнинг тикланиш жараёни ёқимсиз бўлади. Буни «касалликнинг зўрайиши эвазига шифо топиш» дейишади.

Энг муҳими, шифокорингиз ёки психологингиз билан ишончли муносабат ўрнатинг. Шубҳа ёки ишончсизлик самара бермайди.

ҲАММА КАСАЛЛИКЛАР ҲАМ МИЯ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛАВЕРМАЙДИ
Тор доирадаги ихтисослашган шифокорлар стресснинг касалликларда катта роль ўйнамаслигини айтишлари мумкин. Психосоматика билан шуғулланадиган баъзи мутахассислар эса истисносиз барча ҳолатларда психоген сабабларни келтиришади.

Инсон жуда мураккаб мавжудот. Фақат ўзаро мулоқот ўрнатиш ва билим алмашиш орқали турли соҳалардаги мутахассислар ушбу тизим ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлишлари мумкин.

Психосоматикани сеҳрли фазилатларга ўхшатиш ёки мукаммаллаштириш шарт эмас - бу психика орқали тана белгилари билан ишлаш учун восита холос. Мия ва тана муносабатини белгилайдиган маълум бир қонуниятларни тушуниш керак, шунда на тушунмовчилик, на ғалати мўъжизалар бўлмайди.

Саломат бўлинг!

#СукутСақлама #психология #лойиҳадан
401 views13:14
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:08:54Боғчада хотинини бўғган эркак аёлни ўлдиргани маълум бўлди

Ётоқхонасига кириб, бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Олган тан жароҳати оқибатида, аёл вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда Қуйичирчиқ туманида эр рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, урганлиги ҳақида видеолавҳа чиқарилган.

Аниқланишича, 2022 йил 24 август куни Қуйичирчиқ тумани "Пахтакор" маҳалласида яшовчи 31 ёшли эркак С.Х. оилавий келишмовчиликлар ва рашк туфайли 24 ёшли турмуш ўртоғи М.Х. билан жанжаллашиб, болаларни кўз олдида турмуш ўртоғини уриб, ҳақорат қилган.

Бу ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ томонидан ўрганиш ишлари бошланган.

Сўнгра, 2022 йил 25 август куни С.Х. қайнотасини уйига эшикдан ошиб тушиб, оилавий муаммолар туфайли отасини уйида яшаб келган турмуш ўртоғи М.Х.ни ётоқхонасига кириб, бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олган тан жароҳати оқибатида, аёл вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Қуйичирчиқ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Манба.
419 views10:08
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:34:24Феминизмнинг иккинчи тўлқини

Феминизмнинг иккинчи тўлқини 60-асрнинг 20 йиллари охирида Симона Де Бовуарнинг "Иккинчи жинс" китоб чиқиши билан пайдо бўлди.

Иккинчи тўлқин феминистлари нафақат жамоатчилик, балки, авваламбор, шахсий ҳаёт, оналик, никоҳ соҳаларида хотин-қизларга нисбатан камситишни йўқ қилиш истаги билан ажралиб турарди.

Феминист фаол Кэрол Ханиш "иккинчи тўлқин" билан боғлиқ бўлган "шахсий сиёсий" шиорини ўйлаб топади.
Аввало ўзи ва дунёқарашини патриархал қарашлардан озод қилиш ва шундан кейингина буни оммага тарғиб қилиш керак эди. "Онгнинг ўсиши" бўйича гуруҳлар ўтказилди ва кўплаб феминистик адабиётлар нашр этила бошланди.

Бу пайтда урушдан кейинги "бэби бум" (кўп сонли болалар туғилиши) даври бошланди, у реклама ва ташвиқот орқали аёллик иши деб тарғиб қилинарди, ва унга кўра аёл жамоатчилик хаёти: иш, карьера, шахсий ютуқлар, иш ҳақи, ҳаракатланиш эркинлигидан марҳум қиларди.

Иккинчи тўлқин феминистлари шахсий ҳаётда бошланган ва давлат миқёсига чиққан кенг тарқалган камситишларга қарши курашдилар. Аёл иши деб қаралган бола парвариши ва уй ишлари ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳақ тўланадиган ишга нисбатан паст баҳоланиши таъкидланарди.

Аёл организмидаги турли ҳолатлар (ҳайз кўриш, ҳомиладорлик, менопауза) патологияланган, яширилар ва уят деб ҳисобланарди. Феминистлар шунингдек оиладаги зўравонлик, жинсий зўравонликка эътибор қаратдилар.

Феминизм иккинчи тўлқинининг муҳим ажралиб турадиган хусусияти унинг ҳамма жойда бўлишидир. Биринчи тўлқиндан фарқли ўлароқ, иккинчиси Франция, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатларда бошланди.

Иккинчи тўлқин феминизм доирасида тенг ҳуқуқларга эришиш ҳар доим ҳам тенг имкониятларга эришишни англатмаслиги таъкидланган.
Иккинчи тўлқин вазифаси - махсус аёл позициясини эълон қилиш, кундалик ҳаётимизда сингиб кетган тенгсизликларни очиб бериш.

#СукутСақлама #феминизм
399 views09:34
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:41:41 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Аниқланишича, жорий йилнинг 25 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00лар оралиғида Қуйи -Чирчиқ туманидаги "Ласточка" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига умуман алоқадор эмас шахсларнинг жанжали болалар кўз ўнгида содир этилган. Ушбу эр-хотининг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрини калтагидан қочган аёл, кўзи тушган дарвоза томон қочиб кириб яширинмоқчи бўлган, сўнг эр хотинини кетидан кириб жанжал ҳолати НМТТ ичида давом этган.

Маълумот учун: дўппосланган аёл НМТТда умуман иш фаолиятини олиб бормаган.

Айни дамда, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини амалга оширмоқда.

#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
370 views07:41
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:20:17
Ижтимоий тармоқларда фуқаро рашк сабаб хотинини боғча болалари олдида бўғиб, аёвсиз калтакланаётгани акс этган видеохабар тарқалди.

Маълум бўлишича, эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий боғчага бориб, жанжал кўтарган ва болалар кўз ўнгида аёлини бўғиб, калтаклаган. Тасвирда болалар бу ҳолатдан қўрқиб кетиб йиғлаётганини кўриш мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 йил хотини ва болаларини хорлаган, сўнг хотинини калтаклаб, бўғиб, сал қолса ўлдириб қўядиган Азиз Мухутдиновга бор-йўғи 6 ой қамоқ жазоси берилди.

Биз бот-бот такрорлаймиз, оиладаги зўравонлик натижасида соғликка етказилган ҳар қандай зарар Жиноят кодексининг 97, 103, 104, 105, 109 каби моддаларида назарда тутилганидан кўра қаттиқроқ чоралар билан жазоланиши керак.

#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
387 viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:50:06ОИВ ҳукм эмас. Тест мусбат чиққанда, инсонни қандай қилиб қўллаб-қувватлаш керак?

ОИВ/ОИТС – бутун дунёнинг катта муаммоси, у миллионлаб инсонларга нормал ҳаёт кечиришга бермайди. Хўш, бу дард бошига тушган инсонга қандай далда бериш керак ва унга нималарни айтиб бўлмайди.
БМТ маълумотларига кўра, 2020-йили жаҳонда ОИВ билан яшаётган инсонлар сони 38 миллионни ташкил этган. Улардан 25,4 млн нафари антиретровирус терапиясини олган. Бунда ОИВга янги чалинган инсонлар сони 1,7 млнга етган. 690 минг нафар одам ОИТСга боғлиқ касалликдан вафот этган.

2020 йилда ОИВ/ОИТС касаллигига асосан ҳимояланмаган жинсий алоқа ва парентерал йўл орқали юқиш сабаб бўлган.

ОИВ юқтирган инсон билан мулоқот қилганда, энг аввало уни ҳақиқий ҳаётга қайтариш керак. Чунки бу касалликка қадар у тўлақонли ҳаёт кечирган: эри, хотини, фарзандлари, иши, дўстлари, қизиқишлари бўлган. Дунё тўхтаб қолган эмас, фақат энди организмдаги вирусга қарши курашиш керак.

Бундай инсонларни қўлламоқчи бўлганларнинг энг асосий вазифаси, бу ташхис ва унинг чекловларида тўхтаб қолмаслик. Яшаш учун мотивация бериш.
Сизни тўғри тушунишлари учун нима дейиш керак?
Инсонларга қуруқ ваъда берманг.

Қуйидаги сўзларни айта кўрманг:

"ҳаммаси яхши бўлади";
"ташвишланма";
"асабийлашма, ҳаммаси яхши";
"ҳаёт тўхтаб қолмади-ку";
"ҳаммаси яхши бўлиб кетади".
Айтилиши зарур бўлган сўзлар:
"нимани ҳис қилаётганингни билмайману, лекин доим ёнингда бўламан";
"дардингга шерикман".

Мабодо нима дейишни билмаётган бўлсангиз, яхшиси сукут сақланг ва шунчаки ушбу инсон олдида бўлинг. Қолаверса, беморга йиғи орқали дардларини тўкиб солишга қўйиб беринг.

Бировнинг ҳиссиётларини босиш эмас, балки уларни қабул қилиш тўғри йўлдир. Сабаби жиловланган ҳиссиётлар кўпроқ муаммоларни келтириб чиқаради.

Асло қуйидаги сўзларни такрорламанг:
"йиғлама";
"фарзандларинг бор, ўзингни қўлга ол";
"тинчлан";
"ҳаёт давом этади".

Инсон қадрини туширмасликка ҳаракат қилиш керак. Яъни, қадрсизлантириш, бу ҳиссий зўравонлик дегани. ОИВга чалинган одамга кўпроқ қулоқ тутинг. Шу йўл орқали унинг истакларини билиб оласиз. Юмушларини енгиллаштиринг. Фақат сўзларда эмас, балки амалда кўпроқ ёрдам беринг. Инсон ҳаракатларини баҳоламанг.

Меҳр кўрсатинг, атрофдагиларга зарар етказмасдан ёрдам қўлини чўзинг. Даволашнинг самарали йўлларидан бири, бу қучоқлаш орқали далда беришдир.

#СукутСақлама #кўмак #психология
332 views06:50
Ochish/sharhlash
2022-08-25 21:14:09“ОДОБЛИ ЎҒИЛ”: ТУРМУШ ЎРТОҒИМ ОНАСИГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛИШНИ ОШИРИБ ЮБОРЯПТИ

Эркак кишининг онасига бўлган муносабатига қараб бўлғуси рафиқасига нисбатан муомаласини англаб олиш қийин эмас, дейишади. Агар у эътиборли ва ғамхўр бўлса, бу яхши белги ҳисобланади. Демак, аёлига ҳам худди шундай муносабат кўрсатади. Аммо бугунги қаҳрамонимиз ушбу фикрларга бироз қарши.

“Оила қуришимиздан олдин институт даврлариданоқ турмуш ўртоғим билан дўстона алоқаларда эдик. Кейинчалик дўстлик севгига айланди. Ўша вақтларда ўзаро суҳбатларимизда у онаси ҳақида жуда кўп гапирарди.

Уйимни таъмирлаб бер, кейинги йилга ваннахонамни ўзгартир, эшикларим ҳам ёқмаяпти, янгисини қўямиз. Бу каби талабларнинг кети кўринмасди. Бирор жойга борганимизда, учрашувимиз ярмисида онаси қўнғироқ қилиб, ўғлига зудлик билан етиб келишини тайинларди.

Бир куни тўйдан олдин ҳиёбонда айланиб юриб, кутилмаганда онасига дуч келиб қолганмиз. Бизларни таништиришини кутиб ўтирмасдан ҳам ўғлига дийдиёсини айта кетганди. Худди уларнинг олдида мен йўқдай эдим. Кетганидан кейин “онам нима хоҳлашини ўзи билади, уни шаштидан қайтариб бўлмайди” дея ҳазиллашган эди.

Оилали бўлганимиздан кейин ҳар сафар қайнонам билан учрашганимизда, кўнглим оғрирди. Савол беришни канда қилмас, аммо биронта жавобимни назарига илмасди. Эримнинг эса онасига меҳри кундан-кун кучайиб бораверарди. Ҳар бир истагини муҳайё қилиши, кечириши, харҳашасини сўзсиз бажариши. Биргаликда-ку режа қилолмай қолдик. Онасиники устун турарди. Ойда бир тоққа сайрга чиқмоқчи бўлсак қайнонамнинг шу куни соғлиғи ёмонлашади. Қизиғи, турмуш ўртоғимнинг опаси ҳам бор. Аммо онасиникига кўп келмайди, эримнинг айтишича, улар унчалик келишолмайди.

Бир куни қайнонамдан нолисам эримнинг роса жаҳли чиқиб кетди. “Онамдан воз кечишимни истайсанми?” — дея бутун айбни ўзимга ағдариб қўя қолди. “Менинг жойим ўзи қаерда? Сиз учун қандай аҳамиятга эгаман, кимман мен ўзи сиз учун…” деган саволларим ичимда қолиб кетди.

Тўғри, эримга ҳам осон эмас, икки ўт орасида қолиб кетган. Мени яхши кўришини доим айтади, меҳрини сезиб тураман. Лекин гап онасига келиб тақалганда ҳаммаси ҳавога учиб кетгандай бўлади. Қайнонам ўта айёр, қачон келишни, қачон оиламизга аралашишни жуда яхши билади. Ўғлининг мен томонга интилганини сезса тамом, дарров ҳаракатга тушиб қолади.

Ўғлини эркалатишни жойига қўяди. Фахрланишини доим эслатиб туради, ишларини мақтайди, қизини ёмонлаб, ундан нолийди, ўғли уни ҳеч қачон ташлаб кетмаслигини айтиб, янада ўзига боғлайди. Қайнопам ёмон одам эмас. Қайнонам уни шунча ёмонласа ҳам, онасини бирон марта ғийбат қилганини билмайман. Орасидаги муносабатлар ҳақида сўраганимда, шунчаки жилмайиб қўяди холос.

Эрим қайнонамнинг турли баҳоналарига жиддий эътибор берма, худди кичик болага ўхшаб қолганда, дейди.

Бир куни қизи қайнонамнинг ҳолидан хабар олишга келди. Яна гаплари қовушмай уришиб қолишди. Қайнопам жаҳл устида чидай олмасдан: “Бу худбинлигингиз мени ҳаётимни бузганди, энди навбат укамникими”, - дея гапириб юборди. Қайнонамни йиғлаганини кўрсангиз эди. Бутун уйни қоматга келтирди. Охири эрим ялиниб ёлвориб, кўз ёшларини артиб, қучоғига олиб тинчитди. Балки қайнотам ҳаёт бўлганида бундай ҳолат бўлмасмиди, деб ўйлаб қоламан.

Лекин бундай ўйлардан фойда йўқ. Чунки қайнонам умрининг охиригача ўғлини тинч қўймайди. Кучдан қолган сари фарзандига тобора қаттиқроқ ёпишиб бораверади. Меҳрибон, виждонли ўғил эса онасининг ҳар қандай қилиғига чидаб, ўзини ҳимоялай олмасдан яшайверади.

Турмуш ўртоғимни яхши кўраман, уни йўқотишдан қўрқаман. Аммо қайнонам билан ҳаётимни қандай давом эттиришимни хаёлимга сиғдира олмаяпман”.

#СукутСақлама #муносабатлар #оила
386 views18:14
Ochish/sharhlash
2022-08-25 20:44:38 Самарқандда ИИБ қари аёлни зўрлаган “маняк”ни қочириб юборган

Ожиз аҳволдаги кекса аёлни зўрлик ишлатиб, қийнаб номусига теккан шахс дарҳол аниқланиб, ИИБга олиб келинади. Аммо оғир жиноят содир этганликда гумонланиши керак бўлган кимса нимагадир қўйиб (қочириб) юборилади. Зўравонликка учраган аёл кўп ўтмай вафот этади.

Марҳуманинг қизи ИИБ айбланувчини олти ойдан ортиқ вақт ўтса-да, тополмаётганидан норози бўлиб, Kun.uz’га мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, марҳума тумандаги кўп қаватли уйларда қизи ва набиралари билан истиқомат қилиб келган. У уч марта инсультни бошидан ўтказган. Бироқ ўзи мустақил ҳаракат қилган, қўни-қўшнилар билан мулоқотга кириша олган.

2022 йилнинг 9 март куни 19:00 лар атрофида уйга келдим. Эшик қулф экан. Тақиллатдим, ичкаридан нотаниш эркак чиқди. “Мени ҳам, ўзингни ҳам шарманда қилма” деб қочиб кетди. Ортидан югуриб пастга тушдим, қўшни болаларга уйга ўғри тушди, деб бақирдим. Бироздан сўнг уйда онамнинг борлиги ёдимга тушиб, ичкарига ошиқдим. Қарасам, онам бир аҳволда ётибди. Юз ва бош қисмлари жароҳатланган, чап томонларида зарб оқибатида турли хил кўкаришлар бор эди.

Шундан сўнг ҳудуд профилактика инспекторига хабар бердим. Тез ёрдамга телефон қилдим. Тез ёрдам онамни шифохонага олиб кетди. Уйга келсам, эркакка тегишли куртка турган экан. Чўнтагидан телефон чиқди. Уйдан қочиб чиққан одамга тегишли бўлса керак деб, ИИБ ходимларига топширдим. Телефон ёрдамида эркакни топишибди. Эртаси куни менга ўша одамни кўрсатишди, танидим.

Онам билан бошқа суҳбатлаша олмадик, тилдан қолди. Шифохонада комага тушгунича имо-ишора билан ўша одам ўзини ургани, номусига тегмоқчи бўлганини тушунтирди. Уч кундан сўнг экспертиза қилинди. 21 март куни онам шифохонада жон берди
”, - деди марҳуманинг қизи Раҳмонова.

Раҳмонованинг қўшимча қилишича, онасига тажовуз қилган одам бир ҳафтадан сўнг қўйиб юборилган. Бироқ мана, олти ойдан ошибдики, жиноятчи топилмаяпти. ИИБ ходимлари Д.К.га нисбатан жиноий иш очилгани, гумондор судгача қўйиб юборилмаслигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати Жаҳонгир Сагдуллаев билан телефон орқали боғландик. У биз билан суҳбатда Д.К.га нисбатан 12 март куни жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Мақоланинг давоми: https://kun.uz/38452140?fbclid=IwAR0ksseF5XanZW5NORTkLPAgQvBfYwqyylydQ1bi_JCEOJhYxdcByQoZ3dk

Сукут сақлама лойиҳаси Ўзбекистонда жинсий тажовуз қилган шахсларга негадир тоқатсизлик қилинмаслиги ҳақида кўп бора ёзган. Юқоридаги ҳолатда шунча далиллар бўла туриб, айбдор эркин юриши ва, эҳтимол, яна кимларгадир жинсий тажовуз қилиши мумкинлиги даҳшатга солади. Қачонгача зўравонларни ҳимоя қиламиз?! Ожиз аҳволдаги аёлга ҳам раҳм қилмаса булар, қай замонга қолдик?! Шунда ҳам тўшакка михланган аёл кўзини сузди, деб айбланглар-чи?! Саволлар кўп, жавоблар эса доимгидек...

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
373 views17:44
Ochish/sharhlash