Get Mystery Box with random crypto!

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Telegram kanalining logotibi sukutsaqlama — Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida) S
Telegram kanalining logotibi sukutsaqlama — Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Kanal manzili: @sukutsaqlama
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.09K
Kanalning ta’rifi

18 . Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/
Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-08 11:37:15Бола хавфсизлиги: ота-оналар болаларига нималарни ўргатишлари керак

Сўнгги воқеаларни кузатар эканмиз, ота-оналар болаларга хавфсизлик қоидаларини ўргатишлари кераклигига амин бўламиз.

Кўча/мактаб
Болаларни кўча/мактабга телефон билан чиқишга ўргатинг. Ҳатто муюлишдаги дўкон ёки қўшни уйга ҳам.
Телефон қуввати доимо тўлган бўлиши, баланс тўлдирилган бўлиши шарт.
Бола ота-онаси (оиладаги бошқа ёши катталар)нинг тўлиқ Ф.И.Ш. ва телефон рақамларини ёддан билиши зарур.
Болага у йўлдан адашса/йўқолса ёрдам сўраш кераклигини тушунтиринг. Яхшиси, болали аёл ёки ички ишлар ходимига. Савдо марказларида – кассир, менежерларга (иложи бўлса аёлларга) мурожаат қилсин.
Бола билан биргаликда кодли сўзни ўйлаб топинг – у содда бўлмасин, лекин шу билан бирга бола уни осонлик билан ёдлаб олсин. Ҳар замонда бола уни унутдими-йўқми текшириб туринг. Бу кодни ҳеч кимга айтмаслигини уқтиринг.
Кўчада боланинг ёнига кимдир келиб, ойиси уни мактабдан олиб кетишни тайинлаганини айтса, болангиз ўша кодни сўрасин. Бегона одам кодни билмаса, демак унга ишониш мумкин эмас.
Болага кўчада кимдир ёрдам сўраб мурожаат қилса, ҳозир катталарни чақираман деб жавоб берсин.
Болани мажбурлаб олиб кетишмоқчи бўлса, бор овози билан “Мен сизни танимайман! Мени қўйворинг! Менга тегинманг! Ёрдам беринглар! Деб бақирсин. Тишласин, урсин, тепсин, ҳуллас атрофдагиларнинг эътиборини қаратсин.
Ота-оналарга илтимос: болаларингизни илтимос, болаларни итоаткор ва беқарор қилиб тарбияламанг. Уларга ўз фикрларини билдиришларига тақиқ қўйманг, баланд овозда гапириш ва кулишни тақиқламанг, боланинг шахсини йўққа чиқарманг. Айнан шундай итоаткор ва жимгина юрадиган болалар одатда ўғирлашга уриниш пайтида ўзларини ҳимоя қила олмайдилар, чунки "баланд овозда гапириш (бақириш) одобсизликдан", "қиз итоаткор бўлиши керак", "катталарга ҳамма нарсада итоат этиш керак” ва ҳ.к.
Болангиз билан биргаликда уйдан мактабгача ва ундан қайтиш учун энг хавфсиз маршрутни танланг.

Уй
Бегоналарга эшик очиш мумкин эмас.
Шифокор ёки милиционер кийимини ёвуз ниятли одамлар ҳам кийиб олиши мумкин. Эшик ортида ички ишлар ходими ёки почтачи турса, очишдан аввал сизга қўнғироқ қилсин.
Бола билан биргаликда милиция, тез тиббий ёрдам, сиз ишонадиган энг яқин қариндошлар рақамларини ёдлаб олинглар.

Транспорт
Болани қаергадир бир ўзини юборишингиз керак бўлса, илова орқали такси чақиртиринг. Маршрутини кузатиб боринг. Бола йўлда экан иложи борича у билан телефонда гаплашиб туринг.
Бола жамоат транспортида юрса ва керакли бекатни ўтказиб юборган бўлса, у дарҳол сизга қўнғироқ қилиши шарт.
Болага ёрдам керак бўлса (масалан, телефони ўчиб қолди ёки унинг балансида пул қолмади), иложи бўлса болали аёлга мурожаат қилсин.
Бола автобус (метро, трамвай) га чиқса-ю, ота-онаси чиқишга улгурмаса, у кейинги бекатда тушиб ота-онасини кутиши кераклигини тушунтиринг.
Аксинча бола транспортга чиқишга улгурмаса, у бекатда қолиши, ота-онаси уни олиш учун ўша бекатга қайтишини тушунтиринг. Болага ҳеч ким тегиниши мумкин эмаслигини уқтиринг. Агар кимдир тегинмоқчи бўлса, бола дарҳол бу ҳақида сизни хабардор қилиши шарт. Бундай ҳолатларни бола билан тез-тез муҳокама қилиб туринг, имкони бўлса болангизни ўзини ҳимоя қилиш курслари ёки спорт тўгаракларига беринг.

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
359 views08:37
Ochish/sharhlash
2021-02-07 21:03:38Золим инсоннинг белгилари қандай?

Токсик муносабатлар асири бўлган инсоннинг ўзи вақт ўтиб токсик одамга айланиб бориши мумкин. У зуғум ўтказаётган яқинига ўхшаб қолади. Қалбида ўч олиш, ҳимояланиш ҳисси устунлик қилиб, қўпол одам бўлганини сезмайди. Бу асир оғзидан чиқаётган сўзларини, бажараётган ҳаракатларини назорат қилолмайди.
Назорат қилиш учун эса аввало ёмон инсонга айланиб бораётганини англаш керак.

Токсик муносабатлар асири буни қанчалик яхши англаса, уни хафа қилаётган одамга берадиган жавоблари ҳам ўзгара бошлайди. Мисол учун, илгари “Сен аҳмоқсан” деган мурожаатга “Ўзинг аҳмоқсан”, деб жавоб берган бўлса, энди “Шундай тарбия олганингдан афсусдаман” дея ундан узоқлашади. Зуғум ўтказаётган инсонга қарши бирор нарсани исботлашга уринмайди. Энг муҳими, ўзини яхшироқ англаш орқали, асирликдан чиқади. Энди у эркин, мустақил инсон, хавотирли фикрлардан қийналмайди ва мен ёмон инсонга айланиб боришдан тўхтадим, деган хулосага келади. Ўз ҳаракатларини бошқаради, ўзга инсонлар билан ўзаро муносабатлари тикланади.

Асир ўзини хафа қилувчи инсон деб ҳисоблайди
Ўзини йўқотиб қўйган асир ёмон одамман деб ўйлайди. Бунинг сабаблари оддий: ҳақиқий золим одам ўзини касалга солиб, роль ўйнайди. Агар бу одамнинг миясидаги фикрлар билан танишадиган бўлсак, золим чиндан ҳам дард чекади. Фақат асирининг айблари учун. У ҳаётдан хафа ва ҳеч нарсадан қониқмайди. Золим учун асирининг ҳиссиётлари муҳим эмас ва унга нисбатан жонсиз нарсадай қарайди. Агар унга “бунча зуғум ўтказасан, ахир аёлингни ҳам ҳиссиётлари бор” деб айтадиган бўлсангиз, у хайрон бўлиб “шу аҳмоқнинг ҳам ҳислари борми” деб жавоб беради. Афсуски бу эркак нафақат хотинини, балки атрофдаги барчани менсимайди.

Асир эса золим эрининг ҳиссиётларидан хавотир олади. Турмуш ўртоғини асабийлаштиргани учун ўзини койийди. Мана шу дамда аёл ўзини айблаш орқали, заҳарли одам бўлсам керак, деган тўхтамга келади. Зуғум ўтказувчи инсон эса ҳеч қачон ўзининг тажовузкор эканлигини тан олмайди.

Сиз золим эмассиз, агар...
Жуфтингиз ҳиссиётларига бефар бўлмасангиз. Унинг таъналарига жавобан бақирсангизу, кейин айбдорга ўхшаб уялиб мунғайиб ўтирсангиз. Золимдан кечирим сўрасангиз. Ўзингизни уришсангиз.
Билингки, сиз золим эмассиз.

Турмуш ўртоғингиз фикрини тинглаб, у билан тил топишишга ҳаракат қилсангиз. Ўзингизни қурбон қилиб бўлса ҳам, жуфтингизга шароит яратиб берсангиз. Унинг қизиқишларини биринчи ўринга қўйсангиз. Бу ҳолда ҳам зулм ўтказувчи эмассиз... Лекин барибир асир бўлиб қолгансиз.

Баъзида ўзингизни назорат қилолмай, унинг устингиздан кулишларига ниҳоят портлаб кетсангиз. Унинг ҳужумларига қарши, ўзингизни ҳимояласангиз. Сиз ёмон одам эмассиз. Ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга ҳақлисиз. Унга рад жавобини беришингиз табиий. Қолаверса, барча хоҳишларини муҳайё қилишга мажбур эмассиз. Агар келишувни бузса, бунинг учун танбеҳ беришингиз мумкин. Дилингиз оғриса, унинг сўзларидан азият чексангиз, ҳиссиётларингизни билдиришга ҳаққингиз бор.

Фарзандларингизни турмуш ўртоғингизнинг ортиқча зулмидан ҳимоялашингиз мумкин. Рўзғордаги шахсий буюмларингизга тажовуз қилса, уни тўхтатиб қолишга ҳақлисиз. Қолаверса, сизга ёққан нарсаларни унга бермаслигингиз ҳам табиий ҳолат. Бу билан ёмон инсонга айланиб қолмайсиз. Ўз қулайлигингиз ва шароитингиз ҳақида қайғуришингиз мумкин. Зўравонлик ўтказаётган пайтда, уни тўхтатиб масофа сақлашга ўтиш билан, муаммони ҳал қилишингиз тўғри қарор.

Зулм, зуғум ўтказиш, золимлик қилиш – бу инсон ичидаги заҳар, бу заҳарни у атрофдагиларга сочиш орқали, уларнинг ҳаётини заҳарлайди. Агар инсон ушбу заҳарга тўлиб кетган бўлса, у фақат заҳардан бошқасини чиқармайди. Бу заҳарни болга айлантириш эса мураккаб жараён. Ҳақиқий золим ўзини ҳеч қачон айбдор, гуноҳкор деб билмайди. Аммо ўзгаларни золимликда айблайди. Бундай инсонга мутахассис ёрдами керак.

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
188 views18:03
Ochish/sharhlash
2021-02-07 10:38:03Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари

Хадича Сулаймонова
(1913-1965) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954), юридик фанлари доктори (1951), профессор (1952), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956).

Илмий ишлари жиноят ҳуқуқи, хусусан, Ўзбекистонда ҳуқуқшунослик фанининг вужудга келиши ва ривожланиши, хотин-қизлар ҳуқуқи масалаларига бағишланган. Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтини (1958), республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси илмий тадқиқот институтини (1959) ташкил этиш ташаббускорларидан.

Тошкент шаҳри даги кўчалардан бирига, суд экспертизаси илмий текшириш института (ҳозирги Республика суд экспертиза маркази)га Хадича Сулаймонова номи берилган, Тошкент юридик институтида Хадича Сулаймонова музейи бор.

Дилбар Абдураҳмонова (1936-2018) — дирижёр. Ўзбекистон халқ артисти (1969), 1957 й. дан Навоий театри симфоник оркестрида скрипкачи, 1960 й. дан дирижёр, 1974—1990 й. ларда бош дирижёр. Илк бор Ж. Вердининг «Аида» операсига дирижёрлик қилган.

Дилбар Абдураҳмонова нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда биринчи дирижёр аёл. Унинг репертуарида 60 дан ортиқ опера ва балет спектакллари, дунёнинг кўплаб саҳналарида намойишлар, Навоий театрида ярим асрдан кўпроқ ишлаш тажрибаси бор.

Феруза Махмудова (1975) — мустақил Ўзбекистон дипломатиясида илк аёл элчи.
Феруза Махмудова Ўзбекистоннинг биричи Фавқулодда ва мухтор элчи лавозимига тайинланди. У Исроил давлатига элчи бўлди.
Ф.Махмудова Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида турли лавозимларда ишлаган, юқори даражада ташрифларни ташкиллаштиришда иштирок этган. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган (2014−2018).

Мушарраф Ибодуллаева — жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони.

19 яшар Мушарраф Сербияда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олади.

Тошкент шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Мушарраф Ибодуллаева Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси самбо бўйича 2001-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги 44 кг вазн тоифаси бўйича I-даражали диплом, шу йили Сербия давлатида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида 44 кг вазн тоифаси бўйича III-даражали диплом ва бронза медал, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси самбо бўйича Самарқанд шаҳрида ўтказилган 1999-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги 48 кг вазн тоифаси бўйича I-даражали диплом билан тақдирланган. Шу йили Сербия давлатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.

Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/zbekistonning-fa-ri-ajollari/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
185 views07:38
Ochish/sharhlash
2021-02-06 16:38:25ОГОҲЛИККА ЧАҚИРУВЧИ БЕЛГИЛАРГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАНГ

Инсонлар билан эндигина муносабатларга киришганда, илк кўнгилсизларга унчалик эътибор беравермаймиз. Ўтиб кетар, дея умид қиламиз. Аммо айнан ушбу илк белгилар кейинчалик катта муаммоларга айланади. Хўш, уларни аслида қандай қабул қилишимиз керак?

Болаликдан бизга кимдир ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишига ўрганиб қолганмиз. Атрофдагиларимиз ваъда бериб бажаришмайди, устимиздан кулишади, бизга овозини баландлатишади. Буни ҳам одатий тарзда қабул қилаверамиз. Эримиз бақирса ҳам, индамай кетамиз. Чунки бу каби ҳурматсизликка кўникиб қолганмиз.

Турмуш ўртоғимизга раҳм қиламиз. Унга оналардай меҳр кўрсатишга интиламиз. Бир вақтлар ота-онамиздан ололмаган эътиборни унга бағишлаймиз. Куч-қувватимиз иккимизга бирдай етади, деб ўйлаймиз. Эркагимизни елкамизга ортиб кетаверамиз. Биздан хафа бўлса, раҳмимиз келади. Шахсий дунёйимиз эса эсдан чиқади.

Вақтинчалик деб умид қиламиз. Жуфтимиз ўзгариб қолишини интизорлик билан кутиб яшайверамиз. Соддалигимиз ҳам шунда. Охирги марта уришди, сўнгги бор урди, дея ҳаётимизни давом эттираверамиз.

Сабаб топамиз. Уришдими, чарчагандир-да, сўкдими ишида кўнгилсизлик бўлгандир, ичиб келдими, асабийлашгандир-да. Ҳар бир қилиғи учун баҳонани ўзимиз тахт қиламиз.

Жуда кўп кечирамиз. Аёллик ҳиссиётларимиз жўш уриб, ҳар гал кечириб юбораверамиз. Баъзида буни ота-онамиз олдида андиша қилганимиздан бажарамиз. Алломалардан бири шундай деган экан: Аёл эри билан тўйдан кейин танишади. Ҳаёт давомида ушбу мақолнинг ифодасини топиб бораверамиз.

Хавфли белгиларни кўрсак ҳам, сезмаганга оламиз. Чунки умримизнинг кетган вақтига ачинамиз. Ҳафталар, ойлар, йиллар давомида бирга яшаганмиз ахир. Орамиздаги муносабатга аллақачон дарз кетганини тан олгимиз келмайди. Шу тарзда кўр-кўрона яшайверамиз. Аммо бу ҳаётда ҳеч нарса бежиз содир бўлмайди. Ҳар дақиқа бебаҳо тажриба бағишлайди.

Романтик шахсмиз. Эримизнинг барча камчиликларини романтикага менгзаймиз. Хуллас, ўзимизни хурсанд қилиб яшайверамиз, лекин асосий муаммолар ҳал бўлмай қолаверади.

Хўш, бу белгиларни сиз ҳам сезасизми? Албатта, сезсангиз керак. Лекин уларга кўз юмасиз, шундайми?! Ҳақиқатдан қўрқиб, уни қабул қилмайсиз. “Ўзим айбдорман, чидашим керак” деган ўйлар билан виктимблейминг таъсирига тушиб қолганингизни билмайсиз. Аммо унутмаслигингиз керак, чорасиз вазиятнинг ўзи йўқ. Агар турмуш ўртоғингиз асраб-авайлашингизга лойиқ бўлмаса, бу ҳаракатларингизни тўхтатинг. У нимжон бола ёки чорасиз инсон эмас, балки бақувват эркак. Бақувват эркаклар эса аёлини, оиласини асраб-авайлаши керак. Оилада ролларингизни алмаштиринг. Фақат бир томон ён босаверса, бундан наф чиқмайди. Эрингиз сизсиз аянчли аҳволга тушиб қолмайди, ишонаверинг.

Шундай экан, ўзингиз ҳақингизда ҳам ўйланг, янги куч йиғинг, ўтмишни унутинг, бугун билан яшанг, эртага бир гап бўлар, қизиқишларингизга вақт ажратинг. Ўз ҳаётингизни қурбон қилманг!

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
223 views13:38
Ochish/sharhlash