Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хи | Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Аниқланишича, жорий йилнинг 25 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00лар оралиғида Қуйи -Чирчиқ туманидаги "Ласточка" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига умуман алоқадор эмас шахсларнинг жанжали болалар кўз ўнгида содир этилган. Ушбу эр-хотининг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрини калтагидан қочган аёл, кўзи тушган дарвоза томон қочиб кириб яширинмоқчи бўлган, сўнг эр хотинини кетидан кириб жанжал ҳолати НМТТ ичида давом этган.

Маълумот учун: дўппосланган аёл НМТТда умуман иш фаолиятини олиб бормаган.

Айни дамда, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини амалга оширмоқда.

#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз