Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда фуқаро рашк сабаб хотинини боғча болалари | Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ижтимоий тармоқларда фуқаро рашк сабаб хотинини боғча болалари олдида бўғиб, аёвсиз калтакланаётгани акс этган видеохабар тарқалди.

Маълум бўлишича, эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий боғчага бориб, жанжал кўтарган ва болалар кўз ўнгида аёлини бўғиб, калтаклаган. Тасвирда болалар бу ҳолатдан қўрқиб кетиб йиғлаётганини кўриш мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 йил хотини ва болаларини хорлаган, сўнг хотинини калтаклаб, бўғиб, сал қолса ўлдириб қўядиган Азиз Мухутдиновга бор-йўғи 6 ой қамоқ жазоси берилди.

Биз бот-бот такрорлаймиз, оиладаги зўравонлик натижасида соғликка етказилган ҳар қандай зарар Жиноят кодексининг 97, 103, 104, 105, 109 каби моддаларида назарда тутилганидан кўра қаттиқроқ чоралар билан жазоланиши керак.

#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз