Get Mystery Box with random crypto!

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Telegram kanalining logotibi sukutsaqlama — Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida) S
Telegram kanalining logotibi sukutsaqlama — Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Kanal manzili: @sukutsaqlama
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.09K
Kanalning ta’rifi

18 . Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/
Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 16:23:54 ​Бу ҳикоя Голливудда олинган ўткир хужжатли фильмни эслатади. Аммо бу аёл кинода роль эмас, асл ҳаёт заҳматларини кўрган. Юз йил аввал қаҳрамониз исми бутун Совет Иттифоқи давлатларига донғи кетган эди. 1920-йиллар ўрталарида ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида тарихга «Хужум» ҳаракати деб ном қолдирган паранжисини ташлаш бошланган.

Тожихон аёллар ичида биринчи бўлиб паранжасини ташлашга ботинган аёл ҳисобланади.

Ҳаёт зарбалари бу билан якунланманган, аёлни ёлғон бўхтон «донос» билан 19 йилга Сибирга қатағон қилишади. Кучли матонат соҳибаси ҳаммасига чидаб яна қайтиб келади. Мураккаб тақдир соҳибаси ва кучли аёл ҳикоясини уларнинг қизи Мамлакат опа айтиб бердилар.

Тожихон Шодиева – 1905 йилда Марғилон уездининг Янгичек қишлоғидаги кончилар оиласида туғилган. Қизалоқнинг тақдири бир ходиса туфайли бутунлай ўзгариб кетади.

Кунлардан бирида 11 ёшга энди қадам кўйган Тожихон кўчада қўғирчоқ ўйнаб ўтирганида (у вақтлар қизлар бу ёшда паранжи тақишмасди) кўчадан ўтиб кетаётган Хожи-табиб уни кўриб қолади ва қизчага қизиқиш билдиради. Эртаси куни совчиларни жўнатади.

У пайтда Хожи-табибнинг бир неча хотинлари бўлган (манбаларда олтита хотини бўлган деб ёзилади). Тожихон турмуш нималигини билмаган гўдак эди. Ўша вақтларда ҳеч ким қизларидан розилигини сўрамас хам эди. Ота-онаси Тожихонни 1916 йилда 11 ёшида Хожи-табибга 7-чи хотин қилиб узатишади. Тўйдан кўп ўтмай Тожихон эрининг зуғмига чидолмасдан йиғлаб, уйга қўйиб юборишини сўрайди. Хожи эса қизалоқни ўртанча хотини Ашурнинг уйига, Қўқонга жўнатади.

Ашур қизни ҳақоратлар ва моматалоқ қилиб урарди. Бу зуғмга чидолмаган Тожихон уйдан қочади. У Янги Қўқонда бозорда юрганида Шура исмли аёл билан танишади. У ўзининг уйида қолишга рухсат беради. Аста-секин қизчага рус тилини ўргатади. Ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қиларди.

Вақт ўтгач, Тожихон ота-онасини йўқлагани уйларига боради. У ерда эри Хожи уни топиб олиб, ўлар холатгача савалайди. Қизнинг ота-онаси буни билгач, “куёвнинг” ёнига бориб, ажрашишини талаб қилишади. Хожи – табиб узр сўраб, бошқа қайтарилмаслигини айтади ва аёлини уйга олиб кетади.

Очлик йиллари бошланган 1918-1920 йиллари ҳар бир ҳудудда саводхонликни оширадиган бепул курслар (ликбез- ликвидация безграмотности) ташкил этила бошланди. Аҳоли бир бурда нон илинжида ўша курсларда ўқишарди. Қўшимча нон учун Хожи- табиб Тожихонни узун сочидан тортиб йиғлатиб курсларга олиб келарди.

Қиз тезда маълумотларни илғаб оларди.

Рус тилини оз бўлса-да, билиши унга ёрдам берган. Чаққон қизни тезда фаоллар таркибига киритишган. 1918 йилгача отасининг уй ҳўжалигида меҳнат қилган. 1918-1920 йилларда – Фарғонадаги заводда ишлаган. У ерда фаоллигини кўрган завод бошқарувчилари Тожихонни Тошкентга 9-ойлик малака ошириш курсларига жўнатишади.

Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/kuchli-ajol-issasi-paranzhani-tashlagan-va-19-jilga-ata-on-ilingan-ajol-ta-diri/

Жаннат Раҳимова, Самрин Мамедова

#СукутСақлама #Аёллар #ҚатағонҚурбонлари
137 views13:23
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:42:35
Ҳиндистондаги президентлик сайловларида Драупади Мурму ғалаба қозонган эди. 25 июль куни у тантанали равишда ўз лавозимини эгаллади.
Бу мамлакат тарихида аёл киши юқори давлат лавозимини эгаллаши бўйича иккинчи ҳолат. Ҳиндистонда президентлик лавозими рамзий бўлишига қарамай, ҳиндлар президентларга ҳурмат билан қарайдилар. Мурму мамлакат тарихидаги 15-президент, лекин қуйи кастадан чиққан биринчи президент эканлиги эътиборга сазовор. Дахлсиз кастада туғилган аёл давлатнинг биринчи шахсига айланади.

Биз эса бутун дунё бўйлаб амалдаги аёл президентлар рўйхатини туздик. Ушбу рўйхатдаги аёлларнинг аксарияти ўз мамлакатларидаги биринчи аёл президент ҳисобланади, чунки аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари нисбатан яқин йиллар давомида ривожлана бошлади, аммо уларнинг барчаси, бутун дунё бўйлаб аёллар учун тиришқоқлик, меҳнат ва билим олиш, ривожланиш натижасида барча нарсага эришиш мумкинлигини англатувчи ажойиб намуна бўлдилар.

Материални Нигина Худайбергенова тайёрлади
315 views17:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:11:27Хотин-қизлар бўйича Ўзбекистоннинг сўнгги янгиликлари:

Тошкент вилоятида эр боғча болалари кўз ўнгида хотинини бўғиб, калтаклади, эртаси куни эса фарзандларининг кўзи ўнгида пичоқлаб ўлдирди (https://kun.uz/09070635)
Тошкентда аёл кичик тос органларининг турли касалликларидан вафот этган, эри жасадини машинасида олиб кетган, иш ёпилди, лекин 3 август куни комиссиявий судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган (https://daryo.uz/k/2022/08/29/toshkentda-er-ayolining-jasadini-ikki-kun-mashinasida-olib-yurgani-rad-etildi/?utm_source=@daryo_kirill)
Фарғонада ногиронлиги бор онасини мунтазам калтаклагани учун ичкиликка ружу қўйган отасини ўлдирган йигитга 10 йил қамоқ жазоси берилди (https://darakchi.uz/uz/151306).

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасидан сўнгги янгиликлар (https://wcu.uz/oz/lists/category/1):

"Мустақиллик оилалари — фаровон оилалар" мавзусида илмий-амалий семинар ва 5 та китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Таълим муассасаларида "Йигитлар клуби"ни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди
Нишон туманида "Оқила аёллар" ҳаракатига раҳбар сайланди
"Оқила аёллар" ҳаракати жамиятни маънавиятга етаклайди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар масалаларига оид янгиликлари:
29.08.2022. Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси “Йил аёли” танловини эълон қилади. (https://senat.uz/uz/lists/view/4793)
26.08.2022. Олий Мажлис Сенати ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси “Гендер тенглик фаоли” миллий танловини эълон қилади. (https://senat.uz/uz/lists/view/4780)
23.08.2022. Сенатда “Қизларжон” анжумани иштирокчилари билан учрашув бўлиб ўтди (https://senat.uz/uz/lists/view/4764)

Nemolchi.uz асосчиси Ирина Матвиенко
322 views14:11
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:33:02
Қизларимиз йигитларга қараганда билимлироқ

Жорий йилги тест синовлари натижалари эълон қилингач, турли қизиқарли статистикаларни таҳлил қилиш имкони пайдо бўлди.

Жумладан, жорий йилда абитуриентлар орасида хотин-қизларнинг улуши эркакларга қараганда кўпроқни ташкил этган. Яъни тестга кирган абитуриентларнинг 571 минг 719 нафари аёллар, 502 минг 103 нафари эса эркаклар бўлган.

Бундан ташқари қизларимиз тўплаган ўртача баллар ҳам йигитларга қараганда яхшироқ натижани кўрсатган. Қизлар ўртача 66,8 балл, йигитлар эса 63,7 балл олишган.

Шунингдек, республикамизнинг 14 та ҳудудининг барчасида қизларнинг ўртача бали йигитларникидан баландроқ бўлган. Яъни фақат айни бир ҳудудда эмас, балки юртимизнинг ҳамма жойида қизлар йигитларга қараганда умумий яхшироқ ўзлаштириш кўрсаткичига эга.

Эътиборли томони бирорта ҳудудда йигитлар ўртача 70 балл тўплай олишмаган. Лекин Бухоро (72) ва Тошкент шаҳрида (70,8) қизлар ўртача 70 баллдан ошира олган.

Эслатиб ўтаман, ўтган йили талабаликка қабул қилинганларнинг 60 фоизи хотин-қизлар бўлганди. Бугунги кунда барча ОТМларда ўқиётган талабаларнинг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.


@xushnudbek
297 views05:33
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:53:10Ўзимизни яхши кўришимиз учун бизга нима ҳалақит беряпти?

Жамиятимизда ўзингни яхши кўришинг мумкин эмас ва бу худбинликка киради, деган тушунча мавжуд. Аммо психологларнинг айтишича, гоҳида ўзимизга нисбатан меҳр-муҳаббатга жуда ташна бўламиз. Ўзини яхши кўриш — бу ўзини қабул қилиш ва инсоннинг ўзи ҳақида ғамхўрлик қилиши учун жуда яхши амалиёт.

ЎЗИНИ СЕВИШ НИМА ДЕГАНИ

Бу туйғу худди сув ва ҳаводек зарур. Ўзимизни борлигимизча қадрлашимиз, эътибор қаратиб, ғамхўрлик кўрсатишимиз орқали кучли томонларимизни билиб борамиз. Заиф томонларимиз устида ишлаш имконияти туғилади. Натижада камчиликларимиздан кўра ютуқларимиз кўпаяди.

ЎЗИНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ 7 ЖИҲАТИ

Ушбу жиҳатларнинг айнан қайсилари сизда кучлироқ ривожланган, бир ўйлаб кўринг.

1. Ўзини таҳлил қилиш

Ўзига қулоқ тутиш, ҳиссиётларни англаш ва ҳаракатларни назорат қилиш демакдир.

2. Ўзини англаш

Ўзини тафтиш қилиб, ўзлигини англаб етиш.

3. Ғамхўрлик

Шахсий эҳтиёжларини вақтида аниқлаб, уларни муносиб равишда қондириш.

4. Баҳо бериш

Ўзимизни кўра олишимиз оқибатида эришадиган натижаларимиз.

5. Меҳрибонлик қилиш

Камчиликларни кечира олиш, ўзига раҳм қилиш.

6. Ҳурмат қилиш

Ўзига ишонч ва ўз фикрларини ҳимоя қила олиш.

7. Ривожланиш

Ривожланишнинг узлуксиз жараёни, ўқиш, интилиш ва ҳаётий қизиқишлар учун имконият излаш.

ЎЗИНИ ЯХШИ КЎРМАСЛИК БЕЛГИЛАРИ

Ҳамма менинг олдимда қарздор

Ўзига юқори баҳо бериб юборадиган инсонларда чиндан ҳам худбинликнинг белгилари бўлади. Ўз қадр-қимматини англаш ҳеч ҳам бировга мақтанадиган жиҳат эмас.

Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/zimizni-jahshi-k-rishimiz-uchun-bizga-nima-ala-it-berjapti/

#СукутСақлама #психология #лойиҳадан
82 views15:53
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:30:00 ​#СукутСақлама #иқтибос #фикр #зўравонликкайўқдеймиз
149 views13:30
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:36:25 Яна бир аёл вафоти

ИИВ ва Бош прокуратуранинг хабар беришича, жорий йилнинг 10 июнь куни Тошкентда Х.О билан шаръий никоҳда бўлган 35 ёшли аёл вафот этди. ИИВ берган маълумотга кўра, аёл эрта саҳардан кучли бош оғриғи ҳамда тўхтовсиз қайд қилиш оқибатида, турмуш ўртоғи тез ёрдамга мурожаат қилган. Тиббиёт масканида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл шу куни соат 09:45 да вафот этган. Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, аёл яшаш уйида вафот этган.

ИИВ хабар беришича, ўтказилган суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, аёлга «Чап тухумдон кистаси, ички кон йўқотиш, тухумдон ва бачадон ташқи ҳомиласи, ички қон йўқотиш, ички аъзолари кам қонлиги» ташхиси қўйилган. Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлаштиришича, дастлабки тергов натижалари бўйича 2022 йилнинг 14 июль куни жиноий-процессуал қонунчиликка мувофиқ жиноий иш қўзғатилиши рад этилди. Лекин 3 август куни мазкур қарор бекор қилиниб, иш навбатлаги судга оид тиббиёт экспертизага юборилдди.

Катта эҳтимол билан ишни ўрганганларнинг ҳаммаси эркаклар бўлган. Бачадонида кисталар ёки бачадон ва тухумдонлар ташқи ҳомиласи бўлса, аёл ўзини қандай ҳис қилишини билишмайди. Уларнинг фикрича, бу тўсатдан содир бўлади ва ҳеч қандай аломатлари бўлмайди. Улар экстремал ҳолатдан анча олдин пайдо бўлади. Оғриқ, тос бўшлиғидаги ноқулайлик, тез-тез сийиш, оғриқли ҳайз кўриш ва ҳоказо. Ўз вақтида текширилса ва даволанса, ўлимга олиб келмайди.

Тергов жараёнида бу аёлнинг мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида саволлар туғилдими? У охирги марта қачон ва қайси шифокорларга борган? Қандай текширувлардан ўтган? Керакли даволанишни олганми? Эрталабки шикоятлардан қанча вақт ўтгач, улар тез ёрдам чақиришди? Агар терговчи бундай саволларни бермаган бўлса, унинг малакаси ва ўз лавозимига мувофиқлиги ҳақида шубҳалар мавжуд (коррупция омилини истисно қилган ҳолда).

Оиладаги зўравонлик бу доимо калтаклаш дегани эмас. Бу назорат! Ҳаракат, мулоқот қилиш, пул сарфлаш, шифокорларга ташриф буюришни назорат қилишдир. Оилавий зўравонлик ҳолатларида бўлган аёлларга шифокорларга боришга рухсат берилмагани, даволанишига рухсат берилмаганлиги, ҳаётий эҳтиёжлари эътиборга олинмаганлиги сабабли ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги мумкин. Ўзбекистон Жиноят кодекси эса бундай жиноятни жазолаш имконини беради:

«117-модда. Хавф остида қолдириш
Ҳаёти
ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, башарти, айбдор бундай аҳволдаги шахсга ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлса ёхуд айбдорнинг ўзи жабрланувчини хавфли аҳволга солиб қўйган ва бу ҳол баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келса, — уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

Агар аёл калтакланмаган бўлса-да, лекин тиббий хизматлардан фойдаланиш чекловига учрагани учун вафот этган бўлса, эр ва унинг оиласи уни атайлаб хавф остида қолдирган, бу эса ўлимга олиб келган. Ва улар бунинг учун қонун доирасида тўлиқ жавоб беришлари керак. Бош прокуратура назоратида бу иш қандай якунланишини интиқлик билан кутамиз. Биз #АдолатТалабҚиламиз.

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар
201 views11:36
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:02:35Феминизмнинг учинчи тўлқини

Афсуски, ҳанузгача дунёда феминизмнинг иккинчи тўлиқини ўз мақсадларига эришмаган мамлакатлар мавжуд. Лекин феминизм билан бирга қадам ташлаган мамлакатларда иккинчи тўлқиннинг аксарият масалалари амалга ошиб, учинчи тўлқин вақти келди.

Учинчи тўлқин 20-асрнинг 90-йилларида бошланиб, вақти бўйича ўз гендер ёндошуви билан намоён бўлди. Мазкур ёндошув турли жамиятларда эркаклик ва аёллик қандай қурилишига диққат қаратади.

Учинчи тўлқин феминистларини жинслар ўртасида тенгсизлик сақланиб қолган соҳалар – жинсий ва оилавий зўравонлик, гўзаллик, меҳнат, иш ҳақи тенгсизлиги (ўртача даражада) давом этувчи соҳалар қизиқтиради. "Шиша шифт эффекти", яъни аёлларнинг мартаба, уй-рўзғор ва бола парвариши бўйича масъулиятнинг энг юқори даражаларига эришишга интилаётганда дуч келадиган ўзига хос тўсиқларга алоҳида эътибор қаратилади.

#СукутСақлама #феминизм #лойиҳадан
240 views11:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:25:19 Эр турмуш ўртоғининг мурдасини 2 кун мобайнида автомашинасида олиб юрганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.

Ҳозирда комиссиявий судга оид тиббиёт экспертизаси ўтказилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Telegram I Twitter
258 views10:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:38:38 ​Куни кеча Тошкентда аёлини ўлдириб, уни икки кун ўзининг машинасида олиб юрган эркак ҳақидаги хабар тарқалди. Бош Прокуратура ҳолат юзасидан 29 август куни хабар берди.

Эркак аёлини ўрам қилинган ҳолда ўзининг Toyota Prado русумли машинасида икки кун сақлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент вилоятида аёлини болалар боғчасида, тарбияланувчиларнинг кўз ўнгида бўғиб урган эркак эртаси куни аёлни бўғизлаб ўлдирган эди.

Энди савол туғилади, жамиятимизда аёлларни ҳимояга олувчи тизим негадир четга чиқиб қолгандек, бунинг учун биргина мисол интернет ижтимоий тармоқларидаги ўлдирилган аёлга ёзилаётган бўхтон ва тухматлари (аксарият эркаклар томонидан) кўплаб учраётганлигида кузатиш мумкин.

Бироқ, бундай ҳолатларга Бош Прокуратура ахборот каналларида фақатгина ижтимоий тармоқларда хабарни яшириб бўлмайдиган даражага келгандан кейингина изоҳ бераётганлигининг кўп гувоҳи бўлаяпмиз.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #АёлларниҲимояҚилинг
345 views07:38
Ochish/sharhlash