Get Mystery Box with random crypto!

🌱 Shifo uz

Telegram kanalining logotibi shifoizlab_telegram_kanal — 🌱 Shifo uz S
Telegram kanalining logotibi shifoizlab_telegram_kanal — 🌱 Shifo uz
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 209.51K
Kanalning ta’rifi

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, Аллоҳ сизларнинг гавдангиз ва қиёфангизга эмас балки, қалбингизга боқади.» (Имом Муслим.)
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Реклама учун: @reklama_shifo

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar 154

2022-07-03 03:51:44
Умр давомийлигини тахминий аниқлашнинг содда йўли

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Энди умр давомийлигини башорат қилиш учун оддий синов ўтказиш кифоя. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бир оёқда камида 10 сония тура билиш, кейинги 7 йил ичида ўлим хавфи билан чамбарчас боғлиқ.

Натижаларга кўра, 10 сониялик ушбу синовни бажара олмаган ўрта ва катта ёшдаги одамларда ўлим кўрсатгичи синовдан ўтганларга нисбатан тўрт баравар кўп экан.


@Shifoizlab_telegram_kanal
2.4K viewsZavqiddin Nevrolog, 00:51
Ochish/sharhlash
2022-07-01 04:04:00
Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.
Ананас — артритдан ҳимоя қилади.
Шафтоли — стресслар енгил ўтишига ёрдам беради.
Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.
Киви — суяк тўқималари учун фойдали.
Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

@Shifoizlab_telegram_kanal
4.6K viewsZavqiddin Nevrolog, 01:04
Ochish/sharhlash
2022-07-01 03:58:51
#Жума_муборак

Зулҳижжа ойининг биринчи Жумаси муборак бўлсин дўстларим!!

Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Энг яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг!

https://t.me/Shifoizlab_telegram_kanal
4.1K viewsZavqiddin Nevrolog, 00:58
Ochish/sharhlash
2022-06-30 10:05:39
Сув - организмнинг ҳаётий эҳтиёжи

Организмнинг бор йўғи 2 фоиз сув йўқотиши қаттиқ ташналикка олиб келади. 10 фоизли йўқотиш эса ҳаёт учун хавфли, 12 фоизли кўрсаткич қайтмас жараёнларга сабаб бўлиши мумкин.

Юракнинг нормал ишлаши учун ҳар куни 6 стакан тоза сув ичиб туриш жуда самарали эканлиги исботланган. Аммо бу миқдорни барча касалликлар учун деб қабул қилмаслик керак.

Сувнинг хотирага эга эканлиги қатор тажрибаларда исботланган. Тоза сувга қарата ёқимли куй таратиб кўрилган, ҳақоратли сўзлар билан таҳдид қилинган. Атроф-муҳитдаги ҳолат сувнинг таркиби бузилишида роль ўйнаган ва бу билан сувнинг ахборот қабул қилишини исботлаган.

Ўртача 70 йил умр кўрган инсон тахминан 35 тонна сув истеъмол қилади.

@Shifoizlab_telegram_kanal
obuna bo'lishni unitmang
2.9K viewsZavqiddin Nevrolog, 07:05
Ochish/sharhlash
2022-06-30 04:32:17
#Хайрли_тонг

Aссалому алайкум. Хафтанинг Пайшанба куни муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

Якинларингизга тонги саломлар юборинг.


@Shifoizlab_telegram_kanal
2.8K viewsZavqiddin Nevrolog, 01:32
Ochish/sharhlash
2022-06-29 07:54:50 Лимонли сув соғлиқ учун қанчалик фойдали?

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар лимон таркибидаги полифенол антиоксидантлар вазн камайишига ҳисса қўшишини кўрсатган. Лимонли сув ичадиган кишилар озишда ҳеч қандай қийинчиликни ҳис этмасликларини айтишган.

Лимон С витаминининг аъло манбаи бўлиб, унинг биргина мевасида кунлик меъёрнинг 90 фоизига яқини мавжуд бўлади. С витамини саломатлик учун жуда муҳим антиоксидант. Уни фақат егулик орқали олиш мумкин. Чунки организм уни мустақил тарзда ишлаб чиқаролмайди. Агар С витаминини етарли даражада олсангиз, у юрак қон-томир касалликлари, инсульт ва гипертония эҳтимолини камайтиришда ёрдам беради.

Ташқи кўриниш терининг намланганлик даражасига боғлиқ. Шу боис гўзалликка эришиш учун кўпроқ сув ичиш керак. Намлантирилган тери нафақат тарангроқ ва майинроқ кўринишда қолади, балки токсинларни яхши чиқаради.

Лимонли сувнинг айрим ишқибозлари уни наҳорга ичишни маъқул биладилар, чунки у ҳазм қилиш тизимини ишга туширишда ёрдам беради деб ҳисобланади. Уйқудан уйғонгач бир стакан илиқ суюқлик метаболизмни ҳақиқатан ҳам тезлаштиради.

Лимон сўлак ажралишига ҳисса қўшади. Бу муҳим, чунки оғиздаги ёқимсиз ҳид, бактерияларнинг катта миқдорига қараганда ёқимсизроқ ҳидга эга бўлади. Бежиз стоматологлар тонгда тишларни ювишни тавсия этмайдилар.

@Shifoizlab_telegram_kanal
3.5K viewsZavqiddin Nevrolog, 04:54
Ochish/sharhlash
2022-06-28 07:48:06
#iymonlashaylik

Агар сизни ғам-ташвишлар толиктирган булса ,ушбу дуони укинг!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати вал ард, Роббул ъаршил ъазийм»* деб дуо қилар эдилар».
Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилишган.
 * Дуонинг маъноси: «Азим, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Еру осмонларнинг Робби, буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

@Shifoizlab_telegram_kanal
3.3K viewsZavqiddin Nevrolog, edited  04:48
Ochish/sharhlash
2022-06-28 05:51:20
Кўзойнакларни доимо тақиб юриш керакми?

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Кўзойнакларни доимо тақиб юриш одатда миопия (узоқни кўра олмаслик) ёки гиперметропия (яқинни кўра олмаслик) ташхиси қўйилган беморларга тавсия этилади. Бундай кўзойнакларни тақиш болаликдан тавсия қилинган бўлиши ҳам мумкин.

Кўзойнакларни доим тақиб юриш кўзга зарар беради, деган гап тўғри эмаслигини мутахассислар таъкидлашди. Аксинча, кўз шифокори тавсияларига амал қилмаслик, кўзойнакларни мунтазам равишда тақмаслик ҳам кўриш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкин.

Зарурат юзасидан кўзойнакларни вақтинча ечиб қўйиш мумкин (ҳаммомга кирганда, пардоз қилганда).

@Shifoizlab_telegram_kanal
2.7K viewsZavqiddin Nevrolog, 02:51
Ochish/sharhlash
2022-06-27 06:47:48
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.

1. Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).

2. Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).

3. Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).

4. Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).
@Shifoizlab_telegram_kanal
3.7K viewsZavqiddin Nevrolog, edited  03:47
Ochish/sharhlash
2022-06-26 11:14:03
Кондиционер бўлмаганда совишга ёрдам берадиган усулларни биласизми?

Шифокор Шерали Суннатуллаев:

Жазирамадан қутулишнинг энг тезкор усули – кондиционер, лекин ҳар доим ҳам у ёнимизда бўлавермайди. Бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш керак?

Газсиз сув. Ҳар қандай газли ичимликлар танани сувсизлантиради, айниқса, таркибида шакар мавжуд бўлса. Доимий равишда газсиз сув ичишга ҳаракат қилинг — соатига камида 1,5 стакан. Агар унга лимон бўлаклари ёки ялпиз баргларини қўшсангиз, у янада тетиклаштирувчи бўлади.

Совуқ спрей. Спрей идишини олинг, уни совуқ сув билан тўлдиринг ва вақти-вақти билан танангизга пурканг. Намланган танага ҳаво текканда тери юзасидаги намлик буғланади, бу бир зумда совишга ёрдам беради.

Ҳўл сочиқ. Агар спортчилар тезда совимоқчи бўлса, бўйинларига ҳўл сочиқ ташлашади. Сочиқни совуқ сувда намланг ва бўйиннинг пульс урадиган жойларини артинг. Тана бир неча дақиқадан сўнг совийди, таъсири тахминан бир соатга етади.

@Shifoizlab_telegram_kanal
3.4K viewsZavqiddin Nevrolog, 08:14
Ochish/sharhlash