2022-09-11 06:00:26
УЙҒОТИНГ
Умрни абадий поёнсиз деманг,
Тангрим косамизга ўлчаб
солибди.
Сўнгида пушаймон ошини
еманг,
Хаётни уйғотинг мудраб
қолибди !
Отани қадрланг, Онани севинг,
Қондошлик сўзидан қонлар
томибди.
Яшаган умрингиз хатосин
билинг,
Меҳрни уйғотинг мудраб
қолибди !
Ишқни сараламанг, у танхо
малак,
Хаккадек хар шохга қўниб
толибди.
Юзлари тилиниб кўзлари
халак,
Вафони уйғотинг мудраб
қолибди !
Шукур денг бехисоб, санаманг
асло,
Қаноат қонмасдан ўтда
ёнибди.
Ғафлатнинг кўзлари уйқуда
хатто,
Сабрни уйғотинг мудраб
қолибди !
Бир оғиз ширин сўз, қанчалар
қиммат,
Ёвузлик чаёндек дилни
чақибди.
Ҳар тилдан яралар чиройли
хикмат,
Забонни уйғотинг мудраб
қолибди !
Севинг севилинг, мухаббат
қучинг,
Самода кабутар ёлғиз қолибди.
Йиқилманг ерларга, кўкларда
учинг,
Юракни уйғотинг мудраб
қолибди !!!
Хайрли тонг! Дам олиш кунингиз мазмунли бўлсин!
Яқинларга Ҳам Улашинг
https://t.me/Shifoizlab_telegram_kanal
1.9K viewsIsmoil, 03:00