Get Mystery Box with random crypto!

Лимонли сув соғлиқ учун қанчалик фойдали? Яқинда ўтказилган | 🌱 Shifo uz

Лимонли сув соғлиқ учун қанчалик фойдали?

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар лимон таркибидаги полифенол антиоксидантлар вазн камайишига ҳисса қўшишини кўрсатган. Лимонли сув ичадиган кишилар озишда ҳеч қандай қийинчиликни ҳис этмасликларини айтишган.

Лимон С витаминининг аъло манбаи бўлиб, унинг биргина мевасида кунлик меъёрнинг 90 фоизига яқини мавжуд бўлади. С витамини саломатлик учун жуда муҳим антиоксидант. Уни фақат егулик орқали олиш мумкин. Чунки организм уни мустақил тарзда ишлаб чиқаролмайди. Агар С витаминини етарли даражада олсангиз, у юрак қон-томир касалликлари, инсульт ва гипертония эҳтимолини камайтиришда ёрдам беради.

Ташқи кўриниш терининг намланганлик даражасига боғлиқ. Шу боис гўзалликка эришиш учун кўпроқ сув ичиш керак. Намлантирилган тери нафақат тарангроқ ва майинроқ кўринишда қолади, балки токсинларни яхши чиқаради.

Лимонли сувнинг айрим ишқибозлари уни наҳорга ичишни маъқул биладилар, чунки у ҳазм қилиш тизимини ишга туширишда ёрдам беради деб ҳисобланади. Уйқудан уйғонгач бир стакан илиқ суюқлик метаболизмни ҳақиқатан ҳам тезлаштиради.

Лимон сўлак ажралишига ҳисса қўшади. Бу муҳим, чунки оғиздаги ёқимсиз ҳид, бактерияларнинг катта миқдорига қараганда ёқимсизроқ ҳидга эга бўлади. Бежиз стоматологлар тонгда тишларни ювишни тавсия этмайдилар.

@Shifoizlab_telegram_kanal