Get Mystery Box with random crypto!

Кўзойнакларни доимо тақиб юриш керакми? Ахбор Аъзамов, соғл | 🌱 Shifo uz

Кўзойнакларни доимо тақиб юриш керакми?

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Кўзойнакларни доимо тақиб юриш одатда миопия (узоқни кўра олмаслик) ёки гиперметропия (яқинни кўра олмаслик) ташхиси қўйилган беморларга тавсия этилади. Бундай кўзойнакларни тақиш болаликдан тавсия қилинган бўлиши ҳам мумкин.

Кўзойнакларни доим тақиб юриш кўзга зарар беради, деган гап тўғри эмаслигини мутахассислар таъкидлашди. Аксинча, кўз шифокори тавсияларига амал қилмаслик, кўзойнакларни мунтазам равишда тақмаслик ҳам кўриш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкин.

Зарурат юзасидан кўзойнакларни вақтинча ечиб қўйиш мумкин (ҳаммомга кирганда, пардоз қилганда).

@Shifoizlab_telegram_kanal