Get Mystery Box with random crypto!

Кондиционер бўлмаганда совишга ёрдам берадиган усулларни билас | 🌱 Shifo uz

Кондиционер бўлмаганда совишга ёрдам берадиган усулларни биласизми?

Шифокор Шерали Суннатуллаев:

Жазирамадан қутулишнинг энг тезкор усули – кондиционер, лекин ҳар доим ҳам у ёнимизда бўлавермайди. Бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш керак?

Газсиз сув. Ҳар қандай газли ичимликлар танани сувсизлантиради, айниқса, таркибида шакар мавжуд бўлса. Доимий равишда газсиз сув ичишга ҳаракат қилинг — соатига камида 1,5 стакан. Агар унга лимон бўлаклари ёки ялпиз баргларини қўшсангиз, у янада тетиклаштирувчи бўлади.

Совуқ спрей. Спрей идишини олинг, уни совуқ сув билан тўлдиринг ва вақти-вақти билан танангизга пурканг. Намланган танага ҳаво текканда тери юзасидаги намлик буғланади, бу бир зумда совишга ёрдам беради.

Ҳўл сочиқ. Агар спортчилар тезда совимоқчи бўлса, бўйинларига ҳўл сочиқ ташлашади. Сочиқни совуқ сувда намланг ва бўйиннинг пульс урадиган жойларини артинг. Тана бир неча дақиқадан сўнг совийди, таъсири тахминан бир соатга етади.

@Shifoizlab_telegram_kanal