Get Mystery Box with random crypto!

Ёш_оналар_мактаби СОҒЛОМ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР | Шифо-инфо

Ёш_оналар_мактаби

СОҒЛОМ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?


БИРИНЧИСИ. Оилавий ҳаётда покликка, ҳалолликка аҳамиятли бўлинг, ҳаром-хариш егуликларлардан, нопок нарсалар истеъмолидан сақланинг.

ИККИНЧИСИ. Қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларига йўл қўйманг.

УЧИНЧИСИ. Ўзингизда, турмуш ўртоғингиз яқин қариндошларида наслий касаллик, туғма ногиронлик бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида генетик маслаҳатхоналарга мурожаат этинг.

ТЎРТИНЧИСИ. Ҳар бир аёл фарзанд кўришга лаёқатли эканини, унга туғиш тўғри келиш-келмаслигини билиш учун мутахассисга учрашинг. Афсуски, айрим аёллар фарзанд кўраман, деб ўзларини нобуд қилишади ёки жисмонан носоғлом фарзандни дунёга келтиришади. Бу билан ҳаётларини ҳам хатарга қўйишади.

БЕШИНЧИСИ. Фарзандлар орасидаги фарқ ўртача 3 йил бўлиши тавсия этилади. Чунки она организми ҳомиладорлик, туғиш жараёнидан кейин тикланиши, ўз ҳолига қайтиши учун вақт керак.
Шу ўринда муҳим масалани айтиб ўтамиз: бола она сутига тўйсин. Акс ҳолда кейинги фарзанд кутилганидек соғлом бўлмаслиги, аввалги бола она сутига тўймагани, меҳр, парвариш етарли бўлмагани учун турли касалликларга чалиниши мумкин.

ОЛТИНЧИСИ. Ҳомиладорлик даврида тушкунликдан, сиқилишдан, оғир меҳнатдан, ичкилик, гиёҳвандлик, турли вирусли, юқумли касалликлардан, аёллар хасталикларидан, овқатланиш, дам олиш тартиби бузилишидан, ҳомилага зарар етказувчи дори-дармонлардан сақланиш лозим .

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

Ууланиш: shifoinfo_official