Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

Telegram kanalining logotibi shayxmuhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ Ш
Telegram kanalining logotibi shayxmuhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.49K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган!
Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz
Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz
Реклама: @Reklamauchun_uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 172

2021-05-05 20:48:01 ​​АЛЛОҲНИНГ ИЗНИ БИЛАН ГУНОҲЛАРНИ ЎЧИРУВЧИ САБАБЛАР

1. Гуноҳларингни тасбеҳларинг билан ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчириб юборилади", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

2. Истиғфорларинг билан гуноҳларни ўчир

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атуубу илайҳи», деб айтса, урушдан қочгандаги гуноҳи ҳам кечириб юборилади», дедилар».
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти. Имом Ҳоким бу ҳадис Бухорий ва Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, деганлар.

3. Қуйидаги зикр билан гуноҳларни ўчир

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ер юзидаги бирор киши "Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ", деб айтса, гарчи унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборилади", дедилар.
(Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳдан бошқа бирор куч ва қувват йўқ).
Имом Термизий ривояти.

4. Таом сўнгида ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки таом еб бўлиб: «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар.
(Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни ҳасан ҳадис, дедилар.

5. Кийим кийгандан сўнг ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.
(Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Ибн Сунний ривоятлари.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
108.7K views17:48
Ochish/sharhlash
2021-05-05 18:08:02 УСТОЗ ЁРҚИНЖОН ДОМЛАНИНГ ЯНГИ МАЪРУЗАЛАРИ

• Қиёмат куни кофирларнинг ҳолати
• Отамиз Одам алайҳиссалом ҳақида
• Дўппи кийишликка далил
• Сафарда суннат намозни ўқишлик
• Намозда сафта туриш
• Таровеҳ намози ва маъноси

YouTube орқали кўриш учун!

Азизлар видеони кўришликни тавсия қиламиз иншаАллоҳ барчамиз учун манфаатли суҳбат бўлган!

ВИДЕОНИ КЎРИШ:


94.3K views15:08
Ochish/sharhlash
2021-05-05 16:01:43
ЧИН ДЎСТИМИЗ

Сизни намозга чорлаб, охиратни эслатиб турадиган,

Хато қилганингизда, индамай турмайдиган, аксинча, хатолардан тийилиб, ўзингизни тузатишингизга сабаб бўладиган, бунинг учун сизни шарманда қилмаслик мақсадида, ўша хато ва айбларингизни ҳаммага эмас, ўзингизга айтиб, насиҳат қиладиган улфатингиз борми?

Ундай киши улфат эмас, чин дўст бўлади! Агар шундай дўстингиз бўлса, модомики тирик экансиз, уни асло қўлдан чиқарманг!

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Ким сенга Намозни қайта-қайта эслатиб насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир".

Нозимжон Ҳошимжон

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
105.9K views13:01
Ochish/sharhlash
2021-05-05 13:38:37
КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО

«Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн».

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим».

(Анбиё сураси, 87-оят).

Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган:

«Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор».

Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
114.6K views10:38
Ochish/sharhlash
2021-05-05 13:38:30
«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ» асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Нархи: 320 минг сўм

БУЮРТМА ҚИЛИШ:

+998907777966

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ
96.8K views10:38
Ochish/sharhlash
2021-05-05 12:01:43 ​​ ОХИРГИ ЎН КУНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ.

Ҳазрати Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойининг охирги кунида хутба қилдилар ва унда шундай дедилар:

وهو شهرٌ أولُهُ رحمةٌ وأوسطُهُ مغفرةٌ وآخرُهُ عتقٌ من النارِ

Яъни: "Рамазон ойи шундай ойки, унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан халос бўлишдир". (Ибн Хузайма ривояти)

Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки, рамазоннинг уч қисми таъйин қилингандир: аввали, ўртаси ва охири. Булар ҳар ўн кунни ўз ичига олган бўлади ёки аввалги ва ўрта қисми ўн кундан ва охирги қисми тўққиз кун бўлади. Шунингдек, аввалги ўн кунни раҳмат, иккинчи ўн кунни мағфират ва учинчи яъни, охирги ўн кунни дўзахдан халос бўлишлик деб таъйин қилганлар.

Ҳазрати Шайхул ҳадис раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейдилар:
"Одамлар уч турли бўладилар:

Биринчиси, уларда гуноҳлар юки бўлмайди. Улар учун аввал-бошдан раҳмат ва инъом ёмғирлари бўлади.

Иккинчиси, оддий гуноҳкор одамлардир. Улар учун бироз рўза тутгандан кейин уларнинг рўзалари баракоти ва мукофоти туфайли гуноҳлари мағфират қилинади.

Учинчиси, гуноҳлари ниҳоятда кўп одамлардир. Улар учун кўпроқ рўза тутгандан кейин дўзахдан халослик бўлади".

Ҳазрати Мавлоно Манзур Aҳмад Нўъмоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ўзларининг "Маъорифул ҳадис" китобларида айни шу шарҳни ихтиёр қилганлар.

Бу шарҳдан собит бўлдики, рамазоннинг охирги ўн куни жуда катта гуноҳкорлар учун ҳам мағфират хушхабарини олиб келади. Бунда рамазоннинг охирги ўн кунининг қанчалик улкан фазилати намоён бўлади? Йил бўйи ўзларининг ёмон амаллари сабабли жаҳаннамга ҳақдор бўлиб бўлган одамлар, агар рамазонда рўзалар, таровеҳ ва бошқа ибодатлар орқали жаҳаннамдан озод бўлишни хоҳласалар, у ҳолда албатта уларга бу ҳосил бўлади.

Хуллас, бу ҳадисдан охирги ўн кунликнинг бир муҳим фазилати собит бўладики, энг катта бадбахт одам ҳам агар бу ойда солиҳ амалларга машғул бўлса, унинг ҳам албатта нажоти бўлади.

Мавлоно Муфтий Муҳаммад Шуъайбуллоҳ Хон ҳафизаҳуллоҳ.


"Нафҳаат-э Рамзаан" китобидан. 22-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси.

Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
111.7K views09:01
Ochish/sharhlash