Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

Telegram kanalining logotibi shayxmuhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ Ш
Telegram kanalining logotibi shayxmuhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.49K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган!
Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz
Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz
Реклама: @Reklamauchun_uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 164

2021-05-24 08:05:00 ​​ПАЙҒАМБАРИММИЗ САЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ АЖДОДЛАРИ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Сизлардан Пайғамбариммиз Саллоҳу Алайҳи Васаллам нинг аждодлари ҳақида тўлиқ маʼлумот олмоқчи эдим . 1 . Муҳаммад Алайҳи Салом 2 . Абдуллоҳ 3 . Абдулмуттоллиб ( Шайба ) 4 . Ҳошим ( Амр ) 5 . Абдуманноф ( Муғийра ) 6 . Қусай ( Зайда ) 7 . Килоб 8 . Мурра 9 . Каъб 10 . Луай 11 . Ғолиб 12 . Фиҳр 13 . Молик 14 . Назр 15 . Кинона 16 . Хузайма 17 . Мудрика ( Омир ) 18 . Илёс 19 . Музар 20 . Низор 21 . Маъадд 22 . Аднон 23 . Исмоил Алайҳи Салом 24 . Иброҳим Алайҳи Салом ! Шу Аждодлари ҳақида ёзилгани тўғри ми ? Ҳатолик бўлса ёзиб ўтинг илтимос !

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ шажаралари: 
Муҳаммад ибн (1) Абдуллоҳ ибн (2) Абдулмутталиб ибн (3) Ҳошим ибн (4) Абдуманоф ибн (5) Қусай ибн (6) Килоб ибн (7) Мурра ибн (8) Каъб ибн (9) Луай ибн (10) Ғолиб ибн (11) Фиҳр (лақаби Қурайш) ибн (12) Молик ибн (13) Назр ибн (14) Кинона ибн (15) Хузайма ибн (16) Мудрика ибн (17) Илёс ибн (18) Музар ибн (19) Низор ибн (20) Маъад ибн (21) Аднон. 
Уламоларнинг аржаҳ (кучлироқ, эҳтимоли кўпроқ, ҳақиқатга яқинроқ) қавлларига кўра, Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг қирқинчи авлодидир. 
Исмоил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли, Иброҳим алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломнинг авлоди ва Нуҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссаломнинг авлоди эканида эса шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!

Манба
79.3K views05:05
Ochish/sharhlash
2021-05-24 07:55:30
КУНДУР

Кундур елими Араб диёрларида у́сувчи КУНДУР номли дарахтдан чиқадиган елимдир.
✓У миядаги, бадандаги ва у́пкадаги ортиқча балғам ва ҳу́лликларни қуритиш, хотира ва зехини кучайтиради ҳамда ақлни ўткирлаштиради
✓Оғизни хушбўйу́й қилиб, томоқ огриги ангина ва бу́кок безларига шифо.
✓Шунингдек яраларни қуритиш Ошқозон, у́н Икки бармоқли ичак ҳамда Геморрой буйрак, ковук ва сийдик йу́лидаги яраларни хам қуришига шифо.
✓Псориаз ва Витилиго да у́та самарали бу́либ су́гал ва папиломаларни ку́париб тушириш хусусияти бор
✓Саратон у́смалари ва яралари ҳамда аёллардаги бачадон миомаси каби касалликлар учун сезиларли таъсирга эга.

Барча касалликлар учун ярим чой кошикдан 2-3 маҳал оч қоринга 20 кун ичилади. Ундан жинлар қочадилар, шунинг учун хам уни сеҳрга қарши ишлатадиган дори воситалар қаторида ишлатилади.

чегирма
Нархи: 129 000 сўм (120 г.)✓

Тўловни, маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.

БУЮРТМА УЧУН ТЕЛ:
+998935380006. +998935230006
+998944043303. +998932460770

@ecotib
73.5K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-05-24 07:55:06
ВАСАТИЙЛИК ИНСОННИНГ ФИТРАТИ

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
66.8K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-05-24 04:45:52
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. Соғ-омонмисиз?
@Shayx_Muxlislari


Аллоҳ сизга
Сўнмас иймон,
Гўзал ахлоқ,
Шукр этгувчи қалб,
Зикр этувчи тил,
Хайрли умр,
Дунё ва Охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллаҳ.

Хонадонингизга тинчлик,
Рўзиғорингизга барака,
Ишларингизга омад,
Чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз файзли ва баракотли ўтсин азизлар!

ХАЙРЛИ КУН


АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг! https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!
119.6K viewsedited  01:45
Ochish/sharhlash
2021-05-23 20:50:05 ​​ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Умр – беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатида олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ана шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга эришишимиз мумкин.
Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ёдлаган киши 17 йилу 7 ойу 9 кунда ҳофизи Калом бўлади.
Агар оятлар сони кўпайса, ёдлаш муддати қисқариб боради.
Жумладан: Ҳар куни икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ойу 17 кунда;
Уч оятда ёдланса, 5 йилу 10 ойу 13 кунда;
Тўрт оятда ёдланса, 4 йилу 4 ойу 24 кунда;
Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда;
Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ойу 4 кунда;
Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ойу 3 кунда;
Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ойу 12 кунда;
Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ойу 12 кунда;
Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади.
Масалан: Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ойу 24 кунда;
Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ойу 12 кунда;
Икки бетдан ёдланса, 10 ойу 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин. Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун турки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин.
(“Қуръон қалблар шифоси”)

Бу маълумотларни имкон борича кўпроқ гуруппаларга тарқатинг. Ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз, иншаАллоҳ.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг! https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!
94.2K viewsedited  17:50
Ochish/sharhlash
2021-05-23 18:35:08 «ЭР-ХОТИН.
ЭРНИ ОДОБЛАРИ»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


YouTube орқали кўриш учун!

ВИДЕОНИ КЎРИНГ:


89.4K views15:35
Ochish/sharhlash
2021-05-23 16:05:55 ​​ҒИЙБАТ ТАЪРИФИ

Шариатда ғийбат деб бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, агар эшитса, унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бунда ғийбат қилувчи хоҳ тили билан айтсин, хоҳ қалами билан ёзсин ёки тана аъзолари билан ишора қилсин, ғийбат
қилинган киши хоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ. Кишида мавжуд бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади. Мазкур таърифда келтирилган сўзлар ўқувчига янада тушунарли бўлиши учун қуйида бир неча ҳадис ва ривоятлар зикр этилади.
Ҳикоя. Бир паст бўйли аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келди. У кетганидан сўнг Оиша розияллоҳу анҳо: «Бу аёлнинг бўйи бунча ҳам паст бўлмаса» , дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Оиша,
сен уни ғийбат қилдинг»
, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: «Мен унда мавжуд бўлган нарсани айтдим, холос-ку?!» , дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Бироқ) сен ундаги энг ёмон сифатни зикр қилдинг» , дея марҳамат қилдилар.
Тавсия. Буюк тобеъин Иброҳим Нахаий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: «Сен бировдаги бор бўлган нарсани (айбни) айтсанг, уни ғийбат қилган, агар унда йўқ нарсани айтсанг, у ҳолда унга
бўҳтон қилган бўласан»
.

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийдан устоз Ёрқинжон домла Фозилов таржимаси

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
111.0K views13:05
Ochish/sharhlash
2021-05-23 13:02:18 ​​БУ ҲАМ ЁЛҒОНМИ?

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бир куни онам мени чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман», — деди онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима бермоқчисан?” – деб сўрадилар. «Хурмо бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга “ёлғон гапирди” деб ёзилар эди” – дедилар.
Бу ҳадисга биноан, ҳозирги замонимиздаги кичик ёшдаги болачаларни алдаш ҳам ёлғон ҳисобланадими? Ҳозирги дeярли барча кичик ёшдаги болаларни ўйнатиш, онасига обориб бeриш, овутиш ва бошқа мақсадларда жуда кўп ёлғонлар ишлатилади-ку. Булар ҳам номаи амолга ёлғон сифатида ёзиладими?


ЖАВОБ:

— Ва алайкум ассалом!
Албатта ёлғон деб ёзилади. Аслида ҳар бир соҳа ва ўринда шариат рухсат бергани ва ман қилган жиҳатлар бор. Афсуски инсонлар жоизини қилиб савоб олиш ўрнига ножоизни қилиб гуноҳкор бўлишни танлайдилар. Ёш болага ёлғон гапиришни ҳеч қандай ҳожат йўқ. Ўша ёш болаларга ёлғон гапираётганларнинг ўзларини ота-оналари уларни ёлғон гапириб катта қилишган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!

Манба
110.1K views10:02
Ochish/sharhlash
2021-05-23 13:01:25 ​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​ ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!
Талабларига биноан
15 Майдан - 1 Июнгача
Энди Узбекистонда хам "Вип-рофес" апарати! Россия олимлари томонидан космонавтларни текшириш учун ишлаб чиқарилган. Бу аппарат 17та органни анализ қилиб, унинг энергетик ресурс (запас) ва функсионал холатини хам аниқлаб беради. мутлақо зиёнсиз.
Асосийси аник натижа олинади, хеч қандай клиникаларда навбат пойлаб вақт сарфланмайди ва катта пул талаб қилмайди.
Психоэмотционал холатни аниқлайди:
- бош мия холати
- куз
- стресс
- асаб холати

Органлар:
- Иммунитет
- Юрак қон томир системаси
- Умуртқани хамма кисмлари
- Упка
- Жигар
- Ошказон ичак
- Калконсимон без
- Буйрак
- Сийдик копи
- Матка, трубалар
- Простата бези
- Диск чурраси (грижа)
- Хар хил турдаги аллергиялар
- Ут қоп тошлари
- Гижжа (паразитлар)
- Турли хил инфексияалар(торч)
- Аллергия

Малакали врач (Чет эл малакасига эга )консультацияси бепул!

Биз сиз учун кайгурамиз!!!

Умумий нарх 200 000 сум
Қайтa кўрик учун 50 % чегирма мавжуд

Регистратсиядан утишни унутманг
+998946355551

Хизматлар литсензияланган!
Манзил:Тошкент шахри Чилонзор тумани Ц-квартал 1-А уй

1- 2 июн кунлари Самарканд шахрида кабул киламиз

Батафсил малумот учун

​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​ @Vip_Rofes​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​
79.3K views10:01
Ochish/sharhlash
2021-05-23 13:00:43
АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАЛАРИ

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
79.0K views10:00
Ochish/sharhlash