Get Mystery Box with random crypto!

​​ ОХИРГИ ЎН КУНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ. Ҳазрати Салмон Форсий розия | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​ ОХИРГИ ЎН КУНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ.

Ҳазрати Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойининг охирги кунида хутба қилдилар ва унда шундай дедилар:

وهو شهرٌ أولُهُ رحمةٌ وأوسطُهُ مغفرةٌ وآخرُهُ عتقٌ من النارِ

Яъни: "Рамазон ойи шундай ойки, унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан халос бўлишдир". (Ибн Хузайма ривояти)

Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки, рамазоннинг уч қисми таъйин қилингандир: аввали, ўртаси ва охири. Булар ҳар ўн кунни ўз ичига олган бўлади ёки аввалги ва ўрта қисми ўн кундан ва охирги қисми тўққиз кун бўлади. Шунингдек, аввалги ўн кунни раҳмат, иккинчи ўн кунни мағфират ва учинчи яъни, охирги ўн кунни дўзахдан халос бўлишлик деб таъйин қилганлар.

Ҳазрати Шайхул ҳадис раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейдилар:
"Одамлар уч турли бўладилар:

Биринчиси, уларда гуноҳлар юки бўлмайди. Улар учун аввал-бошдан раҳмат ва инъом ёмғирлари бўлади.

Иккинчиси, оддий гуноҳкор одамлардир. Улар учун бироз рўза тутгандан кейин уларнинг рўзалари баракоти ва мукофоти туфайли гуноҳлари мағфират қилинади.

Учинчиси, гуноҳлари ниҳоятда кўп одамлардир. Улар учун кўпроқ рўза тутгандан кейин дўзахдан халослик бўлади".

Ҳазрати Мавлоно Манзур Aҳмад Нўъмоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ўзларининг "Маъорифул ҳадис" китобларида айни шу шарҳни ихтиёр қилганлар.

Бу шарҳдан собит бўлдики, рамазоннинг охирги ўн куни жуда катта гуноҳкорлар учун ҳам мағфират хушхабарини олиб келади. Бунда рамазоннинг охирги ўн кунининг қанчалик улкан фазилати намоён бўлади? Йил бўйи ўзларининг ёмон амаллари сабабли жаҳаннамга ҳақдор бўлиб бўлган одамлар, агар рамазонда рўзалар, таровеҳ ва бошқа ибодатлар орқали жаҳаннамдан озод бўлишни хоҳласалар, у ҳолда албатта уларга бу ҳосил бўлади.

Хуллас, бу ҳадисдан охирги ўн кунликнинг бир муҳим фазилати собит бўладики, энг катта бадбахт одам ҳам агар бу ойда солиҳ амалларга машғул бўлса, унинг ҳам албатта нажоти бўлади.

Мавлоно Муфтий Муҳаммад Шуъайбуллоҳ Хон ҳафизаҳуллоҳ.


"Нафҳаат-э Рамзаан" китобидан. 22-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси.

Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ