Get Mystery Box with random crypto!

​​АЛЛОҲНИНГ ИЗНИ БИЛАН ГУНОҲЛАРНИ ЎЧИРУВЧИ САБАБЛАР 1. Гуноҳл | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​АЛЛОҲНИНГ ИЗНИ БИЛАН ГУНОҲЛАРНИ ЎЧИРУВЧИ САБАБЛАР

1. Гуноҳларингни тасбеҳларинг билан ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчириб юборилади", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

2. Истиғфорларинг билан гуноҳларни ўчир

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атуубу илайҳи», деб айтса, урушдан қочгандаги гуноҳи ҳам кечириб юборилади», дедилар».
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти. Имом Ҳоким бу ҳадис Бухорий ва Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, деганлар.

3. Қуйидаги зикр билан гуноҳларни ўчир

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ер юзидаги бирор киши "Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ", деб айтса, гарчи унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборилади", дедилар.
(Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳдан бошқа бирор куч ва қувват йўқ).
Имом Термизий ривояти.

4. Таом сўнгида ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки таом еб бўлиб: «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар.
(Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни ҳасан ҳадис, дедилар.

5. Кийим кийгандан сўнг ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.
(Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Ибн Сунний ривоятлари.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ