Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

Telegram kanalining logotibi shayxmuhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ Ш
Telegram kanalining logotibi shayxmuhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.49K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган!
Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz
Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz
Реклама: @Reklamauchun_uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 171

2021-05-06 17:15:34 ​​#ТАРҚАТИНГ!!!

ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

Соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

Соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

Соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

Соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

Соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

( Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

Бир чекада қолиб кетманг!
Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
115.8K views14:15
Ochish/sharhlash
2021-05-06 17:14:52 «ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


YouTube орқали кўриш учун!

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!!

ВИДЕОНИ КЎРИШ:



24.4K views14:14
Ochish/sharhlash
2021-05-06 15:05:59 ​​ЭСЛАТМА! ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ قَالَ: «تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْوِتْرِ مِنَ الْعَشْرِ الْأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган.

БУ ЙИЛГИ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ ТОҚ КЕЧАЛАРИ

21 КЕЧА:
2-майдан 3-майга ўтар кеча

23 КЕЧА:
4-майдан 5-майга ўтар кеча

БУГУН 25 КЕЧА:
6-майдан 7-майга ўтар кеча

27 КЕЧА:
8-майдан 9-майга ўтар кеча

29 КЕЧА:
10- майдан 11-майга ўтар кеча

Ҳар бир кеча шом намозининг азонидан бошлаб бомдод намозининг азонига қадар давом этади.

БУГУНГИ КЕЧА Рамазоннинг охирги ўн кечасининг учинчи тоқ кечаси яъни 25 кеча бўлиб ҳадисга биноан Қадр кечаси деб умид қилинади.

Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин

«Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир». (Қадр сураси-3)

Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда:
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.
Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.

Эй Роббимиз! Бизларга ЛАЙЛАТУЛ ҚАДРДА қоим бўлишликни насиб қил!


Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

Бир чекада қолиб кетманг!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
99.7K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-05-06 15:05:20
Аллоҳ Осмонлар ва Ернинг нуридир!

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
70.3K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-05-06 09:05:00 ​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

Яхшилик қилишга шошилинг, бир чекада қолиб кетманг!
Сиз ҳам бир кишининг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
115.7K views06:05
Ochish/sharhlash
2021-05-06 08:10:00 ​​БАРАКАЛИ УМР

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Сийлаи раҳм қилинг умрингиз узоқ бўлади деган ҳадис бор Мисол бир одамни тақдирига 60 йил умр кўради деган бўлса сийлаи раҳм қилса умри 80 йил бўлиб қолмайди, балки 60 йил умрига Аллоҳ барака беради ўзини узок яшагандай хис қилади. Шу фикрим тўғрими?

ЖАВОБ:


Ва алайкум ассалом! Тақдир икки қисмга бўлинади. Бири муаллақ, бири мубрам. Мубрам асло ўзгармайди деганидир. Бу Аллоҳнинг илмидир. Муаллақ эса бирор ишга боғлиқ қилинган тақдир. Буниси ўзгаради. Аллоҳ таоло ҳар Рамазоннинг қадр кечасида фаришталарга банданинг бир йиллик умри, ризқи ва бошқалар ёзилган саҳифани беради. Улар банданинг умри тугаптида деган кунда бирор силаи раҳм, садақа ёки яхши амали туфайли умрида зиёдалик ва баракот пайдо бўлади. Фаришталар хайрон бўлганларида Аллоҳнинг мубрам тақдирида умрига зиёдалик борлиги маълум бўлади. Мубрам тақдирни фаришталар ҳам билмайдилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!

Манба
93.9K views05:10
Ochish/sharhlash
2021-05-06 08:00:25
КУНДУР

Кундур елими Араб диёрларида у́сувчи КУНДУР номли дарахтдан чиқадиган елимдир.
✓У миядаги, бадандаги ва у́пкадаги ортиқча балғам ва ҳу́лликларни қуритиш, хотира ва зехини кучайтиради ҳамда ақлни ўткирлаштиради
✓Оғизни хушбўйу́й қилиб, томоқ огриги ангина ва бу́кок безларига шифо.
✓Шунингдек яраларни қуритиш Ошқозон, у́н Икки бармоқли ичак ҳамда Геморрой буйрак, ковук ва сийдик йу́лидаги яраларни хам қуришига шифо.
✓Псориаз ва Витилиго да у́та самарали бу́либ су́гал ва папиломаларни ку́париб тушириш хусусияти бор
✓Саратон у́смалари ва яралари ҳамда аёллардаги бачадон миомаси каби касалликлар учун сезиларли таъсирга эга.

Барча касалликлар учун ярим чой кошикдан 2-3 маҳал оч қоринга 20 кун ичилади. Ундан жинлар қочадилар, шунинг учун хам уни сеҳрга қарши ишлатадиган дори воситалар қаторида ишлатилади.

чегирма
Нархи: 149 000 сўм (120 г.)✓

Тўловни, маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.

БУЮРТМА УЧУН ТЕЛ:
+998935380006. +998935230006
+998944043303. +998932460770

@ecotib
78.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-05-06 08:00:12 ​​РАМАЗОНДА ШАЙТОНЛАР

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Рамазонда шайтонлар занжирбанд қилинади дeйилади. Аммо мен қалбимда васвасани хис қилаяпман. Бу нимадан?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга улкан башорат бериб:
 وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَى 
5. Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва рози бўлурсан.
(“Зуҳо” сураси). деди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам токи умматлари жаннатга кирмагунларича ва барча пайғамбарларнинг умматларидан мақомлари юқори бўлмагунича рози бўлмасликлари Аллоҳга маълум эди. Аллоҳ таоло у зотни рози бўлишлари учун рамазон ойини ва ундаги минг ойдан афзал бўлган қадр кечасини ато қилди. Бандаларим улкан савоб ва мағфират энг юқори даражаларга эришсин – деб, рамазон ойини бу умматга тухфа қилди. Бандаларнинг ибодатига ҳалал бермаслиги учун шайтонларни занжирбанд қилди. Бир бор адо қилинган нафлни фарз даражасида, бир бор адо қилинган фарзни эса, рамазондан бошқа ойлардаги етмишта фарзни адо қилганнинг даражасида қилди. Бу ойдаги бир кунлик рўзани, бошқа ойларда умр бўйи тутиладиган нафл рўзанинг даражасидан юқори қилди. Рўзадорнинг қорнини тўйдириш эвазига ичганидан кейин токи жаннатга киргунича чанқамайдиган “ҳавзи кавсар”нинг сувидан ичиришини ваъда қилди. Астойдил тавба қилган инсон одамларни ҳаққлари зиммасида бўлмаса, онадан янги туғилгандаги мақомга етишишини ваъда қилди. Шайтонлар занжирбанд қлинганида ҳам нафсни исён қилиши, уни тарбияга жуда муҳтожлигининг аломатидир. Аллоҳ таоло “Юсуф” сурасида марҳамат қилиб: “Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир” деган. Ин шаа Аллоҳ рўза улкан тарбия ойидир. 
Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 183-оятида марҳамат қилган: 
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ 
183. Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз. 

Ушбу оятнинг тафсирида Устозимиз раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни келтирадилар : «Шоядки, тақво қилсангиз», – деб, рўзадан кўзланган асосий мақсадни ҳам баён қилиб қўймоқда. Демак, рўза ҳам тақво йўлларидан биттаси экан. Рўза тутган шахснинг қалбида тақво руҳи уйғониши керак. Агар ким рўза тутса-ю, қалбида тақво ҳисси уйғонмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади. Рўза ҳавойи нафснинг ноўрин қўзғалишларини йўлга солишга, тўғрилашга, шаҳватни жиловлашга, қорин талабларини ҳам изга солишга хизмат қилади. Рўза нафс балосидан қутулиб, Аллоҳнинг тоатига холис ажраб чиқишга ёрдам беради. Кимки иймон ва эътиқод билан рўза тутса, Аллоҳ таоло ўша бандани «тақво» деб номланувчи икки дунё саодатига элтувчи бахтга муяссар қилади. Бу ояти каримада рўза фарз қилинганлигининг хабари келди.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!

Манба
92.9K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-05-06 02:30:00
РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН

Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланди!

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
136.9K views23:30
Ochish/sharhlash
2021-05-06 01:25:09
РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН

Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланди!

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ
216.4K views22:25
Ochish/sharhlash