Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради? Аҳоли у | Segment.uz

Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади;

6 та дарё (Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё) ўзанида шағал қазиш тақиқланади;

Тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчалари ташкил этиш ҳуқуқи берилади;

Ногиронлар учун “югур-югур” камаяди;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт, мусиқа, ҳунармандчилик йўналишида тўгараклар йўлга қўйилади;

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади;

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади;

17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади;

Ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook