Get Mystery Box with random crypto!

НООДАТИЙ ПАРДОЗ Бир мўмина аёлдан қандай воситалар билан чиро | SAYYID SAFO | Расмий канал

НООДАТИЙ ПАРДОЗ

Бир мўмина аёлдан қандай воситалар билан чиройли пардоз қилиши ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди:
"Лабларим учун доим ростгўйликдан фойдаланаман. Овозим чиройли бўлиши учун Қуръон ўқийман. Кўзларимни раҳмат ва меҳр-шавқат ила бўяйман. Қўлларим учун эҳсон қиламан. Қад-қоматимни келишган ва доим тик тутиш учун ҳаққонийликдан фойдаланаман. Қалбимга эса Аллоҳ таолога чин дилдан ихлосу-муҳаббат қилиб безак бераман”.

Ибрат: агар пардозлар ростгўйлик, Қуръон қироати, раҳм, меҳр-шафқат, эҳсон, ҳаққонийлик, ихлосу муҳаббат бўлса, нафақат зоҳир, балки ботин ҳам гўзал бўлади.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo