Get Mystery Box with random crypto!

#Сафар_ойи Сафар ойида қандай дуо ўқилади? Сафар ойида ўз | SAYYID SAFO | Расмий канал

#Сафар_ойи

Сафар ойида қандай дуо ўқилади?

Сафар ойида ўзига хос ибодат йўқ. Сиз қўшимча ибодатларда ғайратли бўлишингиз, нафл намоз ўқишингиз, Қуръон тиловат қилишингиз, душанба, пайшанба ва "ойдин кечаларда" рўза тутишингиз мумкин.
Хайр-эҳсон қилинг, бошқаларга ёрдам беринг, оилавий алоқаларни мустаҳкамланг - булар сафар ойида қилган энг яхши ибодатларингиз бўлади.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч "ойдин кеча"нинг кундузларида: 13, 14 ва 15 кунлари рўза тутишимизга буюрдилар" ва бошқа ривоятда ... "Булар тўла бир ой рўза тутишга тенг", дейилган" (Насоий ривояти (2422, 2423), ҳасан ҳадис).

Шунингдек, Сафар ойида Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилишингиз мумкин:

اَللّهُمَّ فَرِّجْنَا بِدُخوُلِ الصَّفَرِ وََاخْتِمْ لَنَا بِالْخَيْرِ وَ الظَّفَرِ

“Эй Аллоҳим! Бизни Сафар ойига кириш билан хурсанд эт. Якунини биз учун яхшилик ва ғалаба қил".

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo