Get Mystery Box with random crypto!

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА Ўзбекистон Республикаси | sanepidxizmat

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мустақиллик байрами арафасида ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги баёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Санитария-эпидемиология хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ва бўлимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Баёнга мувофиқ, деҳқон бозорлари ва аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда ташкил этилган савдо ярмаркаларида озиқ-овқат маҳсулотлари санитария-гигиена қоидаларига мос ҳолда сотилишини таъминлаш мақсадида жойларда соҳа ходимларидан иборат “Жамоатчилик назорати” тузилмалари ташкил этилди.
“Жамоатчилик назорати” тузилмалари томонидан савдо расталарида санитария-гигиена қоидалари талабларига жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишини олдини олиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

@sanepidxizmat