Get Mystery Box with random crypto!

'Аския' бозорида санитария-тарғибот ишлари олиб борилди. Са | sanepidxizmat

"Аския" бозорида санитария-тарғибот ишлари олиб борилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги "Аския" АЖ деҳқон бозори ҳудудида ва ҳудуддаги савдо дўконларида назорат ўрганиш тадбирлари ўтказилди.

Олиб борилган тадбир мобайнида ноқонуний, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган маҳсулотлар мавжудлиги ва уларнинг савдоси ҳамда маҳсулотларнинг яроқлилик муддати кўздан кечирилди.

Мутахассислар томонидан 29.7 кг товуқ гўшти қиймаси, буйрак ва жигари сифат хавфсизлигига жавоб бермаганлиги сабабли ўрнатилган тартибда савдодан олинди ва брокераж қилинди.

@sanepidxizmat