Get Mystery Box with random crypto!

Миллий эмлаш календари асосида “Одам папиллома вируси (ВПЧ)”г | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Миллий эмлаш календари асосида “Одам папиллома вируси (ВПЧ)”га қарши эмлаш ўтказилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйича 528 000 нафар аёл бачадон бўйи саратони касаллиги билан касалланиб, улардан 266 000 нафари нобуд бўлмоқда. Ўзбекистонда эса ҳар йили 1660 нафар аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинаётган бўлса, 608 нафар аёл вафот этмоқда.
Касалликнинг профилактикаси 9 ёшдаги қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш ҳисобланади. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кўп тарқалган саратон касалиги ҳисобланади. Жорий йилнинг апрель ва май ойларида жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш бригадалари томонидан папиллома вируси касалликларининг олдини олиш мақсадида одам папилломаси вируси вакцинаси билан миллий эмлаш календари асосида 9 ёшдаги қизларни эмлаш тадбирлари олиб борилади.

Бунинг учун 3138 та эмлаш пунктида тиббиёт ходимларининг тайёргарлиги оширилиб, режага асосан 307 064 нафар 9 ёшдаги қизни эмлаш қамрови жараёни давом этаяпти.

Республика Вирусология ИТИ, Онкология ва акушерлик-гинекология илмий амалий тиббиёт марказлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар ВПЧ вакцинаси билан эмлаш ўтказилса келгусида 1100 нафар аёлни бачадон бўйни саратони билан касалланишининг олди олинади, қолаверса 583 нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилади.

@sanepidcommittee