Get Mystery Box with random crypto!

SAFAR

Telegram kanalining logotibi safarblog — SAFAR S
Telegram kanalining logotibi safarblog — SAFAR
Kanal manzili: @safarblog
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.58K
Kanalning ta’rifi

Мустақил журналист, публицист
ҳамкорлик учун: @Advertising_bloggers
админ: @safarblog_bot

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2022-08-26 21:56:27 Шавкат Мирзиёев Украина президенти Володимир Зеленскийга ва украин халқига мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табрикнома юборган

«Ҳурматли Володимир Олександрович!

Сизни ва мамлакатингиз халқини Украина миллий байрами – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Шу ойда икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этаман.

Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат раҳбарлиги фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман», дейилади Ўзбекистон президентининг табригида.
3.1K views18:56
Ochish/sharhlash
2022-08-26 17:49:14 «Аслида ҳокимларнинг қўл остидаги ходимлар ва бошқа тармоқ раҳбарларини ҳақорат қилиши янгилик эмас. Шу пайтгача давлат ташкилотлари раҳбарлари, хусусан, ҳокимларнинг йиғилишларда бошқаларни ҳақорат қилгани, сўкингани акс этган аудио ва видеолар интернетда кўп тарқалган.

Бироқ Тўра Боболов билан рўй берган ҳолат аввалгиларидан фарқли. Боиси у прокуратура органи фаолиятига аралашиб, жазо муқаррарлигини таъминланишига қарши чиққанки, бу ваколатлар чегарасидан чиқишни англатади ҳамда вилоятда қонун устуворлиги таъминланишига раҳна солувчи хавотирларни кучайтиради.

Бу сафарги аудио нимаси билан хавфли? Гап шундаки, Тўра Боболов жон куйдириб ҳимоя қилган шахс суд томонидан коррупциявий жиноят содир этишда айбли деб топилган бўлиб, у Ангор тумани Бандлик марказининг директори бўлиб ишлаган вақтда 30 дан ортиқ камбағалнинг номига сохта ҳужжатлар билан субсидия ажратган, бироқ бу пулларни эгаларига бермасдан жиноий шериклари билан “еб юборган”. Манбаларга кўра, Боболов туман прокурори билан тортишувида ана шу шахслар ҳақида гапирган.

Интернетда тарқатилган аудиода прокурорни йўриғига юргизолмагач Боболов юқори турувчи аллақандай раҳбарга телефон қилиб, қулоқсиз қонун ҳимоячисининг бурнини ерга ишқалиб қўйишга уринганини кўриш мумкин. У суҳбатдошига Ангор прокурорининг тили бир қарич экани, ҳолат бўйича бош прокурор билан гаплашишини билдирган.

Kun.uz коррупцион жиноятда айбланган шахс айни пайтда туман ҳокимлигининг Маҳаллабай ишлаш маркази директори бўлиб ишлаётгани, бу эса суд ҳукмига зид эканини аниқлади.

Манбаларимизга кўра, Боболов Сурхондарёда ҳокими мутлаққа айланганига, қонун ҳам, адолат ҳам ўзи эканини уқтиришга одатланганига анча бўлган. Мажлисларни ширакайф ҳолатда ўтказадиган ҳокимни Президент администрацияси собиқ раҳбари Зайниддин Низомиддиновнинг кадри дейишади. Унинг ваколатлари чегарасидан чиқиб, қонун устуворлигини таъминлашга масъул соҳа вакилига “кекирдак чўзаётгани”нинг боиси ҳам шу.

Айнан шу сабабли ҳам ўтган йили декабрда рўй берган воқеа аудиоси энди тарқатилмоқда. Яъни Низомиддинов амалдан олинган, унинг таъсир доираси бирмунча камайган бир пайтда. Афтидан пичоқ бориб суякка тақалган кўринади. Зеро, бу аудио ортидан Боболов ишдан кетса-ку, хўп-хўп, ишдан кетмаса, уни фош қилганлардан қандай қилиб бўлмасин ўч олишга уриниши турган гап».

Манба
3.0K views14:49
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:45:28
Бозор иқтисодиёти шароитида ноқонуний маҳсулотлар айланмаси назоратининг самарали усулларига талаб ортиб бормоқда. Шунга қарамай, контрафакт тамаки маҳсулотлари мамлакатимиз ҳудудига турли айланма йўллар билан кириб келиш ҳолатлари учраб турибди.

Шу йилнинг 6 ойи давомида умумий қиймати 4,2 млрд сўмлик 423,8 минг қути тамаки маҳсулоти ноқонуний айланмасининг олди олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 67% ошган. Рақамлардан кўриниб турибдики, контрабанда миқдори ошмоқда ва унга қарши самарали кураш олиб бориш учун назоратни кучайтириш, мунтазам рейдлар ўтказиш, шунингдек, аниқланган маҳсулотларни йўқ қилиш керак.

Бу мақсадда 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва бу ерда ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий қилинди. 2022 йил июнидан маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларини сотиш учун жавобгарликни белгиловчи қонун кучга кирди. Ноқонуний тамаки маҳсулотини сотиш орқали сотувчи ўз бизнесини хавф остига қўяди – бунинг учун сўнгги ҳисобот чорагида мана шу маҳсулот савдосидан олинган соф фойдага тенг миқдорда жарима кўзда тутилган.

@Safarblog
476.2K views10:45
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:51:26 Аманбай Орынбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тасдиқланди.
2.8K viewsedited  07:51
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:33:50 Мурат Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимидан озод этилди
2.8K views07:33
Ochish/sharhlash