Get Mystery Box with random crypto!

SAFAR

Telegram kanalining logotibi safarblog — SAFAR S
Telegram kanalining logotibi safarblog — SAFAR
Kanal manzili: @safarblog
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.58K
Kanalning ta’rifi

Мустақил журналист, публицист
ҳамкорлик учун: @Advertising_bloggers
админ: @safarblog_bot

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 18:20:57 Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзолари Жўқорғи Кенгеси билан биргаликда Бош прокуратурадан баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштиришни сўрабди.
1.6K views15:20
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:05:17
Афсуски, жамиятимизда қиз болани ўқитишда оилавий тўсиқлар ҳамон учраб турибди. “Ўқиб шаҳар шаҳар олиб берармиди?”, деган стереотиплар ортидан, асосан аёл мутахассислар ишлайдиган соҳаларда кадрлар етишмовчилиги юзага келяпти.

Яхшиямки, бу муаммога ҳукумат даражасида эътибор қаратиляпти. Хусусан, барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинди, магистратурага ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контрактини давлат ўз зиммасига олди, камида 5 йил иш стажга эга хотин-қизларни ўқитиш учун алоҳида 500та ўрин ажратиладиган бўлди. Хуллас, улар ҳам бошқалар қатори сифатли таълим олишлари учун зарур шароитлар яратиляпти. Умуман, эскича қарашларни синдириш йўлида керакли чоралар кўриляпти.
2.2K views12:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:58:54 Эрталабдан бир ёқимсиз видео тарқалди, айтилишича, эркак киши аёлини ўлдириб, икки кун давомида автомашинасида олиб юрган. Дастлаб, прокуратура бу ҳақда маълумот берибб, ҳолат ўрганилаётганини айтди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати эса, кейинроқ, ушбу ҳолат 9 июнь куни бўлганини маълум қилди. «Тиббиёт масканида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл шу куни соат 09:45 вафот этган», — дейилади ИИВ хабарида.

Бош прокуратура яна бир бор баёнот бераркан, унда, жумладан, шундай дейилади: «Аниқланишича, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган О. Х. билан шаърий никоҳ асосида оила қурган 35 ёшли аёл Д. Ж. тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, 10 июнь куни яшаш уйида вафот этган».

Қўшимча қилинишича, тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеотасвир 10 июнь куни марҳуманинг мурдаси суд-тиббиёт экспертизаси текширувларидан олиниб, турмуш ўртоғи томонидан яшаш жойига автомашинада олиб келинган вақтда тасвирга олинган.
2.3K views09:58
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:27:19 Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди.
2.5K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:25:21
Нью-Йорк шаҳрининг Уолл-стрит кўчасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб мамлакат байроғи кўтарилди.

@Safarblog
2.8K views05:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:17:32
Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди
ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
2.5K views05:17
Ochish/sharhlash
2022-08-28 13:30:35
Янгидан ишга тушган Ўзбекистон миллий боғи ҳақида эътиборга молик лавҳа.
2.9K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:10:44 Барча давлат олий таълим муассасаларининг барча босқич талаблари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди.
3.4K viewsedited  18:10
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:06:28 Мондат чиқди

2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

my.dtm.uz сайти орқали:

my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали:

mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.

СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ИД рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ИД рақамини юборган ҳолда):

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

ҚР-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги ҚР-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
3.5K viewsedited  18:06
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:00:51
Қандайдир 10 йиллар аввалги эмас, шу бугунги кунги Ўзбекистон миллий боғи.
3.1K views14:00
Ochish/sharhlash