Get Mystery Box with random crypto!

Бозор иқтисодиёти шароитида ноқонуний маҳсулотлар айланмаси на | SAFAR

Бозор иқтисодиёти шароитида ноқонуний маҳсулотлар айланмаси назоратининг самарали усулларига талаб ортиб бормоқда. Шунга қарамай, контрафакт тамаки маҳсулотлари мамлакатимиз ҳудудига турли айланма йўллар билан кириб келиш ҳолатлари учраб турибди.

Шу йилнинг 6 ойи давомида умумий қиймати 4,2 млрд сўмлик 423,8 минг қути тамаки маҳсулоти ноқонуний айланмасининг олди олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 67% ошган. Рақамлардан кўриниб турибдики, контрабанда миқдори ошмоқда ва унга қарши самарали кураш олиб бориш учун назоратни кучайтириш, мунтазам рейдлар ўтказиш, шунингдек, аниқланган маҳсулотларни йўқ қилиш керак.

Бу мақсадда 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва бу ерда ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий қилинди. 2022 йил июнидан маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларини сотиш учун жавобгарликни белгиловчи қонун кучга кирди. Ноқонуний тамаки маҳсулотини сотиш орқали сотувчи ўз бизнесини хавф остига қўяди – бунинг учун сўнгги ҳисобот чорагида мана шу маҳсулот савдосидан олинган соф фойдага тенг миқдорда жарима кўзда тутилган.

@Safarblog