Get Mystery Box with random crypto!

SAFAR

Telegram kanalining logotibi safarblog — SAFAR S
Telegram kanalining logotibi safarblog — SAFAR
Kanal manzili: @safarblog
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.58K
Kanalning ta’rifi

Мустақил журналист, публицист
ҳамкорлик учун: @Advertising_bloggers
админ: @safarblog_bot

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 08:53:49 ​​Эркакларга яхши бир китобни тавсия қиламан!

Аёлларга ҳам: турмуш ўртоғингизга совға қилинг!

Япон педагоги ва файласуфи Тосимаса Оотанинг “Энг яхши дада” китоби ўзбек тилида “Yosh kuch” нашриётида чоп этилди. Эски қадрдонлар бугун менга бериб юборишибди илиниб

Фарзанд тарбиясида отанинг улкан ролини рад этиб бўлмайди. Японлардек фарзанд тарбиясига масъулиятли халқ кам топилади. Дунёда энг кўп соат ишлайдиган японлар фарзанд тарбиясига вақт, эътибор ва кучни қаердан оладилар? Оталар ва болалар муаммосининг ечими қандай? Узоқ умр кўрадиган, биз каби анъанадор японларнинг ота-она, буви-боболар билан мустаҳкам алоқаси, кичикларнинг катталарга ҳурмати анъанасини сақлаб қолиш сирлари қандай? Бола отаси билан яқин бўлиши, гапига кириши учун нима қилиш керак? Асосий вақтини рўзғор ташвиши билан кўчада ўтказган ҳолда қандай қилиб яхши фарзанд тарбиялаш мумкин? Асосийси, фарзанд учун яхши ота, яхши дўст ва яхши ибрат бўлиш сири қандай?

Шу каби кўплаб муҳим саволларга китобдан жавоб топиш мумкин.

“Япон ота-оналари” сериясидан навбатдаги бестселлерни ўзбек тилида ўқинг — яхши ота бўлинг!

Аслида ҳаммамизнинг оталаримиз яхши, болаларимиз ҳам! Ўзимиз уларга муносиб бўлсак, кифоя.

Китобни харид қилиш учун алоқа маълумотлари:
@zm_admin
+99899 403-45-66
2.0K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:09:11 Михаил Горбачёв 91 ёшда вафот этибди. У СССРнинг сўнгги раҳбари ҳисобланади.
2.6K views03:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:48:05 Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.
2.7K views17:48
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:40:27 Ёзишларича, президентнинг собиқ маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Тошкент филиалига ректор этиб тайинланиши кутилмоқда экан.
2.8K viewsedited  17:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:59:49 «Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат эса «Янги Давр» информацион дастурининг спорт хабарлари блокидан олинган... лавҳани тайёрлаган монтажчи «Реал Мадрид» жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу «хатолик»ни ўзбошимчалик билан тўғирламоқчи бўлган ва шу мақсадда беркитган... Бош муҳаррир кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган. Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди... ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қиламиз»

«Ёшлар» телеканалининг расмий муносабати
3.1K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:09:18 2022—2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига 190 минг 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилибди. Шундан 39 962 нафари давлат грантига, 150 минг 413 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
2.9K views09:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:27:20
«Ёшлар» телеканали Украина байроғини блур қилиб кўрибди. Бу ишни ўйин вақтида эмас, «Янги Давр» дастурида қилишибди.
3.0K views06:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:55:39 Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.
2.9K views05:55
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:02:53 Президент Шавкат Мирзиёев кеча Мустақиллик байрами муносабати билан жамиятимизнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Айтишларича, бугун мукофотланганларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтиши мумкин экан. Рўйхатга назар ташлаб, бу йил негадир Ўзбекистон Қаҳрамони (мабодо жойида эълон қилишмаса), Ўзбекистон халқ артисти унвонлари берилмаганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, бирорта ҳоким ҳам мукофотларга яқин келмаган.

Украина ва Афғонистондаги воқеалар фонида ушбу мамлакатлардаги ҳамда Польшадаги элчимиз ҳам давлат мукофотларига муносиб кўрилган.
2.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:05:08
Chevrolet Tracker`нинг нархи эълон қилинибди. Унга кўра, бошланғич комплектация 179 млн сўм. Шунингдек:

— LS комплектация: 209 млн сўм;
— LTZ комплектация: 229 млн сўм;
— Premier комплектация: 249 млн сўм.

Автомобиль сотуви бугундан бошланди, истовчилар шартномаларни тузишлари мумкин.
3.2K viewsedited  04:05
Ochish/sharhlash