Get Mystery Box with random crypto!

Эрталабдан бир ёқимсиз видео тарқалди, айтилишича, эркак киши | SAFAR

Эрталабдан бир ёқимсиз видео тарқалди, айтилишича, эркак киши аёлини ўлдириб, икки кун давомида автомашинасида олиб юрган. Дастлаб, прокуратура бу ҳақда маълумот берибб, ҳолат ўрганилаётганини айтди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати эса, кейинроқ, ушбу ҳолат 9 июнь куни бўлганини маълум қилди. «Тиббиёт масканида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл шу куни соат 09:45 вафот этган», — дейилади ИИВ хабарида.

Бош прокуратура яна бир бор баёнот бераркан, унда, жумладан, шундай дейилади: «Аниқланишича, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган О. Х. билан шаърий никоҳ асосида оила қурган 35 ёшли аёл Д. Ж. тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, 10 июнь куни яшаш уйида вафот этган».

Қўшимча қилинишича, тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеотасвир 10 июнь куни марҳуманинг мурдаси суд-тиббиёт экспертизаси текширувларидан олиниб, турмуш ўртоғи томонидан яшаш жойига автомашинада олиб келинган вақтда тасвирга олинган.