Get Mystery Box with random crypto!

Мондат чиқди 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасалар | SAFAR

Мондат чиқди

2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

my.dtm.uz сайти орқали:

my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали:

mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.

СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ИД рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ИД рақамини юборган ҳолда):

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

ҚР-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги ҚР-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.