Get Mystery Box with random crypto!

Ухлаб ётган одам, ақлини йўқотиб, тузалгунча бўлган даврдаги о | Alisher Рўзиохунов

Ухлаб ётган одам, ақлини йўқотиб, тузалгунча бўлган даврдаги одам ва балоғатга етмаган болага қалам ишламайди (гуноҳлари ёзилмайди). Бу саҳиҳ ҳадис. Демак, балоғатга етган қизга ҳам фарз амалларни бажариш масъулияти тушади.

Аксар олимлар фикрича, қизнинг валийси унинг фарз амалларни бажаришга бирдан қийналиб қолмаслик учун ўргатиб бориши, унга ёрдам бериши керак. Пайғамбаримиз (с.а.в.) болаларга намозни 7 ёшдан ўргатишни айтган (Абу Довуд, 495). Яъни фарз амалларни ёшлигидан ўргатиб бориш керак.

"Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг. Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни ҳохлайди, эй аҳли байт!" Ал-Азҳоб сураси, 33-оят.

Бу ўринда "очиқ-сочиқ кийиниш" жоҳилия даврида кенг урф бўлгани аниқ таъкидланяпти, буни "табурруж" дейишади ва қаттиқ қораланган. Ушбу сурада эркак ва аёл "ўз ишларини ўзича ихтиёр қилмаслик"дан огоҳлантирилган. Шунинг учун, жуда кўп марта такрорладим: ўзини мусулмон билган одам учун рўмол латта-путта иши эмас, бу Аллоҳнинг фарзи.