Get Mystery Box with random crypto!

Таълим ислоҳотлари қандай бошланади? Бу ҳақда кўп гапирилган | Alisher Рўзиохунов

Таълим ислоҳотлари қандай бошланади?

Бу ҳақда кўп гапирилган ва айтилади. Мен жуда содда қилиб, фикримни тушунтирсам:

1. Ҳар қандай таълимдаги ўзгариш юқоридан пастга тамойили билан бўлиши керак, деб ўйлайман. Олий таълим яхши таълим ва кўникма тўплаган ёш кадрлар қуйи бўғинларда кўп нарсани ўзгартира олади. Демак, эътибор кўпроқ олий таълимга қаратилсин.

2. Олий таълим муассасалари мустақил бошқарувга эга бўлиши керак. Яъни тўлов-контракт нархини белгилаш, имтиҳон ва қабул, кимни имтиёзли қабул қилиш ва қандай ўқитишни муассасадаги кенгаш ҳал қилсин. Агар қарорларига коррупция каби иллатлари аралашса ё мақсад фақат пул топиш бўлиб қолса, бозор ўз-ўзидан унинг битирувчиларидан юз ўгиради. Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ОТМ устидан назоратини бекор қилиш керак. ОТМ илмий соҳага кўп вақт сарфлаши, бошқарув ва талабалар ҳақида қайғурсин.

3. ОТМ умуминсоний (давлат сиёсати эмас!) қадриятларга қарши бормаслиги учун қонунлар орқали унинг фаолияти тартибга солинсин. Бунда махсус инспекция ОТМ фаолиятини синовдан ўтказиб туради.

4. Таълим муассасалари кучли ижтимоий сиёсатини юритиши лозим: уларда грант асосида ўқувчи талабаларнинг энг кам сони аниқ кўрсатилиши керак. ОТМ йиллик даромадидан илмий тадқиқот марказларини молиялаштириш мақсадида, талабалар ўқишдан ташқари фаолиятини рағбатлантириш учун сарфлаши мумкин. Шунингдек, кўп қаватли уй-жой қуриб, кўп йиллик меҳнат қилаётган педагог ходимларига бошпана бериши ҳам мумкин.

5. Ҳар қандай ОТМ ресурсидан фойдаланиш текин бўлмаслиги лозим. Масалан, АҚШ Мудофаа вазирлиги лойиҳаси ҳисобланган SIRI “сунъий онг” иловаси Стенфорд (ва бир қанча бошқа) университет ходимлари томонидан ишлаб чиқилган, якунда Apple’га сотилган. Мақсад — лойиҳани сотиш.

6. Давлат таълимга оид, илм-фан учун сарфланадиган солиқлардан ҳазар қилиши керак. Ҳозирда даромад солиғидан чегирма бор, аммо ўқув марказлари, китоб ишлаб чиқарувчилар, умуман таълим алоқадор бизнеслар инвесторлар учун жозибадор эмас. Солиқ, бу соҳанинг ривожини тўсяпти.