Get Mystery Box with random crypto!

Facebook ажойиб жой: у ерда кўпчиликни таниганман, қадрдон бўл | Alisher Рўзиохунов

Facebook ажойиб жой: у ерда кўпчиликни таниганман, қадрдон бўлганмиз.

Мана, сизларга ҳам илиндим. Умиджон Алимов жуда чиройли, юракнинг тубидаги суратларни чизаркан. Унинг айрим суратларига қараб, юраклаб энтикиб кетади.

Масалан, шу суратга “Дўстини чақириб” деб номлаган. Мен эса хаёлларга ғарқ бўлдим, уяли алоқа йўқ пайтлари эди, дўстларим билан тўп тепиш учун бирма-бир дарвозаларини тақиллатиб чиқардим.

Шом бўлса, уйдагилар уйга чақириб қолади, деб шошардим. Айнан қуёш ботиши арафасида зўр футбол бўларди. Шунақа ёш бола эдим, шунақа кичкина.