Get Mystery Box with random crypto!

Ёқилғи-энергетика нархларини ошириш бўйича ҳукумат қарори қабу | Rost24 | Расмий канал

Ёқилғи-энергетика нархларини ошириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 майдан бошлаб ўзгарадиган электр энергияси ва табиий газ учун бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Батафсил

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube