Get Mystery Box with random crypto!

QUR'ON•TV

Telegram kanalining logotibi qurontvuz — QUR'ON•TV Q
Telegram kanalining logotibi qurontvuz — QUR'ON•TV
Kanal manzili: @qurontvuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 16.88K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy manbalar asosida yuritiladi
Qalbingiz orom oladigan, Kundalik Qur'on oyatlari va Ibratli hikoyalar joylab boriladigan QUR'ON•TV
@REKLAMA_QURONTVUZ

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2021-12-11 19:00:16
“АБДУЛҲАМИДХОН – СЎНГГИ ИМПЕРАТОР”
9-қисм.

#Премера
Тошкент вақти билан бугун саот 21:00да @QURONTVUZ каналида томоша қилинг.

Формати: HD
Хажим: 56 mb

#Абдулҳамидхон
#Сўнгги_Император

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
4.6K viewsAlhamdulillah, 16:00
Ochish/sharhlash
2021-12-11 18:31:06
18 ёшли қиз операция қилиниб, унинг ичидан 4 килограммлик ушбу нарсани олиб ташлашди

Шифокорлар бу нарсани нима эканлигини тушуна олишмади. Ниҳоят орадан 7 ой ўтиб бу нима эканлиги маълум бўлди бу....
4.9K views𝓜𝓾𝓼𝓲𝓵𝓶𝓪𝓷𝓲𝓷 {Help Adminstrator }, 15:31
Ochish/sharhlash
2021-12-11 17:10:23 ​​ ​Мен учун бу дунёнинг фақат уч неъмати қолди, холос.

1. Аллоҳ йўлидаги ишончли биродарим. У билан суҳбат қуриш кони фойда. Эгри бўлсам, тўғрилайди. Тўғри бўлсам, қўллаб-қувватлайди.

2. Ҳалол мўл ризқ. Ризқки, унинг учун Алллоҳим менга масъулият юкламайди, бандаси эса миннат қилолмайди.

3. Жамоа намози. Хато қилсам ҳам ўз-ўзидан тўғриланиб кетаверади ва мен савобини олавераман.

Суфён Саврий

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
6.1K views????, 14:10
Ochish/sharhlash
2021-12-11 17:00:01
#Савол
Бутун интернетни ўйлантирган савол:

Қайси ҳайвон ҳам тухум қўяди, ҳам сут беради?
4.9K views????, 14:00
Ochish/sharhlash
2021-12-11 15:01:55 ЗАЙТУН – ШИФОБАХШ ЎСИМЛИК

Қуръонда эътибор қаратилган озиқ-овқатлардан яна бири зайтун мевасидир. Кейинги йиллардаги тадқиқотлар зайтун меваси нафақат ёқимли таом, балки яхши соғлик манбаи ҳам эканлигини аниқлади. Зайтун мевасига қўшимча равишда, зайтун мойи ҳам муҳим озуқа манбаидир. Қуръонда зайтун дарахтининг мойига эътибор қуйидагича қаратилади:

«Аллоҳ осмонлар ва Ернинг «нури»дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса), нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир». («Нур» сураси, 35-оят)

Юқоридаги оятда берилган «мубаарокатин зайтуунатин» ифодаси зайтуннинг «сероб, табаррук, яхши, беҳисоб бойлик улашувчи» эканлигини билдиради.

«Зайтуҳаа» сўзида кўзда тутилган зайтун мойи олимлар томонидан, айниқса, юрак томирлари ва артериал соғлик учун тавсия этиладиган ёғ турларидан бири сифатида эътироф этилган. Унинг соғликка келтирадиган фойдалари қуйидагича умумлаштирилиши мумкин:

Юрак томирлари ва артериал соғлик учун фойдалари

Зайтун меваси ва зайтун мойидаги айрим ёғ кислоталари моно тўйинмаган ҳисобланади. Моно тўйинмаган ёғ кислоталари таркибида холестерин бўлмайди. Шу сабабли зайтун мойи холестерин миқдорини оширмайди, балки уни назорат остида сақлаб туради. Зайтун мойи таркибида инсон танаси учун муҳим бўлган омега-6 линолеик кислотаси ҳам мавжуд. Мана шу хусусияти туфайли соғлик муаммолари билан шуғулланувчи (Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти каби) ташкилотлар аҳолиси артерия қон томирлари атеросклерози ва қандли диабет касаллиги билан кўп оғриган давлатларда истеъмол қилинадиган ёғ кислоталарнинг камида 30% и омега-6 дан иборат бўлиши кераклигини тавсия қилади. Бу зайтуннинг аҳамиятини янада кўпроқ оширади.

Бу соҳада олиб борилган изланипшар бир ҳафта давомида кунига 25 миллилитр
(тахминан икки чой қошиқ) табиий зайтун мойи истеъмол қилган одамларда кам миқдорда зичлиги кичик липо-протеин (ёмон холестерин) ва кўп миқдорда
антиоксидловчи мавжуд бўлишини
аниқлади.

Антиоксидловчилар танадаги
эркин радикаллар деб номланадиган зарарли моддаларни нейтраллаш ва ҳужайра бузилишининг олдини олиши
сабабли жуда муҳимдир. Кўплаб
изланишларда яна шу нарса аниқландики, зайтун мойини истеъмол қилиш холестерин
миқдорини камайтиради ва юрак
касаллигининг олдини олади.

Зайтун мойи қон оқимидаги зарарли холестерин (зичлиги кичик липопротеин) миқдорини камайтириши ва фойдали
холестерин (зичлиги юқори липопротеин) миқдорини кўпайтириши боис у юрак ҳамда артерия қон томир касалликлари билан оғрийдиган беморларга ҳам тавсия этилади.

Юрак ва артерия қон томир
касалликлари кўп учрайдиган
мамлакатларда одатда юқори холестерин таркибли тўйинган ёғлар истеъмол қилинади. Бундан ташқари, зайтун мойи омега-6 нинг омега-3 га бўлган нисбатига зарар етказмайди.

Омега-3 ва омега-6 ларнинг танада муайян миқдорда бўлиши жуда муҳим, чунки буларнинг нисбатидаги ҳар қандай номутаносибликлар кўпгина касалликлар, айниқса, юрак, иммун системаси ва саратон касалликларининг ривожланишига сабаб бўлади.

Шу сабаблар туфайли кўпчилик одамлар зайтун мойи шарофати билан ўз саломатликларини яхши аҳволда сақлаб туришади. Америка Юрак саломатлиги ассоциацияси юрак хасталиги хавфини камайтириш учун кўп миқдордаги моно тўйинмаган ёғлар 30% гача ёғи камайтирилган таомга муқобил бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
6.5K viewsAlhamdulillah, 12:01
Ochish/sharhlash
2021-12-11 14:30:01
#Диққатсавол #Топишмоқ
Отаси эгри бугри, онаси силлиқ жувон, ўғли қўшиқчи, қизи ўйинчи халқ оғзаки ижодидан олинган бу топишмоқда 4 та нарса сўралади албатта бир бирига боғлиқ, биттасини топсангиз қолганлари чиқиб келаверади.

Диққат савол. Топишмоқдагиларни топишга ҳаракат қилинг
5.1K views𝓜𝓾𝓼𝓲𝓵𝓶𝓪𝓷𝓲𝓷 {Help Adminstrator }, 11:30
Ochish/sharhlash
2021-12-11 14:01:10
Динимиз туфайли бизга ошно бўлган туйғулар, аслида бутун инсониятга иссиқ меҳр билан қарамоқ тарзида юзага чиқгай ва ҳар кимнинг яхшилигини истагаймиз.

Душманлигимиз шакли:
«Фала удвана илла ъалаз-золимийн».
«Фақат золимларга душманлигимиз бор, зулм қилгани учун...» Ё гуноҳлар қилиб, ўз-ўзига зулм этгани учун ва ё бошқаларнинг ҳақини босиб олиб, талаб, эгаллаш тарзида унга зулм қилгани учун... Фақат зулмга нисбатан душманлик сақлагаймиз. Мазлумнинг дўстимиз, аммо золимнинг омонсиз рақиби бўлгаймиз. Шундай бир ғоямиз бор. Аслида бу жаҳонни қутқарадиган бир фикрлаш тарзидир.

Абдуллоҳ ибни Амр (розияллоҳу анҳумо) отаси ҳам, ўзи ҳам саҳоба, Пайғамбармиздан ривоят қилишларича, Пайғамбар жанобимиз (с.а.в.) бундоқ деб марҳамат этдилар: «Бир кишининг биродарига шавқ билан боқмоғи менинг ушбу масжидимда бир йил эътикоф ўтирмоқдан кўра яхшироқ, хайрлироқдир».

«Ҳақиқий севги» китобидан.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
5.1K viewsAlhamdulillah, 11:01
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:59:02
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ СОГЛИҚ УЧУН ЖУДА ХАВФЛИ!

Уни давоси борми? Янги ва хозирги кунда энг самарали методика ёрдамида давоси бор!...

БАТАФСИЛ: NoDiabet.site

(У иннаватцион методикани кўриш учун юқоридаги ҳаволани босинг)
4.7K views REKLAMA , 10:59
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:29:01
#Aniq

Siz qaysi oyda tug'ilgansiz Fakt
Tugʻilgan oyizni tanlang
5.0K viewsHelp... LEADERUZ1, 10:29
Ochish/sharhlash
2021-12-11 12:30:29 #Биласизми
Қуръоний хулқлар:

1. Содиқлик ва ростгўйлик.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (иймонида) содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).

2. Омонатдорлик.
«Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгасига топширишга, одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

3. Тавозуълик.
«Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст
тутинг
(яъни уларга хуш хулқ билан камтарона
муомалада бўлинг) (Шуаро сураси, 215-оят).

4. Афв.
«Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Моида сураси, 13-оят).

5. Мулойимлик.
«Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у (ўзини илоҳ
деб) ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ гапиринглар, шояд
панд-насиҳат олса ёки
(Менинг қаҳримдан) қўрқса»
(Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).

6. Шукр.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, шукр қилсангиз, албатта зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, Менинг азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим
сураси, 7-оят).

7. Сабр қилиш.
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинглар. Сабр билан ғолиб келинглар» (Оли Имрон сураси, 200-оят).

8. Истиқоматда бўлиш.
«Сен ва сен билан бирга тавба қилганлар мустақим туринглар, туғёнга кетманглар. Чунки У Зот нима қилаётганингизни кўриб турадир» (Ҳуд сураси, 112-оят).

9. Раҳмдиллик.
«Улар (яъни ота она) учун меҳрибонлик билан хорлик
қанотингни паст тут, хокисор бўл ва: «Роббим,
(улар)
мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», дегин!

10. Софдиллик.
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Роббимиз! Бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан ғашлик пайдо қилмагин. Роббимиз! Сен Меҳрибонсан, Раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10-оят).

11. Ҳаё.
«Аллоҳ уни кўриб туришини билмайдими?!» (Алақ сураси, 14-оят).

Манба: "Ҳикматлар" китоби.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
5.9K viewsAlhamdulillah, 09:30
Ochish/sharhlash