Get Mystery Box with random crypto!

QUR'ON•TV

Telegram kanalining logotibi qurontvuz — QUR'ON•TV Q
Telegram kanalining logotibi qurontvuz — QUR'ON•TV
Kanal manzili: @qurontvuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 16.88K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy manbalar asosida yuritiladi
Qalbingiz orom oladigan, Kundalik Qur'on oyatlari va Ibratli hikoyalar joylab boriladigan QUR'ON•TV
@REKLAMA_QURONTVUZ

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-12-12 11:01:50 #Долзарб_мавзу

Душанба – оғир кун...ми?
“Душанба – оғир кун”. Кўпчилик хорижий мамлакатларда оммалашган, ҳатто халқимиз орасида ҳам ҳазил аралаш кўп бор такрорланадиган бу гапнинг бирор асоси борми? Динимизда бу масалага қандай қаралади?

Айрим Ғарб давлатларида оғир кун деб хуш кўрилмайдиган душанбанинг динимиздаги ўрни, аҳамияти катта. Пайғамбаримиз (а.с.) ҳаётларидаги кўпгина ажойиб воқеалар айнан шу куни рўй берган.

Илм-фан шиддат билан илдамлагани сари одамлар, айниқса, ривожланган мамлакатлар аҳолисининг эҳтиёжлари шунга монанд ўсиб бориши табиий. Уни қондириш эса роботдай ишлашни талаб этади. Бундай тинимсиз меҳнат қилишнинг, ҳолдан тойдирувчи югур-югурларнинг биринчи куни бўлгани учун ҳам душанбани унча ёқтиришмас, балки...

Биз мусулмонлар эса табиатдаги мавжуд ҳамма нарсага Аллоҳ таолонинг санъат асари деб қарайдиган, яралмишларни Яратувчи туфайли яхши кўрадиган маданият эгасимиз. Шу жиҳатдан бутун борлиқ биз учун ҳикмат ва эзгулик манбаидир. Бироқ халқимиз орасида баъзи нарсалар бахтсизлик ва кулфат келтириши ҳақидаги хурофотлар бирмунча ёйилгани ҳам ҳақиқат. Ана шу хурофотларнинг қора занжирига баъзи миллатдошларимиз душанбадан шумланишни ҳам қўшиб олишган.

Динимизда ўз меҳнати билан кун кўриш, оила аҳлини ҳалол луқма билан таъминлаш вожиблиги ҳақида кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар бор. Ҳатто шу мақсад билан ҳаракат қилиш улуғ ибодат саналади. Душанба куни эса ана шу қутлуғ ибодатнинг биринчи кунидир.

Душанба кунининг фазилатлари


Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар. Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).

У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий). Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди (Имом Бухорий). Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

Душанба рўза кунидир. Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)-нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).

Нўъмон Абдулмажид тайёрлади.
Дўстларингизга ҳам улашинг.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
6.7K viewsAlhamdulillah, 08:01
Ochish/sharhlash
2021-12-12 08:00:56
Фойдали маслаҳат:

Ички аъзоларимизда сувга эҳтиёж бўлса чанқаймиз, шунда уни қондиришга киришамиз. Лекин ташқи аъзоларимиздаги тери ҳужайраларда ҳам сувга эҳтиёж бўлади. Бироқ ташқи эт хужайраларимиз «сув бер» деб айтишни билмайди. 
Шу туфайли улар қурий бошлайди. Натижада тери тиришади, ёрилади, қораяди, сарғаяди ва ҳоказо.

Шунинг учун ташқи аъзоларимизни ҳам сувлаб туриш зарур. 
Бу дегани юз қўлимизни, оёғимизни кунига уч-тўрт марта ювиш. Бунда таҳорат айни муддао ҳар бир ибодат инсон тан сиҳати учун фойдалидир. Шунингдек, ётишда ва эрталаб чашма (душ) қабул қилиш лозим. 
Шунда эрта қаришга барҳам берилади.

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
6.5K viewsAlhamdulillah, 05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-12 07:59:01
Telefoningizni Ohirgi Raqimini Bosing.

Mani oxirg telefoni raqamim 5 edi sizkichi
4.9K viewsHelp... LEADERUZ1, 04:59
Ochish/sharhlash
2021-12-12 07:45:04
МИСР Давлатида ишлаб чикарилган табиий BENDAX махсулоти- ГИЖЖАЛАРГА КАРШИ- Энг зарарсиз ва Энг хавфсиз биринчи ракамли Паразит (Гижжа) туширувчи деб тан олинган!!!

300 хилдан ошик бӯлган кӯпгина Гижжа турларини тухимигача туширувчи ПРЕПАРАТ!!!

У организмга зарар етказмасдан факатгина Паразитларни тозалайди
Ошкозон ичакларда махкам ӯрнашиб олган гижжаларни хам хайдайди!!!

BENDAX- хаттоки жигарда яшовчи хавфли ЭХНАКОК гижжаларни ҳам тозалайди ва шу билан бирга жигар фаолиятига хам зарар етказмайди, шу сабабли жигар ва буйрак касалликлари бор беморларга хам мумкин!

Кӯлланилиши;
3 кун кунига 1тадан икки махал овкат билан бирга истеъмол килинг

BENDAX- овкат билан истеъмол килинганда, овкатга таъсирини ӯтказади ва у овкатни истеъмол килган гижжалар халок булади.

BENDAX 4 ёшдан ошган болалар ва катталар учун
Кадокда 6 таблетка
Курс лечения учун 12 та таблетка керак булади.

Нархи: 139.000 минг.

ЕТКАЗИШ ХИЗМАТИ БЕПУЛ

Буюрта бериш учун босинг

tujjor.com/l/BGZeKk
tujjor.com/l/BGZeKk
tujjor.com/l/BGZeKk
5.3K viewsAlhamdulillah, 04:45
Ochish/sharhlash
2021-12-12 07:29:02
#САВОЛ:
·"Ким ўзини қайси қавмга ўхшатса ўша қавмдан бўлади" деган маънода келган ҳадисни шарҳлаб берсангиз.Чунки кўпчилигимиз бугунги кунда европаликларга тақлид қиламиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
5.1K viewsAlhamdulillah, 04:29
Ochish/sharhlash
2021-12-12 07:01:00
#Қуръон

Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасаларни (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир» деб айтганлар.
(Муслим ривояти)

https://t.me/joinchat/hmG5084Yp8tkMGYy
5.0K viewsAlhamdulillah, 04:01
Ochish/sharhlash
2021-12-12 02:01:30
#ƁɪՏʍɪʟʟᴀዙ
Ассаламу алейкум
ва рахматиллоҳу ва баракатуҳ
Бир бор берган умрингизни,
Равон қилсин Аллоҳим!
Танингизга соғликни,
Унвон қилсин Аллоҳим!

Гина ғубор ювилсин,
Ҳамроҳ бўлсин эзгулик.
Бахтингизга бахт қўшиб,
Шодон қилсин Аллоҳим!

Тўкилмасин кўздан ёш,
Порласин доим қуёш.
Уйингизга шодликни,
Меҳмон қилсин Аллоҳим!

Бир елкада барака,

Бир елкада насиба,
Ризқингизни тоғ этиб,
Ҳирмон қилсин Аллоҳим!

Тинчлик бўлсин ҳамиша,
Ер юзида, заминда,
Ҳуррамликни юртимизда,
Осмон қилсин Аллоҳим!

Камина тилакларин,
Барчангизга бағишлар.
Омонликни сизларга,
Эҳсон қилсин Аллоҳим

ХАЙРЛИ КУН

Rosululloh ﷺ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
890 viewsAlhamdulillah, 23:01
Ochish/sharhlash
2021-12-11 22:02:31 УЙДА РЎМОЛСИЗ ЮРИШ

8614-савол

Ассалому алайкум! Ҳижобли аёл уйида рўмолини ечиб юрса фаришталар ёнидан қочадими? 
2.3K viewsIsmoil, 19:02
Ochish/sharhlash
2021-12-11 20:40:31
КИМКИ ШУ ЗИКРНИ
100-МАРТА ЎҚИСА
СЎРАГАНИДАН ОРТИҒИНИ
ОЛАДИ!
4.0K viewsIsmoil, 17:40
Ochish/sharhlash
2021-12-11 20:01:14
Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган хато-камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин!
Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткизсин!

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
4.4K viewsMishari Official, 17:01
Ochish/sharhlash