2021-12-14 11:01:18
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
#Оналаримиз
5. Уммул муъминин Зайнаб бинти Хузайма Ҳилолийя розияллоҳу анҳо.
Лақаби: Уммул масокин (мискинлар онаси).
Отаси: Хузайма ибн Ҳорис ибн Абдуллоҳ Ҳилолий.
Онаси: Ҳинд бинти Авф Ҳимярийя.
Миллати: араб.
Қабиласи: Бану Ҳилол (... ибн Ҳавозин ... ибн Қайс Айлон ибн Музар).
Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у зотнинг ўн саккизинчи боболари Музарда бирлашади.
Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 26-йил / мил. 597 йил май — 598-йил апрел ораси.
Туғилган жойи: Маккаи мукаррама.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 4-йил, рабиъул аввал ойи / мил. 625-йил август-сентябр.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: қарийб 30 ёш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи мунаввара.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйланганларидаги ёшлари: 56 ёш.
Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам.
Бирга турмуш қурган муддатлари: 3 ёки 8 ой.
Вафот этган санаси: ҳижрий 4-йил жумодус-соний ёки зулқаъда ойи / мил. 625-йил ноябр ёки 626-йил апрел.
Умри: 30 ёш.
Вафот этган жойи: Мадинаи мунаввара.
Жанозасини ўқиган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Қабри: Мадинаи мунаввара, Бақиъ қабристонида.
Олдинги турмуши: Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош укалари, ҳижрий 3-йил, 7-шаввол, шанба / мил. 625-йил 22 март куни Уҳуд ғазотида шаҳид бўлган).
"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!
Улашинг | @QURONTVUZ
Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг! https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
6.4K viewsAlhamdulillah, 08:01